Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.88K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#вакцинация
#COVID19

Олмалиққа пфайзер вакцинаси келтирилди

⚡️Кеча, 16 сентябрь куни Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекциясига қарши жами 1216 та эмлаш ўтказилди.

📌Тадбир бошидан буён жами 75 677 та доза ишлатилди. 42 237 нафар фуқаро бирламчи эмланди.

Куни кеча Олмалиқ шаҳрига Пфайзер вакцинаси олиб келиниб, оилавий поликлиникаларига тарқатилди.

Коронавирусга қарши эмлаш ишларига қўшимча 25 нафар патронаж ҳамширалари жалб қилинди ва "хавфсиз иммунизация" бўйича ўқитилиб, эмлаш ишларига тайёрланди.

👩‍⚕2021 йил 16 сентябрь ҳолатига марказий поликлиникада Пфайзер вакцинаси билан 6 нафар фуқаро эмланди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#очиқ_мулоқот

Фуқаролар ҳоким қабулида

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар 1-сектор штабида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ҳафта давомида қабулига ёзилган фуқаролар билан очиқ мулоқот қилмоқда.

📌 Қабулга 20 нафар фуқаро ёзилган бўлиб, уларнинг 3 нафари бандлик, 4 нафари ер, кадастр, 6 нафари контракт пулини тўлаш ҳамда қолганлари уй-жой ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаат қилмоқда.

Жараён Олмалиқ шаҳар ҳокимлигининг фейсбукдаги гуруҳида тўғридан-тўғри эфирга узатилаяпти.

Гуруҳ ҳаволаси:
https://m.facebook.com/groups/265546855016074/permalink/287482526155840/

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мол_мулк
#ер_солиғи

1️⃣5️⃣ октябрь - жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиғи тўлашнинг охирги куни

☝️Унутманг! Биз тўлаётган солиқлар:

🏞мамлакатимиз ободлиги;
🛣йўлларнинг равонлиги;
📚таълим;
🏥соғлиқни сақлаш;
⚔️мудофаа тизими ривожига сарфланади.

✍️Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Мулоқот давом этмоқда. Қабулда олдиндан ёзилмай келган 15 нафар фуқаронинг мурожаатлари ҳам тингланиб, ечими бўйича масъулларга топшириқлар юклатилмоқда.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#очиқ_мулоқот

⚡️"Тотувлик" кўчасида истиқомат қилаётган 2-гуруҳ ногирони Абдулазиз Холисов яшаётган хонадони полини тахта полга алмаштириш бўйича шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовга мурожаат қилди.

📌 Мурожаат ҳоким ўринбосари Қувондиқ Ражаповга юклатилиб, ижобий ҳал этилиши бўйича ваъда берилди.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн
#очиқ_мулоқот

Ҳоким қабули якунланди

Мулоқот самимий кечди ва эрталаб соат 8:00да бошланган қабул соат 11:40да якунланди. Масъуллар жойида ўрганиладиган масалаларни ўрганиш бўйича жойларга тарқалишди.

@Olmaliq_shahri
#депутат_назорати

19-мактаб қурилиши қачон якунланади?

⚡️ Олмалиқ шаҳар 19- умумтаълим мактабида 2019 йилдан қурилиш ишлари бошланиб, қурилиш уч босқичга бўлингани аввал бошдан айрим масъулларнинг қўпол хатоси бўлганини таъкидлаш жоиз.
Ўзи қувватидан 500 дан ошиқ ўқувчига таълим берилаётган муассасанинг кечикаётган қурилиши эса ота-оналар ва депутатларда норозилик уйғотмоқда.

📌Шу муносабат билан куни кеча Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши Котибият мудири, депутат Эргаш Абдураимов, Дилфуза Рўзиева ушбу мактабда бўлиб, ҳолатни яқиндан ўрганишди ва масалага масъулларни ҳам жалб этишди.

Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Қувондиқ Ражаповнинг ҳолат юзасидан депутатларга берган маълумотига кўра, қурилишнинг 2- босқичи 18 сентябрда тўлиқ якунланади. Фаоллар зали, ошхона ва спорт зали таъмири ҳамда мактаб жиҳозларини янгилаш қурилишнинг 3- босқичида, яъни, 1 октябрдан бошланиб, йил якунигача битказилади. Депутатлар, шунингдек, 20-мактабда ҳам бўлишди.

@Olmaliq_shahri
#мурожаат_ва_ечим

Ҳоким қабулидан сўнг...

⚡️Бугун ҳоким қабулида бўлиб, ичимлик суви ва оқова тизимидаги муаммо бўйича мурожаат қилган фуқароларнинг масалалари назоратга олиниб, ҳоким томонидан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси раҳбарига масалаларни ижобий ҳал этиш бўйича топшириқ юклатилган эди.

📌 Топшириқ ижроси юзасидан шаҳар "Сув таъминоти" корхонаси ходимлари 7/1 даҳаси, 3-уй 4, 5-қаватларига сув чиқмаётганини ўрганишди. Маълум бўлишича, мазкур уйга хизмат кўрсатувчи ширкат раиси, тўловлардан қарздорлик борлиги учун ертўладан сувни ўчириб қўйган экан, очиб берилди.

📌Металлург кўчаси, 26-уйнинг тиқилиб қолган оқоваси тозаланди. "Тожмаҳал" кўчаси, 30-уй олдидаги ёрилиб кетган сув қувури ҳам таъмирланиб, назоратдаги масалалар ижобий ҳал этилди.

@Olmaliq_shahri