Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Сессия

Депутатлар 15-мактаб директорлигига номзодни рад этди

⚡️Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг навбатдаги 41-сессиясида депутатлар шаҳардаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзодни рад этди.

Нолойиқ деб топилган номзод ўрнига энди мазкур мактаб директорлиги учун ваколатли ташкилотлар томонидан қайтадан танлов эълон қилинади.

@Olmaliq_shahri
#долзарб_40_кунлик

⚡️ Айни дамда шаҳримизда "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати доирасида дарахт кўчатларини экиш ишлари давом этмоқда.

📌 Хусусан, шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан А.Қаҳҳор, "Кимёгар", "Олмалиқсой" МФЙлари кўчаларига павлонья дарахти кўчатлари ўтқазилмоқда.

@Olmaliq_shahri
#бунёдкорлик

Капитал таъмирдан чиқарилган мактаб фойдаланишга топширилди

⚡️Бугун шаҳримиздаги 20-ихтисослашган давлат умумтаълим мактаби реконструкциядан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган расмий очилиш маросимида шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Музаффар Маматов, шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов, депутат ва маҳалла фаоллари иштирок этиб, мактаб жамоасига самимий тилакларини билдиришди.

📌 Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 20-ИДУМ 2021 йил Давлат дастури асосида капитал таъмирга тушган бўлиб, "Оҳангарон бунёдкор бинокор" МЧЖ томонидан мукаммал таъмирланиб, янги жиҳозлар билан жиҳозланди. Реконструкция ишлари учун давлатимиз томонидан 7 млрд. 851 млн. сўм пул маблағи ажратилган. Мактабда 71 та синфда 2228 нафар ўқувчига 125 нафар ўқитувчи таълим бермоқда.

@Olmaliq_shahri
Олмалиқ шаҳрида тадбиркордан 4 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.А. “Z.” МЧЖ таъсисчиси А.нинг ишончига кириб, унга суд ҳукми билан енгил жазо тайинланишида ёрдам берганлигини ва ҳозирда ўтаб келаётган ахлоқ тузатиш ишлари жазосини бекор қилиб бера олишини ҳамда судланганлик ҳолатини олиб ташлашда ёрдам беришини айтиб, эвазига 4 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok