Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олмалиқ кон-металлургия комбинатига ташрифи юзасидан муносабатлар

Senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter
#эътироф

"Шуҳрат" медали ва "Халқлар дўстлиги" кўкрак нишонлари соҳибларига топширилди

🔰Президентимиз фармонига кўра,
«Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан  «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» акциядорлик жамиятининг фахрийлар кенгаши фаоли -
Корсунова Татьяна Семеновна, Қалмоққир кон бошқармаси «Ёшлик-1» карьери экскаватор машинисти Рамазанов Эбазер Сейтхалиевич «Шуҳрат» медали билан мукофотланишгани ҳақида хабар берган эдик.

❇️ Халқлар дўстлиги куни муносабати билан шунингдек, ОКМК ходимлари касаба уюшмаси Кенгаши раиси Абдурашид Ҳайдаров ҳамда Олмалиқ шаҳар Рус миллий маданий маркази раҳбари Лариса Алтунина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан «Халқлар дўстлиги» кўкрак нишони билан мукофотланишди.

❇️ Куни кеча ОКМК бошқарув раиси А.Хурсанов ушбу мукофотланган ҳамшаҳарларимиз билан учрашиб, самимий тилакларини билдирди.

@Olmaliq_shahri
#статистика

"Олмалиқ сув таъминоти" бўлими вилоятда яна биринчи!

⚡️Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган ичимлик суви тўловининг ўз вақтида тўланиши бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар натижасида Олмалиқ шаҳар "Сув таъминоти" бўлими июль ойи режасини ҳам ортиғи (111,3%) билан бажарди.

📌 Шунингдек, корхона томонидан оқова тизими ва сув таъминоти бўйича юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш кўрсаткичи ҳам ошган. Хусусан, июль ойи давомида шаҳардаги жами 165 авария бартараф этилган бўлиб, шундан 60 таси шахсий уланмалар, яъни, халққа ёрдам тариқасида таъмирлаб берилган.

@Olmaliq_shahri
#аукцион #ер_участкалари

⚡️ТАДБИРКОРЛИК ҚИЛМОҚЧИМИСИЗ

Тошкент вилоятида савдога қўйилган ер участкаларидан бирини сотиб олинг ва ўз тадбиркорлигингизни йўлга қўйинг!

▫️Ангрен шаҳрида 3 та (кўриш)
▫️Бекобод туманида 28 та (кўриш)
▫️Бекобод шаҳрида 2 та (кўриш)
▫️Бўка туманида 28 та (кўриш)
▫️Бўстонлиқ туманида 11 та (кўриш)
▫️Зангиота туманида 30 та (кўриш)
▫️Қибрай туманида 2 та (кўриш)
▫️Қуйичирчиқ туманида 30 та (кўриш)
▫️Нурафшон шаҳрида 19 та (кўриш)
▫️Оққўрғон туманида 30 та (кўриш)
▫️Олмалиқ шаҳрида 8 та (кўриш)
▫️Оҳангарон шаҳрида 5 та (кўриш)
▫️Оҳангарон туманида 47 та (кўриш)
▫️Паркент туманида 26 та (кўриш)
▫️Пискент туманида 73 та (кўриш)
▫️Тошкент туманида 5 та (кўриш)
▫️Ўртачирчиқ туманида 13 та (кўриш)
▫️Чиноз туманида 32 та (кўриш)
▫️Чирчиқ шаҳрида 4 та (кўриш)
▫️Янгийўл туманида 79 та (кўриш)
▫️Янгийўл шаҳрида 3 та (кўриш)

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.iss.one/tvkad
#Адлия_хабари

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди

🔰 Қонунда қуйидагилар назарда тутилмоқда:

“Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда Бош давлат санитария врачининг қарори асосида аҳолини профилактик эмлашдан ўтказиш жорий этилиши мумкинлиги тўғрисида аниқ норма киритилмоқда;

Меҳнат кодексининг 113-моддасида ходим юқумли касалликлар тарқалиши хавфи мавжуд бўлган тақдирда жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этган тақдирда (соғлиғининг ҳолатига кўра қарши кўрсатма мавжуд бўлмаганда) иш берувчи уни ишга қўймасликка ҳақли эканлиги назарда тутилмоқда.

Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#қарор_ва_ижро

МТТ ходимлари тил ўрганишмоқда

Шаҳримиздаги 32-сонли мактабгача таълим ташкилотида президентнинг "Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ижроси асосида тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Вазирлар маҳкамаси қошида очилган Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги Тошкент вилояти раҳбари З.Раҳимова, вилоят мактабгача таълим бошқармасидан Д.Маҳмудова ҳамда "Илк қадам дастури ва педагог компетенцияси бўйича Тошкент тумани 1-сонли МТТ директори Н.Расулова иштирок этишди.

Шаҳримиздаги МТТларни малакали кадрлар билан тўлдириш ҳамда МТТ тарбиячиларига 2-тилни ўргатиш мақсадида ташкиллаштирилган ушбу лойиҳа доирасида барча тарбиячилар ва мутахассислар томонидан 4 ой давомида инглиз ва рус тилларини ўргатиш ва уни болаларга ўргатиш бўйича тегишли тартибда сабоқ берилади.

Шунингдек, ушбу лойиҳа доирасида тарбиячилар учун яна бир қатор қулайликлар яратилган бўлиб, махсус қўлланмалар ишлаб чиқилди.

@Olmaliq_shahri
#вакцинация

💉"Аммофос-Максам" АЖ ишчи-ходимлари коронавирус инфекциясига қарши эмланишмоқда.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эко_лойиҳа

Шаҳримизда олма боғи борлигини биласизми?

Унинг боғбони ким эканлигини-чи?

🎥 Батафсил видеолавҳада

@Olmaliqhayoti
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланмоқда

В истории промышленности нашей страны начинается новая эра

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Торларни тебратиб оҳанг яратар

⚡️Бугун шаҳримиз ёшлари эришаётган ютуқлари билан фахрлансак арзийди. Чунки ўз иқтидори ва тинимсиз меҳнати сабаб кўплаб ёшлар юқори марраларни забт этишмоқда.

Хусусан, маҳалла фахри, ота-онасининг берган тарбияси, устозларидан олган билимларини оқлаётган ёшларимиздан бири Беҳруз Абдумуталов фахрланса арзийдиган ана шундай ёшлардан. Беҳруз шаҳримиздаги 5-сонли мактабда таҳсил олиш билан бир қаторда, 8-сонли мусиқа мактабида ҳам санъат сирларини ўрганиб келмоқда. Ҳозирга қадар кўплаб танловларда қатнашиб, устози Асрор Усмоновдан олган билимларини оқлаб келмоқда.

📌 Жорий йилнинг Тошкент вилояти Маданият бошқармаси томонидан ташкиллаштирилган “M.Qori Yoqubov” номли кўрик танловнинг вилоят саралаш босқичида иштирок этиб, Халқ чолғулари йўналишида III даражали диплом билан тақдирланди.

🎉Шунингдек, Копенгаген шаҳрида ўтказилган Халқаро онлайн танловда “Қашқар рубоби” йўналиши бўйича 1-ўринни эгаллади.

@Olmaliq_shahri