Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.06K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
112 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#саховат_ва_кўмак

"Темир дафтар"даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатилди

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан тасдиқланган №139-Ф сонли Фармойишга асосан, “Саховат ва кўмак” жамғармасида жамғарилган маблағни самарали сарфлаш мақсадида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгашининг 2021 йил 31 майдаги VI-ХХХI-II-сонли қарори қабул қилинди.

📌 Мазкур қарор асосида ҳозирда “Саховат ва кўмак” жамғармасидан 112,1 млн. сўм сарфланди. Яъни, эҳтиёжманд фуқароларнинг соғлигини тиклаши учун тиббиёт бирлашмасига ўтказилди. Шунингдек, бандлигини таъминлашга қийналаётган фуқароларга турли маиший техника ва дастгоҳлар олиб берилди.

Жумладан, куни кеча шаҳар сектор раҳбарлари Кенгаш котибият мудири ҳамроҳлигида "Тотувлик" кўчаси, 9-Б уйда истиқомат қилувчи фуқароларнинг хонадонларида бўлиб, ҳолидан хабар олишди. Йўқловдан сўнг уларга ўзларининг мурожаатларига кўра, тикув машинаси, пайвандлаш ускунаси, ётоқ мебели ҳамда эшитиш мосламаси ва оптик кўзойнак каби зарурий ускуна ва жиҳозлар тақдим этилди.

@Olmaliq_shahri
#обод_маҳалла

"Обод маҳалла" дастури ижроси сектор раҳбарлари назоратида

⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов бошчилигида сектор раҳбарлари бугун "Олмалиқсой" ва "Зарбулоқ" маҳаллаларида бўлиб, топшириқлар ижросини кўздан кечиришди.

📌 Ўрганиш давомида ҳар бир кўчага бириктирилган ҳашарчи ва бригада ходимларининг амалга ошираётган ишлари синчковлик билан назоратдан ўтказилди.
Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга топшириқлар юклатилди.

@Olmaliq_shahri
#обод_маҳалла

"Зарбулоқ" маҳалласи йўллари асфальтланди

⚡️"Обод маҳалла" дастурига тушган "Зарбулоқ" маҳалласида бугунги кунда кенг қамровли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

📌 Жумладан, маҳаллада оқова сув тизими ҳамда ичимлик сув қувурлари янгиланиб бўлгач, бугун ички кўчаларга асфальт қопламаси ётқизилди.

@Olmaliq_shahri
1-синфга онлайн қабул муддати узайтирилди. Вазир ўринбосари техник муаммоларга изоҳ берди

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

⚡️Давлат фуқаролик хизматчилари ва талабалар диққатига!

Эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида “Келажак лидерлари” клуби фаолияти йўлга қўйилади!

🔰Салоҳиятли ёшларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларда лидерлик кўникмаларини шакллантириш, ёш кадрларни селекция қилиш мақсадида Самарқандда тажриба тариқасида фаолияти йўлга қўйилган “Келажак лидерлари” клуби эндиликда республикамизнинг барча ҳудудларида иш бошлайди.

Клубга аъзолик 4 босқичда, очиқ танлов орқали амалга оширилади.

📌 20 ёшга кирган ва 35 ёшдан ошмаган давлат фуқаролик хизматчилари, талабалар ушбу танловда иштирок этишлари мумкин.

Ҳозироқ ўзингиз истиқомат қилаётган ёки таҳсил олаётган ҳудудни танлаб, мобил телефонингизга QR кодни сақлаб олинг ва рўйхатдан ўтинг.

🖇 Анкеталар жорий йилнинг 15 июль санасига қадар қабул қилинади.

⚡️“Келажак лидерлари” — Ўзбекистонда Янги авлод захира кадрларини шакллантиришнинг замонавий модули

Агентлик Ахборот хизмати
https://t.iss.one/argos_uz