Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.93K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#онлайн

⚡️Айни дамда Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида масъул раҳбарлар фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тингламоқда.

Қабул жараёни ҳоким Қобил Хамдамовнинг фейсбукдаги саҳифасида тўғридан-тўғри берилмоқда.

Қабулни кузатиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:
https://www.facebook.com/100067538062442/videos/124339409827327/

@Olmaliq_shahri
#танловга
#шеър

МЕН БИЛГАН ОЛМАЛИҚ

Юртимнинг қудратли, ўтли юраги,
Замини зарга бой, дурга лиқ тўлиқ,
Ҳаттоки тоши ҳам гуллайди унинг,
Ватаним тиргаги нурли Олмалиқ.

Барча шаҳарлардан ўзинг азизсан,
Сенда тўкилгандир шу киндик қоним.
Сенда топдим бахтим, шараф, иқболим,
Сенга бўлсин фидо бор кучим, жоним!

Зарли заминингга дунё берар тан,
Олтин, кумуш, мисинг дунёга достон.
Қалмоққир конингда ҳаёт авжида,
“Ёшлик”да тер тўкар мард, жасур ўғлон,

Бойитиб бойлигинг металлургларинг,
Шарафла тутади меҳнат қўлидан.
Маррани кенг олган йигит-қизларинг,
Мардона боради устоз йўлидан.

Бугунги улуғ ёш муборак, шаҳрим!
Доимо гулласин иқболинг сенинг.
Бўлгин сен ҳамиша шарафим-фахрим,
Онамдай меҳрли, Олмалиғим менинг!

Шуҳрат ШЕРАЛИЕВ,
И.Каримов номидаги ТошДТУ ОФ талабаси
.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#қўшиқ

"Мен билган Олмалиқ" танловига шаҳримизнинг ёш ижодкори Жаҳонгир Маматовдан видеолавҳа.

@Olmaliq_shahri
#танловга

ОЛМАЛИҚ

Дунёлар тан олган номингни,
Тупроқни зар қилган эй халқим.
Мадҳ этади ёшлар шонингни,
Олмалиқ, сен жонажон шаҳрим.

Бағрингда шод ўғил- қизларинг,
Сенга фидо бўлсин бу жоним.
Қутлуғ бугун муборак ёшинг.
Олмалиқ, сен жонажон шаҳрим.

Кўп миллатли халқ яшар сенда,
Буни кўриб қувнайди қалбим.
Кексаларинг қилар дуолар,
Олмалиқ, сен жонажон шаҳрим.

Қутлуғ бўлсин сенга шу 70 ёшинг,
Сенла ушалмоқда орзуларим
Қаноти бўл, Ўзбекистоннинг,
Олмалиқ, сен жонажон шаҳрим.

Бекмирза ЖАНИБЕКОВ.
#ёшлар_дастури_доирасида

Сектор раҳбарлари ва депутат ёшлар билан учрашди

💠Шаҳримизнинг "Бўстон" маҳалласида 2-сектор раҳбари М.Маматов, шаҳар ИИБ бошлиғи И.Рашидов ҳамда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати О.Хасанов ёшлар билан учрашиб, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида тушунтириш ишлари олиб боришди.

🔘Хусусан, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиши ва спорт билан шуғулланиши учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди. Бундан ташқари, учрашувда иштирок этган ёшларнинг 16 нафари ўзларининг муаммо ва таклифларини билдиришди.

🔘Учрашув давомида, 9 нафар ёш “Ёшлар дафтари”га киритилиши ҳамда дастур асосида бандлигини таъминлаш чоралари кўрилиши, 5 нафар ёш касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиши ҳамда кредит ажратилиши юзасидан тегишли корхона ва ташкилотларга топшириқлар берилиб, барча мурожаатлар назоратга олиниши маълум қилинди.

🔘Учрашув давомида "Ёшлар дафтари"га киритилган 4 нафар ёшга Ёшлар жамғармаси ҳисобидан меҳнат қуроллари, яъни, 2 та тикув машинаси, 1 та пайвандлаш мосламаси ва 1 дона инкубатор берилиб, ёшларнинг ўзини-ўзи банд қилиши учун шароит яратилди.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танловига шаҳримиз иқтидорли ёшларидан бири Сарвиноз Турғунбоева ижросидаги шеърий видеолавҳа.

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танловга
#видеолавҳа

"Мен билган Олмалиқ" танловига "Ёшлар кундалиги" лойиҳаси тасвирчиси Суҳроб Боймирзаевнинг видеолавҳаси

Суҳроб Боймирзаев:
- Мен 2002 йил Олмалиқ шаҳрида туғилганман. Илк тасвирга олишни ҳам Олмалиқда бошладим. Мен шаҳрим билан фахрланаман.

@Olmaliq_shahri