Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#очиқ_бюджет
⚡️Ҳурматли фуқаролар, шаҳар бюджети маблағлари сарфланишида иштирок этишни хоҳлайсизми?
📌 "Ташаббусли бюджет" жараёнида иштирок этинг ва қийнаётган масалангизни ҳал этинг.
📹 Батафсил видеолавҳада
@Olmaliq_shahri

#расмий_муносабат
Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бўйича тарқалган хабарларга муносабат
⚡️Ижтимоий тармоқларда шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг реанимация бўлимидаги айрим камчиликлар хусусида хабарлар тарқалди. Ушбу ҳолат юзасидан шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти томонидан қуйидагилар маълум қилинди.
✅ Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси Марказий шифохонаси реанимация бўлимида ҳозирги кунда 10 нафар бемор даволанмоқда. Шундан 6 нафар бемор “пневмония” ташхиси билан реанимация бўлимида тиббий муолажа олмоқда. Марказий шифохонанинг Реанимация бўлими 12 койкага мўлжалланган.
✅ Бўлим ички дорихонаси томонидан керакли дори-дармон билан, ходимлари эса бир маротабалик ҳимоя кийимлари билан тўлиқ таъминланган бўлиб, тиббий ходимларга ойлик маош ўз вақтида тўланади.
✅ Бўлим бошлиғи У.Охунова ва бошқа реаниматолог -шифокорларнинг тиббий ходимлар билан муомаласи яхши. Ҳамширалар сони беморларга нисбатан етарли ва ўз вазифаларини вақтида бажармоқда.
✅ Ижтимоий тармоқда келтирилган масала юзасидан шуни маълум киламизки, ушбу масала ижтимоий тармоқларда тарқалган вақтда Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонаси реанимация бўлимининг 4 нафар ҳамшираси соғлиғини тиклаш мақсадида даволанишда бўлишган.
✅ Ўрганишлар давомида ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатлар асоссиз деб топилди.
Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram

Жорий йилнинг 26 июль ҳолатига тадбиркорларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича Штаб фаолиятининг натижалари
#ОткрытыйДиалог #ОчиқМулоқот #ОchiqMuloqot

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
#Дайжест
❗️27 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Қибрай тумани. Ичимлик сув таъминотидаги узилиш қанча давом этади?
*Ўрта Чирчиқ. Асалнинг даромади ҳам "асал"
*Бекобод тумани. Масала шахсан ҳоким назоратида
*Паркент тумани. «Сурхи» обод маҳаллага айланмоқда
*Янгийўл шаҳри. Ҳар бир мурожаат эътиборда
*Зангиота тумани. Эртангги кунни бугундан сўра!
*Қибрай тумани. "Ёшлар дафтари" - имкониятлар дафтари
*Чирчиқ шаҳри. Чирчиқнинг байрам тўёнаси
*Пискент тумани. Мурожаатлар билан ишлаш доимий эътибор талаб этади
*Ангрен шаҳри. Ҳоким маҳалла кезар - халқнинг ҳаётин сезар
*Олмалиқ шаҳри. Кўзни қувнатаётган манзиллар
*Оҳангарон шаҳри. Ёшлар дастури - амалда
*Оққўрғон тумани. Ишчи гуруҳ ишни нимадан бошлайди?
*Юқори Чирчиқ. Фольклор дасталарининг иш фаолияти ўрганилди
*Нурафшон шаҳри. "Дегантепа"ликлар шаҳар ҳокимига нима деган?
*Бўстонлиқ тумани. 36 нафар ёшга тикув машиналари
*Тошкент тумани. Аҳоли учун навбатдаги сайёр қабул
👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa
Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok

#ифтихор
Нигора - танловнинг республика босқичида
⚡️Юртимизнинг барча ҳудудларидаги ёш истеъдод эгаларини кашф этиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги ва Республика ёш ижодкорлар Кенгаши ташаббуси билан «Duel» Республика ижодий танлови эълон қилинган эди.
📌Ушбу танловнинг Республика финал босқичи ғолиблари мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрами арафасида аниқланиб, 500 000 000 сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
✅ Танлов назм, наср, бадиий таржима ва рассомчилик йўналишларида 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилмоқда. Биз учун қувонарли жиҳати шундаки, ушбу танловда ёш ҳамшаҳримиз изланувчан, иқтидорли Нигора Асқаралиева ҳам иштирок этмоқда.
🎉Нигора танловнинг наср йўналиши бўйича финал босқичида рақиби Чарос Авазовани енгиб, Республика йўлланмасини қўлга киритди. Танловнинг республика босқичида ҳамшаҳримиз Нигора Асқаралиевага омад тилаб қоламиз.

⚡️Президент сайлови логотипи тақдим этилди
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кампаниясини ўтказиш даврида кенг фойдаланиладиган рамзлар, сайловнинг “юзи” ҳисобланувчи логотип ҳамда бошқа атрибутларнинг кўриниши ва моҳиятини ишлаб чиқишда аввалги сайловлардан орттирилган малака, шунингдек, замонавий дунё тажрибасига таянилди — Марказий сайлов комиссияси.

#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Тонировка”га рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат my.gov.uz орқали кўрсатилади
“Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (465-сон, 28.07.2021 й.) қабул қилинди.
🖥 Қарорга кўра, 2021 йил 1 октябрдан автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома бериш бўйича давлат хизмати фақат Ягона инрерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
☑️ Қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга кўра, автотранспортлар ойналарининг тусини ўзгартириш (қорайтириш) ишлари автотранспорт воситаси эгаси томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
❌ Автотранспорт орқа ойнасининг тусини ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш), шунингдек, олд ойнасининг тепа қисми тусини 14 см дан кўп бўлмаган полоса шаклида ёруғлик ўтказувчанлиги чекланмаган даражада ўзгартириш (қорайтириш) учун рухсатнома талаб этилмайди.
🗓 Рухсатнома 1 йил муддатга берилади.
💰 Ариза берувчи томонидан рухсатнома учун тўлов 10 кун муддатда амалга оширилади.
⚠️ Рухсатнома аввал берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатигача қайта расмийлаштирилади.
🚫 ЯИДХП орқали рухсатномани қайта расмийлаштириш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов ундирилмайди.

#қабул2021
⚡️ МИСиСнинг Олмалиқ филиалига кириш имтиҳонлари бошланди
👉Батафсил: https://youtu.be/w8mCKKXLzvs

YouTube
MISiS ning Olmaliq filialiga kirish imtihonlari boshlandi
#Дайжест
❗️28 июль: БУГУН ВИЛОЯТДА
*Олмалиқ шаҳри. Ёшлар «Duel»и: ёш қаламкашлар учун парвоз майдони
*Паркент тумани. Ҳоким ва аҳоли юзма-юз келганда...
*Янгийўл шаҳри. Кун тартибида яна аҳоли муаммолари
*Ўрта Чирчиқ. "Янгиобод"нинг янги жамоли
*Чирчиқ шаҳри. Сайёр қабуллар кўп, натижаларчи?
*Оҳангарон шаҳри. Мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш чоралари кўрилади
*Қуйи Чирчиқ тумани. Умидли ёшларнинг эзгу тилаги: Олға, Ўзбекистон!
*Бекобод шаҳри. Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 12 нафарига уй берилди
*Бекобод тумани. Давлат дастури туфайли - ободдир “Ачамайли”...
*Оққўрғон тумани. Ободлик қаердан бошланади?
*Пискент тумани. "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури қоғозда эмас, амалда
*Бўстонлиқ тумани. Ечимини топаётган муаммолар “Yangi zamon” дастурида
*Қибрай тумани. Аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича тезкор штабда нима гап?
*Чиноз тумани. "Аёллар дафтари"дан тадбиркорлар рўйхатига кирган аёл
*Юқори Чирчиқ. Ҳоким ва ёшлар учрушуви: анъана давом этади
*Ангрен шаҳри. Эътибор, эъзоз, мурувват ёхуд "Аёллар дафтари"га янги қайдлар
*Зангиота тумани. Мурожаатлар натижасиз қолмаслиги керак
*Нурафшон шаҳри. Доимий комиссия доимий ҳаракатда...ми?
*Тошкент тумани. Хонадонларга зилол сув келмоқда

Бугун Ўзбекистонда кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, бугун, 29 июль кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддати ёмғир ёғиши момоқалдироқ бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 32-37° ни ташкил этади.

Forwarded from Bugun.uz | Расмий канал
Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатига боради
Шунингдек, мис бойитиш фабрикаси қурилишига тамал тоши қўйиш режалаштирилган
Батафсил — bugun.uz/69695
Расмий | LIVE | Дайжест

Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг янги мис бойитиш фабрикаси қурилишини бошлаш маросимида нутқ сўзламоқда.
“Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида эзгу ниятлар билан мана шундай улкан лойиҳани амалга оширишга киришмоқдамиз. Бу муҳим воқеа нафақат ушбу комбинат ҳаётида, балки мамлакатимиз саноати тарихида янги давр бошланаётганидан яққол далолат беради”, деди давлатимиз раҳбари.
Комбинат ташкил этилганидан буён ўтган 70 йиллик давр мобайнида бу ерда 1,5 миллиард тонна руда қазиб олиниб, 6 миллион тоннадан ортиқ мис, 3,5 минг тонна кумуш ва 850 тонна олтин ишлаб чиқарилган.
“Бугунги кунда қарийб 40 минг нафар ишчи-хизматчи меҳнат қилаётган Олмалиқ комбинати мамлакатимиз саноатининг чинакам локомотивларидан бирига айланган. Республикамизда ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотининг 7 фоизи, экспорт ҳажмининг 15 фоизи комбинат ҳиссасига тўғри келиши ҳам бу фикримизни тасдиқлайди.
Шу борада яна бир муҳим рақамга эътиборингизни қаратмоқчиман: давлатимиз бюджетига тушадиган жами даромадларнинг 8 фоизини айнан ушбу корхона таъминлайди. Айниқса, кейинги йилларда комбинат фаолияти юксак даражага кўтарилиб, мис ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 баробарга кўпайгани ва 150 минг тоннага етказилгани алоҳида таҳсинга сазовордир».
Facebook|Instagram|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган лойиҳанинг аҳамиятига алоҳида тўхталди:
"У Тошкент вилоятининг Қурама тоғлари бағридаги бой хомашё захирасига эга бўлган конлар ҳисобидан комбинатнинг узоқ йиллар самарали ва барқарор фаолият кўрсатиши учун кенг имкониятлар яратади.
Ўтган уч йил мобайнида комбинат конларида умумий узунлиги 206 минг метр бўлган 475 та қудуқ бурғуланди. Халқаро миқёсда тан олинган хориждаги лабораторияларда ушбу конлар рудасининг 100 мингдан ортиқ намуналари кимёвий таҳлиллар асосида чуқур ўрганилди.
Ана шундай илмий тадқиқотлар натижасида, халқаро баҳолаш мезонларига кўра, бу ердаги миснинг ялпи захираси – мана шу рақамларга алоҳида эътибор беришингизни сўрайман – 45 миллион тоннани, олтин захираси эса 5 минг тоннадан зиёдни ташкил этиши аниқланди.
Бу рақамлар эса, дунёдаги энг йирик, ноёб олтин ва мис конлари айнан мана шу ҳудудда жойлашган деб айтиш учун, тўла асос бўла олади.
Шунингдек, бу ерда қазиб олинаётган руда таркибида кумуш, молибден, селен, теллур, рений ва бошқа нодир металлар борлиги ҳам аниқланган.
2030 йилга бориб мис маҳсулотларига бўлган эҳтиёж камида 40 фоизга ортиши прогноз қилинмоқда. Ишонч билан айтиш мумкинки, Олмалиқ комбинати ишлаб чиқарадиган маҳсулотларга халқаро талаб узоқ йиллар давомида сақланиб қолади.
Ана шу ҳолатни ҳисобга олиб, 2017 йилда “Ёшлик-1” конлари комплексини ўзлаштириш бўйича амалий ишларни бошлаган эдик.
Ўтган 4 йил мобайнида барча зарур геологик тадқиқотлар ва 83 миллион куб метрдан ортиқ ҳажмдаги қазиш ишлари бажарилди.
Мана энди, дастлабки босқичда қиймати 2 миллиард доллар бўлган янги учинчи мис бойитиш фабрикасини қуришни бошлаяпмиз".

Давлатимиз раҳбари қурилиши бошланаётган янги фабриканинг салоҳияти ҳақида:
"Ушбу корхона 2024 йилга бориб йилига 60 миллион тонна рудани қайта ишлаш имконини беради. Иккинчи босқичда эса қувватлар 160 миллион тоннага етади ёки бугунги кўрсаткичдан 3 баробарга кўпаяди.
Ана шу икки босқични амалга ошириш туфайли корхона 2028 йилга бориб йилига 400 минг тонна мис, 50 тонна олтин ва 270 тонна кумуш ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.
Шу тариқа Олмалиқ комбинати тоғ-кон металлургияси соҳасида дунёдаги энг йирик саноат мажмуаларидан бирига айланади.
Пировард натижада комбинат ишлаб чиқарадиган маҳсулотлар ҳажми 3 мартадан зиёд кўпайиб, унинг қиймати ҳозирги 2,5 миллиард доллардан қарийб 8 миллиард долларга етади.
Лойиҳа доирасида 11 мингта янги юқори технологик иш ўринлари яратилади. Бу эса ёш йигит-қизларимиз учун геолог, муҳандис, технолог, лойиҳачи, дастурчи ва бошқа замонавий касб-ҳунарларни эгаллаш имконини беради.
Бу улуғвор режалар – том маънода инқилобий қадам, десак, тўғри бўлади".

Президент Шавкат Мирзиёев юртимиз кон-металлургия тармоғининг бугунги ривожланиши ва истиқболлари ҳақида:
"Сўнгги тўрт йил мобайнида металлургия тармоғида ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 миллиарддан 4,5 миллиард долларгача ёки 3 баробарга ортиб, ушбу соҳа республикамиз саноатининг қудратли драйверларидан бирига айланди.
Шунингдек, Тебинбулоқ, Темиркон ва Суренота конлари хом ашё базаси негизида янги йирик қора металлургия корхонасини барпо этиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Бунинг натижасида ҳозирги вақтда чет эллардан импорт қилинаётган қарийб 1 миллиард долларлик металлургия хом ашёси ўрни қопланади ва катта миқдордаги валюта маблағлари иқтисод қилинади.
Келгуси йилда биз геология-қидирув ишларини олиб бориш бўйича тўлиқ халқаро JORC стандартларига ўтамиз.
Яқин 5 йилда кон-металлургия саноати соҳасида амалга оширилаётган барча лойиҳалар ҳисобидан рудани қазиб олиш ва қайта ишлаш ҳажми мамлакатимиз бўйича йиллик 130 миллион тоннадан 300 миллион тоннага ортади.
Ер ости қазилма бойликларини ўзлаштириш бўйича чет эллик инвесторлар учун мавжуд имкониятларни янада кенгайтирамиз.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда конларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш бўйича Канада, Франция, Япония, Туркия, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ўз фаолиятини бошлади".

Давлатимиз раҳбари тармоқда ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кадрлар тайёрлаш масаласига тўхталди:
"Рангли металларни қайта ишлаш занжирларини “хом-ашёдан – тайёр маҳсулотгача” деган тамойил асосида ривожлантиришимиз зарур.
Ушбу йўналишда мис саноати ва унга турдош тармоқлар, яъни, электротехника, машинасозлик, металл қотишмалар ва турли металл маҳсулотлари саноатининг интеграциялашуви, хусусий сектор билан ҳамкорлик асосида амалга оширилади.
Шу мақсадда тегишли илмий-тадқиқот ва инновация марказлари ташкил этилади. Бу борада қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун етакчи хорижий компанияларни кенг жалб этамиз.
Барча даражадаги кадрлар – муҳандислар, химик-технологлар, операторлар, машинистлар ва бошқа техник ходимларни тайёрлаш бўйича ишлаб чиқариш корхоналари билан узвий боғланган, ягона тизимни яратишимиз лозим.
Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, мис ишлаб чиқаришда битта иш ўрнини ташкил этиш бошқа тармоқларда энг камида учтадан иш ўрнини яратишга олиб келади.
Ушбу йўналишдаги биринчи қадам сифатида биз россиялик шерикларимиз билан биргаликда Олмалиқ шаҳрида «МИСиС» миллий тадқиқотлар технология университети филиалини ташкил этдик. Бундан ташқари, мамлакатимизда Геология фанлари университети ҳам ташкил этилди. У геология соҳасидаги 5 та илмий-тадқиқот марказини ўз ичига олади.
Университет базасида Москва давлат университети билан биргаликда қўшма таълим дастурини жорий этиш режалаштирилмоқда.Куни кеча Тошкентда геология фанлари йўналиши бўйича Италиянинг Пиза университети филиалини очиш ҳақида келишувга эришилди.
Бир сўз билан айтганда, саноат кластерларининг ташкил этилиши ушбу тармоқда ишлаб чиқариш ҳажмини камида 12 миллиард долларгача ошириш имконини беради."

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президент Шавкат Мирзиёев Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг “Ёшлик-1” конини бориб кўрди.
Давлатимиз раҳбарига коннинг салоҳияти, уни ўзлаштириш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур кондан йилига 65 миллион тонна маъдан қазиб олинади. 60 миллион тонна мис-молибден рудасини қайта ишлаш қувватига эга мис бойитиш фабрикаси қурилади.
Ушбу улкан лойиҳа 2024 йилда ишга туширилиши, жами 6 мингта иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.
—
Президент Шавкат Мирзиёев посетил месторождение "Ёшлик-1" Алмалыкского горно-металлургического комбината.
Главе государства доложено о потенциале месторождения и проекте по его освоению. На месторождении будут добывать 65 миллионов тонн руды в год. Намечено построить медно-обогатительную фабрику мощностью переработки 60 миллионов тонн медно-молибденовой руды.
Колоссальный проект планируется завершить в 2024 году и создать в общей сложности 6 тысяч рабочих мест.
#Mirziyoyev #tanishuv #OKMK #kon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter