Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.98K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
120 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#тарғибот

⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида 26 ноябр куни шаҳар Ахборот кутубхона марказида "1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни" муносабати билан "ОИТС касаллигининг олдини олиш" ҳамда "Биз ёшлар гиёҳвандликга қаршимиз!" мавзуларида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган ва шу билан биргаликда дунёдаги давлатлар иқтисодига катта зарар етказаётган ОИВ инфекцияси ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб қолаётганлиги тушунтириб ўтилди.

♻️Бу каби тарғибот тадбирлари шаҳар ҳудудлари бўйлаб давом этмоқда.
Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

📍 https://uza.uz/posts/324466

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
2️⃣9️⃣ НОЯБРЬ САНАСИДА СОДИР БЎЛГАН МУҲИМ ТАРИХИЙ ВОҚЕАЛАР

🇰🇷1394 йил— Жосеон сулоласининг асосчиси Корея қироли Йи Сеонг-ге пойтахтни Каэсонгдан бугунги кунда Сеул номи билан танилган Ханянга кўчирган;

📹1877 йил —Томас Эдисон биринчи марта ўзининг фонографини намойиш қилган;

⚽️ 1899 йил — «Барселона» футбол клубига асос солинган;

⚔️ 1944 йил— Иккинчи жаҳон уруши: Албания партизанлар томонидан озод қилинган;

📌1945 йил —Таъсис мажлиси Югославия Федератив Халқ Республикаси (ФХР) ташкил этилганлигини эълон қилган;

🚁 1945 йил — Дунёдаги биринчи вертолётда қутқарув операцияси амалга оширилган;

🇺🇳 1947 йил —БМТ Бош Ассамблеяси Фаластинни яҳудий ва араб давлатларига бўлиш режасини қабул қилган;

⚔️1952 йил— Корея уруши: АҚШнинг сайланган президенти Дуайт Эйзенхауэр можарога барҳам бериш учун нима қилиш мумкинлигини билиш мақсадида Кореяга сафар қилиб, сайловолди ваъдасини бажарган;

🇺🇸1963 йил— АҚШ президенти Линдон Б. Жонсон президент Жон Кеннедининг ўлдирилишини текшириш учун Уоррен комиссиясини тузган;

🎮 1972 йил— Atari биринчи тижорат муваффақиятли видео ўйини Pong'ни чиқарган;

💣1987 йил —Шимолий Корея агентларининг Korean Air 858 рейсига бомба ўрнатиши натижасида 115 йўловчи ва экипаж аъзолари ҳалок бўлган.

@Olmaliq_shahri
#долзарб_40_кунлик

⚡️Олмалиқ шаҳрида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экиш ишлари давом этмоқда.

@Olmaliq_shahri
тошкет ҳақиқати.pdf
3 MB
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 90-сонида Олмалиқ шаҳрида жорий йилда амалга оширилган ишлар ҳақида мақола чоп этилди.

@Olmaliq_shahri
Ташкентская правда 43.pdf
2.7 MB
#ОАВ_биз_ҳақимизда

"Ташкентская правда" газетасининг 43-сонида рус тилидаги нашрида ҳам батафсил маълумот берилди.

@Olmaliq_shahri
#Тайинлов

Сирожиддинов Сайфиддин Сирожидинович 2021 йил 19 ноябрдан “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ Олмалиқ шаҳар бўлими директори в.б. лавозимига тайинланди.

С.Сирожиддинов 1960 йил 28 сентябрда Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳрида туғилган.
Маълумоти олий, 1984 йил Тошкент автомобил транспорти ва йўллари институтини (кундузги) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги: муҳандис-механик.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1979-1984 йй
. - Тошкент автомобил транспорти ва йўллар институти талабаси;
1984-1987 йй. - Ўзбекистон металлургия заводи механиги;
1987-2001 йй. - “Тошвилтранс” га қарашли 82-сонли Пискент автокорхона катта диспетчери, ҳаракат
хавфсизлиги муҳандиси, бош муҳандиси, раҳбар ўринбосари;
2001-2002 йй. - Бўка тумани 122-сонли автокорхона раҳбари;
2002-2012 йй. - Янгийўл тумани 2503-сонли автоколонна бошлиғи;
2012-2013 йй. - Ангрен шаҳар масъулияти чекланган жамияти автотранспорт таксомотр парк бошқарув раиси;
2012-2013 йй. - Тошкент вилояти ҳокимлиги йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти бошлиғи;
2015-2016 йй. - “Йўл қурилиш машиналари таъмирлаш” масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи;
2017-2018 йй. - Тошкент вилояти “Сувоқова” давлат унитар корхонаси бош муҳандис ўринбосари-тармоқ ва иншоотлардан фойдаланиш бўлим бошлиғи, тармоқ ва иншоотлардан фойдаланиш бўлим бошлиғи, фуқаро муҳофазаси муҳандиси, тармоқ ва иншоотлардан фойдаланиш бўлим бошлиғи, бош муҳандис-директорнинг 1-ўринбосари, бош муҳандис ўринбосари - тармоқ ва иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи;

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2018-2021 йиллари “Ўзсувтаъминот” АЖ “Тошкент сув таъминоти” МЧЖ бош муҳандиси-директорнинг 1-ўринбосари вазифасида ишлаган.

Оилали, 2 нафар фарзанднинг отаси.

@Olmaliq_shahri
#ижтимоий_ҳимоя

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5216-сон қарорига мувофиқ, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 10 нафари турар-жой билан таъминланди.

Хусусан, 1999 йилда туғилган фуқаро А.Маматқуловга шаҳар ҳокимининг 02.04.2021 йилдаги 153-сонли қарорига асосан “Эҳтиром” кўчаси, 31-уйдан таъмирланган хонадон ажратилди.
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2001 йилда туғилган фуқаро С.Исоқовага “Ипак йўли” кўчаси, 46-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 1998 йилда туғилган фуқаро С.Жалиловга 7/1 кичик нохияси, 5-а уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро К.Канга “Ипак йўли” кўчаси, 36-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро И.Котовага “Мустақиллик” кўчаси, 6-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро С.Жўраевага А.Темур кўчаси, 100-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро Р.Мухаметрахимовага “Тотувлик” кўчаси, 11-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро М.Пятилетовага “Тинчлик” кўчаси, 3-уйдан;
Шаҳар ҳокимининг 9-10-147-Q/21-сонли қарорига асосан, 2003 йилда туғилган фуқаро Д.Зуевага “Тотувлик” кўчаси, 3-уйдан таъмирланган хонадонлар ажратилган.

Мазкур хонадонлар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга уй-жойларга мулкка эгалик қилиш ҳуқуқисиз, бироқ улар 30 ёшга тўлгунга қадар уй-жойни сотиш, ҳадя қилиш ёки гаровга қўйиш ёхуд ижарага бериш ҳамда уй-жойда ўзи ва оила аъзолари (эри ёки хотини, фарзандлари) дан ташқари бошқа фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш ҳуқуқисиз ажратилди.

Шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 5.10.2021 йилдаги VI-39-38-10-0-K/21-сонли қарори ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 26.10.2021 йилдаги 106-10-147-F/21-сонли фармойишига асосан, иккиламчи бозордан турар-жой сотиб олиш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 153.0 (бир юз эллик уч) млн сўм маблағ ажратилиб, “Металлург” кўчаси, 110-уйдаги 55-хонадон (тўрт қаватли уйнинг 4-қаватидан бир хонали) сотиб олиниб, фуқаро Владимир Башкаревга топширилган.

Дилором Алимова,
Уй жойларни ҳисобга олиш ва
тақсимлаш бўлими раҳбари.

@Olmaliq_shahri
#ҳокимлик_соати

⚡️Бугун Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан навбатдаги "ҳокимлик соати" ўтказилди. Унда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги аппарат ходимлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этишди. Йиғилиш давомида ўтган ҳафта берилган топшириқлар ижроси бўйича ҳисобот берилди.

@Olmaliq_shahri
#сессия42

⚡️Айни дамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилмоқда.

@Olmaliq_shahri