Қурбон ҳайити намози ўқилмайди, унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия қилинди
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши фатвоси эълон қилинди.
Унга кўра, Қурбон ҳайити намозида катта жамоат бир жойда жамланишини инобатга олиб, пандемия янада авж олмаслиги, вабо оқибатларини юмшатиш мақсадида шу куни ийд намози адо этилмайди.
Унинг ўрнига уйда Зуҳо намозини ўқиш тавсия этилди.
Пандемия янада авж олишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда жума намозлари ҳам вақтинча тўхтатилмоқда.
Бошқа намозлар ниқоб таққан ва оралиқ масофани сақлаган ҳолда, масжидларнинг очиқ саҳнларида адо этилади. Масжидларда қўл бериб ёки қучоқлашиб кўришиш қатъиян тақиқланади.
@Olmaliq_shahri

📢Диққат! Эълон!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРНИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
🌐Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг «Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш» лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Тошкент шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.
✅Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:
🚗🔧Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш (авточилангарлар, моторчилар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар);
👷🏻♂️💥Машинасозлик ишлаб чиқариш технологияси (токарлар, фрезерчилар, пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари);
👨🏼🔧⚙️Электротехника, электроника ва автоматлаштириш (Бино иншоотларини электромонтаж қилиш, электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратурани таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари);
💻📲Ахборот технологиялари (Нашриёт ва график дастурлар, лойиҳалаш ва дизайн дастурлари, Оffice дастурлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича мутахассислар).
Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.
Марказда ўқиётган талабалар учун 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ стипендия берилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Тошкент шахридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.
Талаб қилинадиган ҳужжатлар: ариза, паспорт (асли ва нусхаси), ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма, 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.
‼️Ҳужжатлар 2021 йил 15 июлдан 15 августгача қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Сергели-8 а мавзеси.
📞Мурожаат учун тел: (+99871) 251-19-03, (+99833)123-98-75 Телеграм бот: @vtctqabul_bot.
Каналга уланиш⬇️
https://t.iss.one/mehnatvazirligi
Вазирликнинг расмий саҳифалари⬇️
Mehnat.uz I Facebook I Instagram I twitter I Telegram I YouTube

#COVID19
Коронавируснинг тарқалиши олдини олиш учун рейд тадбири ўтказилмоқда
⚡️ Олмалиқ шаҳар аҳолиси ўртасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида аҳоли гавжум жойларда шаҳар ҳокимлиги, Миллий гвардия, СЭО ва ЖС шаҳар бўлими вакиллари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
📌 Айни дамда улар "Ойдин" деҳқон бозорида ҳимоя ниқоби тақмаган ва карантин қоидаларига риоя этмаган фуқароларга огоҳлантириш бериб, айримларига жарима тайинлаш юзасидан маъмурий баённома расмийлаштиряпти.

#қарор_ва_ижро
Давлат тили бўйича ташқи ёзувлар ўрганилмоқда
🚏Шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги махсус ишчи гуруҳ томонидан шаҳримизнинг марказий кўчасида жойлашган С.Оллаёр, М.Улуғбек, "Бирдамлик" ва А.Навоий ҳудудларидаги ташқи ёзувлар ўрганилди.
🚫 Рейд давомида давлат тилида ёзилмаган ва ноқонуний ўрнатилган 60 дан ортиқ реклама ва эълонлар олиб ташланди.
📝 Айрим тадбиркорларга муддати белгиланган ёзма огоҳлантириш хатлари берилди.
❗️Ҳурматли тадбиркорлар, реклама, эълон ва пешлавҳаларни тайёрлаш ҳамда ўрнатишда қонун талабларига қатъий риоя қилинг.