Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Ҳафта_режаси

Президент Тошкент вилоятидаги лойиҳалар билан танишади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ушбу ҳафтада Тошкент ва Сурхондарё вилоятларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишади. Бу ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов душанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Шунингдек, ушбу ҳафта давомида Давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда, - дейди Президент матбуот котиби.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Қонун лойиҳаси: жарималар камайтирилмоқда. Bluetooth орқали телефонда гаплашишга ва мониторга рухсат. “Права”сиз ҳайдаш ҳуқуқи.

Адлия вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди. Унга кўра, қатор маъмурий жавобгарликлар учун енгилликлар кўзда тутилмоқда.

Масалан, муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги учун жарима миқдори икки бараварга (122,5 минг сўм) камайтирилмоқда;

транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик учун жарима фуқаролар учун икки бараварга (122,5 минг сўм), мансабдор шахсларга эса учдан бир қисмга (490 минг сўм) камайтирилмоқда;

йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлик учун жарима миқдори (фуқаролар учун 1,715 млн. сўм, мансабдор шхслар учун 7.35 млн. сўм) уч бараварга камайтирилмоқда;

паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори икки баравардан ҳам кўпроққа камайтирилмоқда;

транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга bluetooth, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда;

транспорт воситаси салонининг олд қисмига ўзбошимчалик билан монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда;

транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш белгиланмоқда.

транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатлари, суғурта полиси ва тех. паспорти ёнида бўлмаган ҳайдовчиларга, Ўзбекистонда берилган шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи берилмоқда. Бунда, ушбу ҳужжатлар мавжудлиги ДЙҲХХ ходими томонидан электрон тизим орқали транспорт воситаси тўхтатилган жойда мустақил текширилади.

Мазкур янгиликни амалиётга жорий қилиш мақсадида Ички ишлар вазирлигига керакли интеграция ишларини 2021 йил 1 декабрга қадар якунлаш вазифаси юклатилмоқда.
#Муносабат
Куни кеча ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳри Ибн Сино кўчасидаги 85- ва 89-уйларда 5 кундан бери сув йўқлиги ҳақида хабар тарақатилган. Унда айтилишича тармоқларда таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб сув ўчирилган ва қайта ёқилмаган.
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ мутасаддилари мазкур ҳолатни жойига чиқиб ўргандилар. Юзага келган сув таъминотидаги узилиш қисқа фурсатда бартараф этилди.

Мурожаатлар учун ягона call-center 👉: (71) 202-14-14

👇👇👇
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз👇👇👇

telegram / instagram / facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Diqqat_tanlov

"30 yillikka 30 ta mukofot"

Xalq ta'limi vazirligi mamlakatimiz mustaqilligining 30 yilligi munosabati bilan Xalq ta’limi tizimi pedagog xodimlari o‘rtasida "30 yillikka 30 ta mukofot" tanlovini e'lon qiladi.

Tanlovda ishtirok etish istagida bo'lganlar:

1️⃣ Mustaqillik sharofati bilan, ayniqsa, oxirgi 5 yilda o'z hayotida, faoliyat olib borayotgan muassasasida ro'y bergan ijobiy o'zgarishlar haqida maqola yozishlari yoki videorolik tayyorlashlari;

2️⃣ Ushbu materialni oʻzining yoki muassasaning Facebook sahifasida yoritishlari;

3️⃣ E'lon qilingan maqola yoki videorolik linkini 15-avgustdan 15-sentabrga qadar ustozfondi.uz manziliga jo'natishlari kerak.

🏆 Taqdirlash:
16-25-sentabr kunlari — Har bir hududda jami 30 ta eng yaxshi ijodiy ish mualliflari g‘olib sifatida aniqlanadi;
27-28-sentabr kunlari — tanlov gʻoliblari Xalq taʼlimi vazirligining “Xalq taʼlimi aʼlochisi” koʻkrak nishoni va esdalik sovgʻasi bilan taqdirlanadi.
#тараддуд

⚡️ Шаҳримиз мустақиллик байрамини кутиб олишга тайёрми?

📹 Батафсил: https://youtu.be/bcdT8SXSAwo

@Olmaliq_shahri
#жараён

⚡️ Шаҳримиз мактаблари 2021-2022 ўқув йилига тайёрми?

📹 Батафсил https://youtu.be/5IewVi74Jgo

@Olmaliq_shahri
Халқ билан ҳар куни мулоқот ташкил қилинмоқда

⚡️Бугун, 10 август куни Олмалиқ шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Искандарбек Рашидов томонидан "Теракли" МФЙда фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

📌 Қабулда жами 23 нафар фуқаро қатнашди. Уларнинг 4 нафари маҳалладаги яроқсиз электр симёғочларни янгисига алмаштириш бўйича, 2 нафар фуқаро ишга жойлашиш, 1 нафари маҳаллага олиб борувчи 14 км йўлга асфальт ётқизиб, таъмирлаш бўйича мурожаат қилишди.

Тингланган барча мурожаатларга ижобий ечим топиш юзасидан корхона-ташкилот масъулларига 3-сектор раҳбари томонидан топшириқлар берилди.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️10 август: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Янгийўл тумни.
"Зангори олов" таъминоти яхшиланади

*Ўрта Чирчиқ тумани. Сектор раҳбарлари иштирокидаги сайёр қабуллар давом этади

*Бўстонлиқ тумани. Аҳоли мурожаатлари ўз ечимини топмоқда

*Қибрай тумани. Ўқув курсини тамомлаб, ўқув маркази очган қиз

*Нурафшон шаҳри. Қабул навбати учинчи сектор раҳбарига

*Чирчиқ шаҳри. Ҳоким аҳоли билан суҳбатда

*Олмалиқ шаҳри. Шаҳар мустақиллик байрамини кутиб олишга тайёрми?

*Бекобод шаҳри. Одамларни тинглаш - бугуннинг муҳим талаби

*Қуйи Чирчиқ. "Темир дафтар"да турувчи 17 фуқарога моддий кўмак

*Ангрен шаҳри. Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши доимий назоратда

*Тошкент тумани. Очиқ мулоқотларда ошкора муаммолар

*Оққўрғон тумани. Муҳим жараёнга пухта ҳозирлик билан

*Янгийўл шаҳри. "Аёллар дафари"га ҳуқуқий қайдлар

*Зангиота тумани. Медиа тур: манзил ва мавзулар ҳилма хил

*Чиноз тумани. Ёшлар муаммолари ҳамиша долзарб

👉Каналга уланиш:https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолади.
Ҳужжатга мувофиқ:

Етим болаларга уй-жой ажратишнинг янги тизими жорий этилмоқда. Унга кўра:
уй-жойга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим бола учун (25 квадрат метрдан кам бўлмаган) 1 хонали, улар ўртасида тузилган оила учун (50 квадрат метрдан кам бўлмаган) 2 хонали уй-жой ажратилади;
2021 йил 1 декабрга қадар 757 нафар етим болаларга уй-жой ажратиш бўйича мақсадли параметр (охирги 10 йилда ажратилган уй-жойлар сонидан 1,2 баравар кўп) тасдиқланмоқда.

Етим болаларнинг таълим олишини рағбатлантириш мақсадида:
тарбия муассасаларидаги болаларга нодавлат таълим ташкилоти ўқув курсларида ўқиш харажати учун йилига 4,9 млн сўмдан компенсация тўланади;
етим болалар учун Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан 50 фоизга оширилган миқдорда стипендия (амалдаги 470 минг сўмдан 705 минг сўмга оширилади) тўланади;
“Меҳрибонлик” уйларига ёки етим болаларга ажратилган хайрия маблағлари фойда солиғи базасидан чегирилади.

Етим болаларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги янги тизими жорий этилмоқда:
ногиронлиги бўлган етим болаларни васийликка олган оилаларга тўланадиган тўловлар 2,5 млн сўмга етказилади, соғлом етим болаларни васийликка ва ҳомийликка олганлик учун 1,2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик моддий ёрдам тўловлари тўланади;
етим болаларнинг хорижий давлатларда жарроҳлик амалиёти харажатлари тўлиқ миқдорда компенсация қилинади ва бошқалар.

@Olmaliq_shahri
#расман

ССВ: МАСЖИДЛАРДА ЖУМА НАМОЗЛАРИНИ ЎҚИШ БЎЙИЧА КАРАНТИН ЧЕКЛОВЛАРИ БЕКОР ҚИЛИНДИ

Ўзбекистон Республикасида ҳам хорижий давлатлардаги сингари коронавирус инфекциясидан эмлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилмоқда.

Бу борада жаҳон тажрибаси коронавирус инфекциясига қарши эмланиш даражасидан келиб чиқиб, айрим фаолият турларига рухсат берилаётганлиги ҳамда эмланган фуқаролар учун карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатаётганлигини кўрсатмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 8 августдаги қарори билан умумий овқатланиш объектлари билан боғлиқ карантин чекловлари юмшатилди.

Юқоридагилар асосида Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Муҳокама натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил
13 августдан эътиборан:


📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари
Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати
.

@Olmaliq_shahri
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Давлатимиз раҳбари Тошкент вилоятида имкониятлардан тўғри фойдаланилмаётганини қайд этиб, саноат тармоқларида янги лойиҳаларни кўпайтириш, қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш муҳимлигини таъкидлади.
Йил якуни билан ҳудудий саноат ҳажмини 40 фоизга ошириш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по вопросам развития промышленности в Ташкентской области.
Президент отметил, что возможности Ташкентской области не используются в полной мере, необходимо реализовать больше новых проектов в отраслях промышленности, важно наладить выпуск продукции с добавленной стоимостью.
Поставлена задача увеличить объем промышленного производства в регионе на 40 процентов до конца года.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #Toshkentviloyati

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#ободлик

⚡️ "Олтин" МФЙ "Равнақ" кўчасининг узунлиги 0.7 км, эни 7 метр, умумий майдони 4900 метр квадрат бўлган йўлга асфальт қопламаси ётқизилди.

@Olmaliq_shahri