Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#долзарб_40_кунлик

⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори Музаффар Маматов ташаббуси билан бугун "Шош-илоқ", "Дўстлик", "Гултепа" ва "Ўзбекистон" МФЙлари ҳудудларига жами 300 дона манзарали дарахт кўчатлари экилди.

@Olmaliq_shahri
#пресс_тур
#тиббий_хизмат

Шаҳримизда вилоят аҳлига тиббий хизмат кўрсатувчи "Янги Ўзбекистон" номли клиника фаолият бошлади

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 майдаги 223-сонли қарорига мувофиқ "Олмалиқ текстил тола" МЧЖ томонидан шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган нотурар бино фойдаланишга топширилиши натижасида 1 млрд 200 млн сўмлик инвестиция дастури асосидаги лойиҳа ишга туширилди.

📌Яқин ўтган куни тўлиқ реконструкциядан чиқарилган ушбу бино "Янги Ўзбекистон" номи остида фаолият бошлади. Шу муносабат билан ташкил этилган расмий очилиш маросимида шаҳар ҳокимлиги ва ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди. Олмалиқ шаҳрининг Улуғбек кўчасида жойлашган мазкур умумий майдони 1763, 24 кв.метрдан иборат бўлган бинода клиникадан ташқари яна ўқув маркази фаолияти ҳам йўлга қўйилиб, ёшлар мусиқа, спорт ҳамда китобхонлик бўйича сабоқ олиши йўлга қўйилди.

Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 40 та иш ўрни яратилди. Клиника бош шифокори Баҳром Мамаюсуповнинг маълумотига кўра, вилоятимизда ягона бўлган ушбу клиника физиотерапия реабилатиция маркази ҳисобланади ва унда 10 нафар олий тоифали шифокор, 15 нафар ҳамшира сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар билан жиҳозланган муолажа хоналарида тиббий хизмат кўрсатади.

@Olmaliq_shahri
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи бозорда аёл кишига нисбатан ноўрин хатти-ҳаракатни амалга оширгани айтилаётган видео тарқалгани, ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда ўзини Мудофаа вазирлиги ходими дея таништирган шахс видеони эълон қилган каналга (пост муаллифи) босим ўтказишга урингани тасвирланган хабарлар (скриншотлар) тарқалди.

Мудофаа вазирлиги шуни расман маълум қиладики, вазирлик тизимидаги ҳеч бир ҳарбий хизматчи бу каби босимларни ўтказишга уринмаган. Ўзини ёлғондан вазирлик ходими дея таништирган шахс бўйича маълумотлар масъул бошқарма ва органларга топширилган. Вазирлик номидан фойдаланиб, бундай хатти-ҳаракатни амалга оширган шахс аниқланади ва унга қонуний чора кўрилади.

Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Yangiliklarni kuzatib boring:

➡️ Telegram| Facebook | Youtube |Instagram
#долзарб_40_кунлик

⚡️ "Сув таъминоти" Олмалиқ шаҳар бўлими ва шаҳар "Электр таъминоти" корхоналари ишчи-ходимлари томонидан "Тинчлик"кўчаси ва "Кимёгар" МФЙ ҳудудига дарахт кўчатлари экилди.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from MA'NAVIYAT BEKATI
#таълим

📌Бугунги кунда севимли адиб ва шоирларнинг адабий меросини фаол тарғиб этиш мақсадида Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ташаббуси билан шаҳар ХТБ тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ижодкорлар иштирокида туркум тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

⚡️Ҳусусан, шаҳар ХТБ тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактаби тарғиботчиси Н.Тўраева томонидан "Севимли адибларим" мавзусида ижодкор ўқувчилар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда адибларнинг ҳаёти ва ижоди ўрганилиб, улар томонидан яратилган асарлар орқали она Ватанга муҳаббат, миллий ғурур ва инсонпарварлик ғояларини ёшлар учун ибрат намунаси бўлишига алоҳида эътибор қаратилди.

@Olmaliqmanaviyatmarkazi