Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.9K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#очиқ_мулоқот

⚡️"Тотувлик" кўчасида истиқомат қилаётган 2-гуруҳ ногирони Абдулазиз Холисов яшаётган хонадони полини тахта полга алмаштириш бўйича шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовга мурожаат қилди.

📌 Мурожаат ҳоким ўринбосари Қувондиқ Ражаповга юклатилиб, ижобий ҳал этилиши бўйича ваъда берилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#очиқ_мулоқот

Ҳоким қабули якунланди

Мулоқот самимий кечди ва эрталаб соат 8:00да бошланган қабул соат 11:40да якунланди. Масъуллар жойида ўрганиладиган масалаларни ўрганиш бўйича жойларга тарқалишди.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

19-мактаб қурилиши қачон якунланади?

⚡️ Олмалиқ шаҳар 19- умумтаълим мактабида 2019 йилдан қурилиш ишлари бошланиб, қурилиш уч босқичга бўлингани аввал бошдан айрим масъулларнинг қўпол хатоси бўлганини таъкидлаш жоиз.
Ўзи қувватидан 500 дан ошиқ ўқувчига таълим берилаётган муассасанинг кечикаётган қурилиши эса ота-оналар ва депутатларда норозилик уйғотмоқда.

📌Шу муносабат билан куни кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири, депутат Эргаш Абдураимов, Дилфуза Рўзиева ушбу мактабда бўлиб, ҳолатни яқиндан ўрганишди ва масалага масъулларни ҳам жалб этишди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Ражаповнинг ҳолат юзасидан депутатларга берган маълумотига кўра, қурилишнинг 2- босқичи 18 сентябрда тўлиқ якунланади. Фаоллар зали, ошхона ва спорт зали таъмири ҳамда мактаб жиҳозларини янгилаш қурилишнинг 3- босқичида, яъни, 1 октябрдан бошланиб, йил якунигача битказилади. Депутатлар, шунингдек, 20-мактабда ҳам бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Ҳоким қабулидан сўнг...

⚡️Бугун ҳоким қабулида бўлиб, ичимлик суви ва оқова тизимидаги муаммо бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг масалалари назоратга олиниб, ҳоким томонидан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси раҳбарига масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ юклатилган эди.

📌 Топшириқ ижроси юзасидан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси ходимлари 7/1 даҳаси, 3-уй 4, 5-қаватларига сув чиқмаётганини ўрганишди. Маълум бўлишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи ширкат раиси, тўловлардан қарздорлик борлиги учун ертўладан сувни ўчириб қўйган экан, очиб берилди.

📌Металлург кўчаси, 26-уйнинг тиқилиб қолган оқоваси тозаланди. "Тожмаҳал" кўчаси, 30-уй олдидаги ёрилиб кетган сув қувури ҳам таъмирланиб, назоратдаги масалалар ижобий ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri