Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Жараён

Ижодкор ёшлар саралаб олинди

⚡️Олмалиқ шаҳар Халқ таълим бўлими тасарруфидаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг Ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Н.Тўраева иқтидорли ва ижодкор ёшларнинг иқтидорини юзага чиқариш мақсадида давра суҳбати ўтказди.

❇️Давра суҳбатида ўқувчиларнинг ҳар бири билан яқиндан танишилиб, уларнинг орасидан ижодкор ёшлар саралаб олинди.

@Olmaliq_shahri
Тадбиркор –давлат ҳимоясида

Экспортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ҳамда валюта тушумини кўпайтириш мақсадида жорий йилнинг 7 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Экспортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ 6306-сонли фармони қабул қилинди.

Ушбу фармон билан экспорт билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бир қатор имтиёзлар қўлланилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21 апрель куни қабул қилинган ПҚ-5087-сон Қарорининг 10 бандига мувофиқ 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва “эркин муомалага чиқариш” божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга камайтириш ҳамда 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилди.

Шунингдек, дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган бўлса, эндиликда юқоридаги ПФ 6306-сонли Фармон билан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебиторлик қарздорликлари учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарималар қўлланилиши, шунингдек, ушбу Фармон кучга киргунга қадар қўлланилган жарималарнинг ундирилиши 2021 йил 31 декабрга қадар тўхтатилди.

И.Юсупов, Тошкент вилоят судининг иқтисодий
ишлар бўйича судьяси.


@Olmaliq_shahri
Ҳоким ўринбосари тунги велосайрда

⚡️22 сентябрь - Халқаро автомобилсиз куни муносабати билан Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Туризм ва спорт бўлими, шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда бугун жойларда оммавий тадбирлар ташкиллаштирилди.

📌Хусусан, соат 18:00да "Олтин олма" хиёбонида шаҳар ҳокими ўринбосари Соҳиб Ахмедов бошчилигида "Тунги велосайр" тадбири ўтказилди.

@Olmaliq_shahri
Якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити олиш истагидаги шахслар қуйидаги ҳаволалар орқали банклардан батафсил маълумот олишлари мумкин:👇

Sanoat qurilish bank
Hamkor bank
Mikrokreditbank
O'zbekiston milliy banki
Aloqabank
Qishloq qurilish bank
Turonbank
Orient finans bank
Xalq banki
Agrobank
Ipotekabank
Asakabank

#инфографика #ипотека

Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin
Forwarded from ТOSHKENT VILOYATI
#мурожаат_ва_ечим

Аҳолининг мушкули осон бўлди

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳузуридаги 1055 тезкор диспетчерлик хизмати телеграммда ташкил этилган махсус гуруҳига Олмалиқ шаҳар Истиқбол кўчаси 17-уй ҳамда Фурқат кўчаси 2б-уйлардан мурожаат келиб тушган эди.

Мазкур мурожаатлар Олмалиқ шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мутахассислари,"Гул Омад Барака" ширкати, "Бобур" МФЙ раиси ва профилактика инспектори билан биргаликда ўрганилди. Муаммони бартараф этиш чоралари кўрилди.

🔎Ўрганиш жараёнида соҳа ходимлари томонидан кўп қаватли уйларда аникланган камчиликлар бартараф этилди.

💧Бунда канализация қувури таъмирланиб, ичимлик суви таъминоти нуқтаси алмаштирилди.

Каналга уланиш:👇👇👇https://t.iss.one/toshvilkommunal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Аёл тадбиркорларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида «Ипотека-банк» АТИБ хорижий валютадаги кредитларни тақдим этади.

https://www.ipotekabank.uz/uzb/business/financing/
“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

📍https://uza.uz/posts/304283

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
#ободлик

⚡️"Обод маҳалла" дастури доирасида "Зарбулоқ" маҳалласи ички йўлларида асфальтлаштириш ишлари давом этмоқда.

@Olmaliq_shahri