Олмалиқда китоб дўкони очилди
⚡️ Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус йўналишларидан бири ёшлар ва фуқароларда китобхонликни шакллантириш бўлиб, бу бўйича шаҳримизда ҳам бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
📌 Хусусан, бугун Тошкент вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси, шаҳар ҳокимлиги ва тадбиркор Элбек Патхиддинов ҳамкорлигида янги китоб дўкони фаолияти йўлга қўйилди.
✅ Шу муносабат билан ташкиллаштирилган китоб дўконининг расмий очилиш маросимида вилоят АОКБ бошлиғи З.Эралиева, шаҳар ҳокими ўринбосари С.Ахмедов иштирок этиб, китоб мутолаасининг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтишди ва тадбиркорнинг фаолиятига муваффақият тилашди.Тадбир давомида иштирок этган болажонлар шеърлар айтиб, тадбиркор томонидан туҳфа қилинган китобларга эга бўлдилар.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️18 август: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Бекобод шаҳри. Асалхон вилоят ҳокимидан миннатдор
*Пискент тумани. Бўлажак тадбиркор аёлларга сертификатлар топширилди
*Оққўрғон тумани. Қудратжоннинг қудрати шижоатида
*Олмалиқ шаҳри. Таълим муассасалари янги ўқув йилига шай
*Бекобод тумани. Уч авлод ягона даврада
*Қуйи Чирчиқ тумани. Сайловда келажак учун овоз берилади
*Чирчиқ шаҳри. Ҳар бир мурожаат назоратда
*Тошкент тумани. "Боғизилол" ёшларининг имконият дафтари
*Ўрта Чирчиқ тумани. 129 нафар ёшнинг бандлиги таъминланди
*Қибрай тумани. Муҳим сиёсий жараён олдидан
*Ангрен шаҳри. Фуқаролар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик
*Бўстонлиқ тумани. “Қизил сув”да яна бир замонавий мажмуа
*Чиноз тумани. Ёшлар ҳар ишда кўмакка тайёр
*Янгийўл тумани. Халқ учун ишлаш фурсати
👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

21 август - умумхалқ хайрия ҳашари
Ҳукумат тегишли фармойишига кўра, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, юртимиз бўйлаб коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2021 йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланди.
Шунга кўра, 21 август куни умумхалқ ободонлаштириш хайрия ҳашари ўтказилади.

Ҳоким фуқаролар мурожаатларини тинглашга доимо тайёр
⚡️ Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов "Обод маҳалла" дастурига тушган "Олмалиқсой" МФЙ штабида фуқароларнинг мурожаатларини тингламоқда.
📌 Эслатиб ўтамиз, шаҳар ҳокими ҳафтанинг ҳар жума куни, соат 8:00дан бошлаб сектори штабида фуқароларни қабул қилади. Бундан ташқари маҳаллаларда бўлганида ҳам мурожаат қилишга келган фуқароларнинг масалаларини тинглайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фуқаро Мухаббат Киргизбаеванинг ижтимоий тармоқлар орқали уй-жой масаласи бўйича Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига йўллаган видеомурожаати бўйича комиссия йиғилиши лавҳаси
@Olmaliq_shahri
@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат
Фуқаро Мухаббат Киргизбаеванинг ижтимоий тармоқлар орқали уй-жой масаласи юзасидан Олмалиқ шаҳар ҳокимлигига йўллаган видеомурожаати бўйича
Жорий йил 18 август куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги қошида Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш аввалида шаҳар Уй-жой бўлими бош мутахассиси Баҳодир Юлчиев сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 170-сонли қарори мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, мурожаатчи Олмалиқ шаҳрида доимий рўйхатга олинганига 4 ой вақт бўлганлиги ва уй-жой олиш учун рўйхатда туриш учун камида 3 йил муддат ўша ҳудудда доимий рўйхатда туриши лозимлигини таъкидлади. Айтилганидек, бугунги кунда Олмалиқ шаҳар Уй-жой бўлимида 71 нафар фуқаро уй олиш учун навбатда ҳамда унинг 54 нафари ногиронлиги бор фуқаролардир.
2021 йил апрель ойидан бошлаб Олмалиқ шаҳар фуқароси ҳисобланмиш Қиргизбаева Мухаббат Бердимуродовна Олмалиқ шаҳар "Янги ҳаёт" МФЙ, 77-уй, 47-хонадонда вақтинча ижарада яшайди. 1957 йил Пискент туманида туғилган. Айни вақтда кичик куёвининг уйига доимий рўйхатга қўйилган. М.Қиргизбаева "Аёллар дафтари"да тиббий йўналиш бўйича рўйхатда туриб, жорий йил 17 август куни Тиббиёт бирлашмаси томонидан дори-дармон билан таъминланган. М.Қиргизбаева ногиронлиги йўқ, кам таъминланган оила рўйхатида турмайди. ОКМКга қарашли "Отдих" боғдорчилик ширкати томонидан 2019 йил 19 августда берилган №429-сонли ордер асосидаги ер майдонига эга. Ҳозирги кунда ушбу ер майдонида 5 хонали уй пойдевори қуйилган, уй қуриш учун тахта ва шиферлар харид қилинган. Аммо бу жойда юқори кучланишли электр тармоғи мавжудлиги боис, унинг остига турар-жой қуриб бўлмайди. Бу ҳақда қонунчиликда белгиланган тартиб бўйича шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов мурожаатчига батафсил тушунча бериб ўтди.
М.Қирғизбаеванинг тўнғич қизи Дилбар Қиргизбаева эса Олмалиқ шаҳар Ибн Сино МФЙ, Улуғбек кўчаси, 79-уй, 5-хонадонда шаърий никоҳдаги турмуш ўртоғи, 1960 йилда туғилган Агзам Набиев билан яшайди ва шу уйда доимий рўйхатда туради.
Йиғилиш давомида иштирок этган М.Қиргизбаеванинг 2 нафар куёви ҳам қайнонасини яшаб турган уйларига кириб яшашига рози эканликларини маълум қилишди. Қолаверса, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов турар-жой учун ижара шартномаси орқали ижара тўловини тўлашга рози эканлигини маълум қилди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, давлат томонидан турар-жой Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 февралдаги “Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 170-сонли қарорига асосан, шаҳар ҳокимлиги қошидаги Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича комиссияси томонидан турар-жойга муҳтож чин етим, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, меҳнатга лаёқатсиз кам таъминланган уй-жойга муҳтож бўлган I ва II гуруҳ ногиронлари, касалликнинг оғир шаклларига чалинган фуқаролар, 3 ва ундан ортиқ меҳнатга лаёқатсиз фарзандлари бўлган боқувчисини йўқотган ёлғиз оналар, кексайиб қолган ёлғиз пенсионерлар, кексаларга навбат асосида ажратилади.
Фуқаро М.Қиргизбаеванинг мурожаати комиссия аъзолари томонидан ўрганилганида эса унинг талаби юқорида кўрсатиб ўтилган қарордаги ҳеч қайси бир мезонга тўғри келмаслиги аниқланди.

#Маърифат_соати
⚡️Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмалиқ шаҳар бўлинмаси ҳамда ЖИЭБ 1-минтақавий ҳудуд 49-сон манзил колонияси ҳамкорлигида бугун маърифат соати ташкил этилди.
♻️ Унда Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси О.Норжигитов томонидан “Сайлов қонунчилиги” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан соҳа ходимларига тушунчалар бериб ўтди.

#ўрганиш
Ҳоким тадбиркорлик объектларида бўлди
⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бугун Кичик саноат зонасида бўлиб, тадбиркорларни қийнаётган масалаларни жойида ўрганди.
📌Хусусан, "Rademus-Servis", "Sheng Tang Industrial", "Toshkent Trade Company Jinfu", "Maftuna Xazrati Ali", "Sharq Star Med", "Гидромехсервис", "Olmaliq Tekstil Tola", "Bo'ston Food Company" ҳамда "Diamond spektr" МЧЖларида бўлган шаҳар ҳокими саноат лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёни билан танишиб, тадбиркорлар билан суҳбатлашди.