Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.95K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#тайёргарлик

Тошкент вилояти прокурори - кураш бўйича Тошкент вилояти вице-президенти Салом Самадов бугун Олмалиқ шаҳрида бўлиб, Ўзбекистон чемпионатига кўрилаётган тайёргарлик ишлари билан танишди. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва таклифларини билдириб ўтди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли Усмон Исмоилович!

Бугунги қутлуғ таваллуд кунингиз муносабати билан чин юракдан табриклаймиз!

Мана, Олмалиқ шаҳрида бошлаган фаолиятингизга ҳам ярим йил вақт бўлибди. Шу ўтган қисқа муддат ичида шаҳримиз ижтимоий-иқтисодий соҳаларида сезиларли ижобий ўзгаришларда сизнинг ўрнингиз борлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Сизнинг Олмалиқ шаҳри фуқаролари манфаатлари йўлида олиб бораётган самимий ва халқчил сиёсатингиз, муносабатларингизни юксак баҳолаб, бундан буён ҳам ҳамшаҳарларимиз фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда юксак марраларга эришишингизга ишонамиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизга мустаҳкам соғлик, масъулиятли фаолиятингизга катта зафарлар, тинч-фаровон ҳаёт ва равнақ тилаймиз.

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги жамоаси.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#онлайн

Айни дамда "Олмалиқ КМК" АЖ спорт мажмуасида кураш бўйича Ўpбекистон чемпионати бошланиш арафасида

@Olmaliq_shahri
Ўзбекистон чемпионати - янги номлар кашф этиладиган турнир

Бугун шаҳримизнинг ОКМК спорт мажмуасида Миллий қадриятимиз яъни, кураш спорт тури бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Тадбирда Ўзбекистон кураш федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Комилжон Юсупов иштирок этди.

Курашимизнинг дунёда нуфузи кундан-кунга ошиб бормоқда. Миллий спортимиз ривожига алоҳида эътибор қаратилганлиги натижасида Кураш миллий спорт тури халқаро майдонларда кенг оммалашмоқда. Хусусан, дунёнинг 129 та давлатида Кураш федерациялари ташкил этилганлиги бунинг яққол исботидир.

- Кураш бўйича ўтказилаётган халқаро мусобақаларида ўзбекча "ҳалол", "чала", "ёнбош" каби ибораларнинг ишлатилаётганлиги юртдошларимизда ғурур ҳиссини янада ошираётганлиги эътироф этилди, деди шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов.

Маълумот учун: бугун старт олган чемпионат баҳслари 29 февралга қадар давом этади.

@Olmaliq_shahri