Forwarded from OLMALIQ SHAHAR TIBBIYOT BIRLASHMASI
#расмий_муносабат
Олмалиқ Тиббиёт бирлашмаси интернетидаги муаммо бўйича муносабат
Ижтимоий тармоқда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмасида интернет алоқаси ишламай қолганлиги сабабли, эмланганлик ҳақидаги сертификатни олишда муаммо юзага келганлиги тўғрисида мурожаат чиқарилган.
Жорий йилнинг 10 август куни Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси интернет симларининг 50 метр қисми яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги сабабли, симларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилган.
12 август куни интернет алоқасини тиклаш учун мутахассис ёлланиб, Тиббиёт бирлашмасининг Call-марказидаги 4 та компьютер, 1-қаватдаги 2 та компьютерга интернет уланиб, интернет ишлатиб қўйилди.
Юзага келган носозлик бартараф этилди. Бу бўйича фуқароларга келтирилган ноқулайлик учун узр сўраймиз.

Олмалиқда "яшил майдон" ташкил этиш ишлари бошланди
⚡️Жорий йилнинг 24 август куни давлатимиз раҳбари бошчилигида экология масаласида ўтказилган видеоселекторда бир қатор вазифалар белгилаб берилган эди.
📌Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, куни кеча шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов корхона-ташкилот раҳбарлари билан йиғилиш ўтказиб, "Олмалиқсой" маҳалласида “яшил майдон” ҳамда жамоат паркини ташкил этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берди.
✅ Хусусан, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан "Яхшидан боғ қолади" шиори остида экологик акцияга старт берилди.
🌳🌿 Бугун ушбу акция доирасида шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг шахсан ўзлари 100 та павлонья, 10 та Ҳиндистон настарини дарахтлари кўчатини олиб келтириб, ҳозирда Ободонлаштириш бошқармаси ишчи-ходимлари томонидан кўчатларни ўтқазиш ишларига тайёргарлик бошлаб юборилди.
#акция
#яхшидан_боғ_қолади
@Olmaliq_shahri

#доимий_комиссия
⚡️Бугун Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг "Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси"нинг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
📌Доимий комиссия мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 31 июлдаги "Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида" №СҚ-360-IV-сонли қарори ижросини таъминлаш масаласи кўриб чиқилди.
✅ Шунингдек, муҳокама якунида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг регламенти ва Кенгашнинг доимий комиссиялари тўғрисидаги низом лойиҳалари ишлаб чиқилди ҳамда навбатдаги сессияга киритиш бўйича қарор қабул қилинди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
⚡️Олмалиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари Изатилла Ҳикматиллаевич 4-сектор ҳудуди аҳолиси билан мулоқот ўтказиш жараёни бўйича ОАВ вакиллари билан брифинг ўтказди.

Президент 215 нафар маҳкумни афв этди
Президент Шавкат Мирзиёев «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида имзоланган ҳужжат билан 215 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилганларнинг 3 нафари жазодан тўлиқ озод қилинди, 127 нафари — жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод этилди, 12 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Бир сўз билан айтганда 142 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойларидан яқинлари бағрига қайтарилди.
Шунингдек, 73 нафар шахсга озодликдан маҳрум этиш жазоси қисқартирилди, яна бир маҳкумнинг жазоси озодликни чеклаш шаклидаги жазо турига ўзгартирилди.
Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 69 нафарини хориж фуқаролари ҳамда 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҳашар
#экоакция
Яхшидан боғ қолади
⚡️Куни кеча Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан старт берилган "Яхшидан боғ қолади" номли акцияси доирасида бугун "Олмалиқсой" маҳалласидаги 5 гектар ер майдонига эга боғга 6000 га яқин дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.
📌Дарахт кўчатлари экишни шахсан шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг ўзи бошлаб берди. Ҳашарда корхона-ташкилотларнинг барча ходимлари фаол иштирок этмоқда.

#хайрия
#ташаббус
1400 оилага саховат қўллари етиб бормоқда
🤝Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши ҳамда ташаббускор тадбиркорлар, корхона ва ташкилот раҳбарлари ташаббуси билан мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан «Саховат акцияси» эълон қилинди.
🤲Унда шаҳардаги 1400 оилага озиқ-овқат маҳсулотлари улашиш, уларнинг ҳолидан хабар олиш режалаштирилган.