Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.83K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
122 files
8.66K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳашар
#экоакция

Яхшидан боғ қолади

⚡️Куни кеча Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан старт берилган "Яхшидан боғ қолади" номли акцияси доирасида бугун "Олмалиқсой" маҳалласидаги 5 гектар ер майдонига эга боғга 6000 га яқин дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

📌Дарахт кўчатлари экишни шахсан шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг ўзи бошлаб берди. Ҳашарда корхона-ташкилотларнинг барча ходимлари фаол иштирок этмоқда.

@Olmaliq_shahri
#хайрия
#ташаббус

1400 оилага саховат қўллари етиб бормоқда

🤝Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда ташаббускор тадбиркорлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан «Саховат акцияси» эълон қилинди.

🤲Унда шаҳардаги 1400 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари улашиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш режалаштирилган.

@Olmaliq_shahri
Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
#расмий_муносабат

Олмалиқ Тиббиёт бирлашмаси устидан ижтимоий тармоқларда сохта вакцинация қилиняпти деб тарқалган хабар бўйича муносабат

Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан сохта вакцинация ишлари амалга оширилмоқда дея хабар тарқалди.

Маълум бўлишича, ушбу хабарни тарқатган Металлург 50-89 кўчасида яшовчи фуқаро Анвар Мирзаев ўз мобил воситасига жорий йил 21 август куни вакцинанинг биринчи дозасини олганлиги тўрисидаги хабар келганлиги, аслида эса у ҳеч қандай вакцина олмаганлиги кўрсатилган.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси маъмурияти ва вакцина жараёнлари бўйича масъулларнинг берган маълумотларига кўра, бугунги кунда 4 та эмлаш пункти фаолият олиб бораётган бўлиб, вакцина билан эмланганлик маълумотлари 60 дан ортиқ тиббиёт ҳамширалари ҳамда ёрдамчи ходимлар томонидан "Эмлаш.уз" сайти базасига киритилади.

Базага киритган ходимларга сайтнинг логин пароли тақдим этилган. Сайтга ҳар ким ҳам маълумот жойлай олмайди. Эмлаш.уз сайтига маълумот киритаётган ҳамшираларгина логин паролни билишади.

Шунингдек, вакцина олишга келган фуқародан паспорт нусхаси ҳамда шифокор кўригидан ўтган тиббий маълумотномаси талаб қилинади. Сўнг у тиббиёт бирлашмаси томонидан юритилаётган дафтарга рўйхатга олиниб, вакцина олган фуқаронинг имзоси ўша дафтарга қўйилади.

Лекин А.Мирзаев билан боғлиқ ҳолатда фуқаро ҳеч бир эмлаш пунктида рўйхатга олинмаганлиги ва ўзи эмлашни рад этгани маълум бўлди. Базага қачон ва ким томонидан фуқаронинг маълумотлари жойланганлиги ҳозирча маълум эмас.

Ҳозирги кунда ушбу ҳолат юзасидан прокуратурага барча хужжатлар тақдим этилган бўлиб, бу бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.iss.one/joinchat/qXHqC2zFEYM3ZmMy
#Эътироф

Олмалиқ шаҳар ҳокими Хамдамов Қобил Муротқулович Президент Фармони асосида «Содиқ хизматлари учун» медали билан мукофотланди.

Мукофотни Тошкент вилояти ҳокими Даврон Хидоятов топширди.

@Olmaliq_shahri