Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.67K subscribers
33.6K photos
3.17K videos
146 files
8.67K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Олмалиқ шаҳрида барча турдаги ташқи ёзувларни давлат тилига ва лотин алифбосига тўлиқ ўтказиш бўйича амалга ошириладиган асосий вазифалар белгилаб олинди.

📝Шаҳар ҳокимлиги номидан тадбиркорларга йўлланган шу мазмундаги 1000дан ортиқ мурожаат хатлари маҳалла раисларига топширилди.

👉 @tashqi_reklama_uzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видео

Олмалиқ шаҳрининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган «Мен билган Олмалиқ» номли танлови учун 23-мактаб,11- синф ўқувчиси Илмира Исмоилова томонидан тайёрланган видеолавҳа

@Olmaliq_shahri
#эътироф

Олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди

⚡️ Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактабларини аъло баҳо ва намунали хулқи билан якунлаган жами 15 нафар ўқувчи-ёшларга Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан олтин ва кумуш медаллар тантанали тарзда топширилди.

📌 Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам ҳоким томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

@Olmaliq_shahri
#Эътироф

Фаоллар "Ёшлар фидокори" эсдалик нишонлари билан рағбатлантирилди

Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ХХХIII сессияси қарорига мувофиқ, шаҳримиз ривожига турли соҳаларда ўз ҳиссасини қўшаётган, жамоатчилик лойиҳаларида жонбозлик кўрсатаётган қуйидаги 10 нафар ёш ва шаҳар фаолларига «Ёшлар фидокори» эсдалик нишони топширилди:

⚜️ Пардабоева Мардонабону Элмурод қизи
⚜️ Раҳматов Шуҳрат Нусратуллаевич
⚜️ Хўжаназарова Малоҳат Эргаш қизи
⚜️ Ашуров Беҳруз Зафарович
⚜️ Камилов Аброр Бахтиярович
⚜️ Боймирзаев Суҳроб Санжар ўғли
⚜️ Умарова Назокат Насриддиновна
Усмонқулов Жаҳонгир Ибраимжонович
⚜️ Ҳакимов Баҳодир Бахтиёрович
⚜️Хасанов Озод Ҳамидуллаевич


@Olmaliq_shahri
#эҳтиром

Фаол ёшларнинг ота-оналари эътироф этилди

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Олмалиқ шаҳар Кенгашида намунали фаолият юритаётган сардорларнинг ортида уларни ҳамиша қўллаб-қувватлаб турадиган таянчлари бу - ота-оналаридир. Шундай экан, бу сафар нафақат лидерлар, балки уларнинг ота-оналари ҳам шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг алоҳида эътирофига сазовор бўлдилар.

🇺🇿 Яъни, мактабларда намунали фаолият юритиб келаётган 35 нафар Ёшлар иттифоқининг фидойи сардорлари ота-оналарига тантанали равишда ташаккурномалар тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
#Эътироф
#Йил_етакчиси

"Йил етакчиси" танлови ғолиблари тақдирланди

⚡️Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан "Йил етакчиси" Республика кўрик-танловининг шаҳар босқичи ғолиблари шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов томонидан рағбатлантирилди.

🥇 1-ўрин 3-мактаб етакчиси Ўразалиева Юлдуз Жуманбой қизи;
🥈 2- ўрин 21-мактаб етакчиси Мирзанарова Диёра Баратбоевна;
🥉 3- ўрин 14-мактаб етакчиси Тилавова Феруза Хуснутдиновналар махсус статуэтка ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

@Olmaliq_shahri