Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
118 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Электрон дастур билан ишлаш бўйича ўқув машғулоти бўлиб ўтди

Ахборот алмашинуви ниҳоятда тезкор бўлиб кетаётган айни пайтда замон билан ҳамнафас бўлиш, имкониятлардан унумли фойдаланиш давр талаби.

Ушбу омилдан келиб чиқиб, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳам ҳужжатларни электрон тарзда, яъни, Collektiv.uz дастури орқали алмашиб ҳам вақтни, ҳам қоғозни тежашга эришмоқда.

Бугун шу муносабат билан ҳокимлик аппарат ходимлари ҳамда корхона-ташкилотлар мутахассисларига Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ахборот-коммуникация техноголиялари ривожлантириш маркази мутахассислари томонидан Collektiv.uz дастури билан ишлаш бўйича қисқа муддатли ўқув машғулоти олиб борилди.

@Olmaliq_shahri
#кун_тарихи

🇰🇷1394 йил— Сеул Корея пойтахтига айланган;

🪦1922 йил—Говард Картер ва Лорд Карнавон 3000 йилдан ошиқ вақт ичида Тутанхамон қабрига кирган илк одамлар бўлган;

⚔️1950 йил— Корея уруши: Хитой армияси Шимолий Кореяда Жанубий Корея ва БМТ кучларига қарши йирик ҳужумни бошлаган;

🛰 1965 йил— Франция "Asterix"ги учириб, ўз кучайтиргичи ёрдамида орбитага объект жойлаштирган учинчи давлатга айланган;

🇦🇿1991 йил — Озарбайжон Миллий Ассамблеяси Озарбайжоннинг Тоғли Қорабоғ автоном вилоятининг автоном мақомини бекор қилган ва бир қанча шаҳарларнинг асл номларини қайта тиклаган;

🇬🇧1998 йил — Тони Блер Ирландия Республикаси парламентида нутқ сўзлаган Буюк Британиянинг биринчи Бош вазири бўлган;

🇮🇳 2008 йил— Покистонда тузилган экстремистик исломий террорчилик ташкилоти "Лашкар-э-Тайба"нинг 10 нафар аъзоси томонидан Мумбайда содир этилган терактлар тахминан 166 фуқаронинг ўлимига сабаб бўлган;.

🇵🇰 2011 йил— НАТОнинг Покистонга ҳужуми: Афғонистондаги НАТО кучлари Покистоннинг назорат постига ҳужум қилиб, 24 аскарни ўлдирган ва 13 кишини яралаган.

@Olmaliq_shahri
#жараён

⚡️Тошкент вилояти ҳокимлиги биносини ўраб турган панжара тўсиқлари олиб ташланди

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#ободлик
#Олмалиқда_нима_гап_

«КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШАЙМАН» рукни

Айни дамда Олмалиқ шаҳрининг "Тошкент" МФЙда истиқомат қилувчи маҳалла аҳли ёғингарчилик бўлишига қарамай, "Металлурглар" кўчаси 50-сонли ҳамда 66-уйлар атрофида ҳамжиҳатликда мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари экиш ишларини амалга оширишмоқда.

🌳🌿Президентимиз томонидан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси маҳаллаларда ҳам фуқаролар томонидан қўллаб-қувватланаётгани қувонарли.👍

Сизчи, замондош, сиз уйингиз олдига ёки томорқангизга дарахт кўчати экиб улгурдингизми?😊

🌿Агар бу хайрли ишга ҳали қўл урмаган бўлсангиз, фурсатни бой бермай ҳозироқ ишга киришинг!🤝🤝🤝

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси Ахборот хизмати
ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ҲАМДА АҲОЛИНИНГ ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

Аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва овқатланишини яхшилаш ҳар бир мамлакатнинг инсон ресурсларини сақлашда ва иқтисодий ривожланишини жадаллаштиришда муҳим роль ўйнайди.

Аҳоли орасида тўғри овқатланиш қоидалари, соғлом турмуш тарзига риоя қилинмаслиги натижасида юқумли бўлмаган касалликлар ривожланиши хавфи бор.
Хусусан, 2014-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда республиканинг 18-64 ёшдаги аҳолиси орасида ўтказган тадқиқот натижалари қуйидагиларни кўрсатди:

❇️ ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) сабзавот ва меваларни етарли миқдорда истеъмол қилмайди (400 граммдан кам);
❇️ аҳолининг ярми ортиқча вазнга эга (тана вазни индекси ≥ 25 kg/m2);
❇️ катта ёшдаги аҳолининг ҳар бешинчисида семизлик аниқланган (тана вазни индекси ≥ 30 kg/m2);
❇️ аҳолининг 46 фоизида қондаги холестерин миқдори, 9 фоизида қондаги глюкоза миқдори ортганлиги қайд қилинган;
❇️ аҳолининг деярли учдан бир қисмида юқори артериал босим (≥ 140/90 mm Hg) қайд қилинмоқда;
40-64 ёшдаги аҳолининг бешдан бир қисми ўн йил ичида юрак қон-томир касалликлари ривожланиши хавфига эга;
❇️ аҳоли орасида бир кунда истеъмол қилинаётган туз миқдори ўртача 14,9 граммни ташкил қилади, бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсия этган кўрсаткичдан (кунига кўпи билан 5 грамм) 3 баравар ортиқ.
❇️ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг баҳолашига кўра, 2016 йилда юқумли бўлмаган касалликлар етказган иқтисодий зарар тахминан 9,3 триллион сўмни ташкил қилди, бу эса мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 4,7 фоизига тенг.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган саммитида қабул қилинган 70-сон резолюциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 октябрдаги “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 841-сон қарори билан барқарор ривожланиш соҳасидаги Миллий мақсад ва вазифалар тасдиқланди. Бунда 2-мақсад сифатида “Озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, овқатланиш рационини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига кўмаклашиш”, 3-мақсад сифатида “Соғлом турмуш тарзини таъминлаш ва барча ёшдаги кишиларнинг фаровонлигига кўмаклашиш” деб белгиланган.

Шаҳар СЭО ва ЖСБ.

@Olmaliq_shahri
Беш ташаббус – мактабда

⚡️Бугун 20-ИДУМда “5 ташаббус – мактабда” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбир 5 йўналишда ташкил этилган тўгараклар фаолияти тақдимоти билан бошланди.

📌Унда 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори М.Маматов, Олмалиқ шаҳар ҳокимининг ёшлар ва ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари С.Ахмедов, шаҳар Кенгаши депутати О.Хасанов, шаҳар ХТБ мудири З.Худойберганов иштирок этишди.

Мактабда қизларнинг келажакда бандлигини таъминлаш бўйича “Пазандачилик”, “Гилам тўқиш”, “Моҳир қўллар”, “Ёғоч ўймакорлиги” ҳамда “Ёш рассомлар”, “Ёш дастурчи”, миллий чолғучилик, қўшиқчилик ҳамда фан ва турли спорт турлари бўйича тўгараклар ташкил этилган.

🏸 Тадбир мобайнида 2020-2021 йилларда спортда юқори натижаларга эришган ўқувчилар билан суҳбат ўтказилиб, улар томонидан турли чиқишлар намойиш этилди.

🏹 Шаҳар прокурори М.Маматов, депутат О.Хасановлар ўқувчилар билан спортнинг баъзи турларидан савол-жавоб ўтказдилар ва мусобақалашдилар.
Шунингдек, “Ақл чархпалаги” интеллектуал ўйини ҳам ўтказилиб, фаоллар залида драма тўгарагининг Захириддин Мухаммад Бобурга бағишланган “Саодат соҳили” ва Иззат Султоннинг “Алишер Навоий” драмасидан саҳна кўриниши намойиши этилди.

@Olmaliq_shahri
#ўрганиш

⚡️Олмалиқ шаҳар 2-сектор раҳбари, шаҳар прокурори Музаффар Маматов ҳудудидаги "Дўстлик" МФЙда ҳокимнинг маҳаллалардаги ёрдамчилари билан фуқароларнинг ижтимоий ҳолати бўйича яқиндан ўрганиш олиб боришди.

@Olmaliq_shahri