Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.05K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#хавфсизлик

Пиёдалар йўлакчалари ва йўл ётиқ чизиқлари бўялмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳрининг А.Темур кўчасидаги йўл ётиқ чизиқлари ҳамда пиёдалар ўтиш йўлакчасининг ўчиб кетган чизиқлари бўялмоқда.

📌 Тошкент вилояти махсус эксплуатация монтаж бўлинмаси ишчи-ходимлари томонидан бўялаётган чизиқлар келгусида йўл транспорт ҳодисасининг олдини олишга хизмат қилади.

@Olmaliq_shahri
#COVID_19

Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича вазият қандай?

⚡️Шаҳримизда жорий йил 28 июнь ҳолатига коронавирус инфекцияси билан даволанаётган беморлар сони 52 нафар бўлиб, шундан
1-сектор ҳудудида 17 нафар,
2-сектор ҳудудида 17 нафар,
3-сектор ҳудудида 5 нафар,
4-сектор ҳудудида 13 нафар бемор аниқланган.

📌Беморларнинг 10 нафари Зангиота юқумли касалликлар шифохонасида, 3 нафари хусусий клиникада, 39 нафари уй шароитида даволанмоқда. Беморлар билан бирламчи мулоқотда бўлганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига текширилган ва 14 кунлик кузатувга олинган.

🦠Бугунги кунга қадар 15 800 нафар фуқаро коронавирус инфекциясига ПЦР усулида шаҳар СЭО ва ЖС бўлими вирусология таҳлилхонасида текширилди. Шундан 183 (2020 йилдан 855 нафар) нафарида мусбат натижа аниқланган. ПЦР таҳлилхонасида 600 доза реагент ва 800 дона таҳлил олиш пробиркалари захираси мавжуд.

Авиарейс орқали четдан кириб келган фуқаролар жорий йил 26 июнь ҳолатига жами 755 нафар бўлиб, барчаси кузатувга олинган. 686 нафарининг кузатув муддати тугаган, бугунги кун ҳолатига 69 нафар фуқаро кузатувда бўлиб турибди.

Олмалиқ шаҳар
Санитария эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги бўлими
.

@Olmaliq_shahri
#Дайжест

❗️28 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Ангрен шаҳри.
"Ёшлар куни" муносабати билан "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида фестивал бўлиб ўтди.

*Зангиота. Аҳолига ер майдонлари ажратилмоқда.

*Ўрта Чирчиқ. Туманда мебелсозлик кластери ташкил этилади.

*Олмалиқ шаҳри. Сектор раҳбарлари ва тадбиркорлар учрашуви бўлиб ўтди.

*Паркент. Ҳоким фермирлар билан учрашув ўтказди.

*Қибрай. Туман ғаллакорлари олдига қўйилган марра забт этилди.

*Чирчиқ шаҳри. Йўл харакати хавфсизлиги ойлиги ўтказилмоқда.

*Бекобод тумани. Туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

*Пискент. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ойлиги Пискент туманида ҳам бўлиб ўтмоқда.

*Тошкент тумани. Тошкент халқа автомобиль йўли тартибга келтирилмоқда.

*Бўстонлиқ. IT марказ ҳам ташкил этилди.

*Янгийўл тумани. 18 ёшдан юқори бўлган фуқароларни COVID 19 га қарши эмлаш ишлари бошланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Олмалиқ_шаҳри

⚡️11 млрд. сўм “Олмалиқсой” ва “Зарбулоқ”қа йўналтирилди

👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#статистика

🏗 Тошкент вилоятида 2923,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.

🏢 Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-май ойларида вилоятда жами 2923,4 млрд. сўм қурилиш ишлари бажарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 113,3 % (фоиз)ни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати фоизда:

Нурафшон шаҳри 101,7 %
Олмалиқ шаҳри 101,5 %
Ангрен шаҳри 105,8 %
Бекобод шаҳри 100,3 %
Оҳангарон шаҳри 107,4 %
Чирчиқ шаҳри 105,5 %
Янгийўл шаҳри 100,8 %
Оққўрғон тумани 106,1 %
Охангарон тумани 101,0 %
Бекобод тумани 100,7 %
Бўстонлиқ тумани 106,6 %
Бўка тумани 100,2 %
Зангиота тумани 113,9 %
Қибрай тумани 145,3 %
Қуйичирчиқ тумани 101,6 %
Паркент тумани 103,4 %
Пискент тумани 100,9 %
Ўртачирчиқ тумани 101,0 %
Чиноз тумани 103,5 %
Юқоричирчиқ тумани 198,7 %
Янгийўл тумани 100,4 %
Тошкент тумани 103,1 %

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Обод_маҳалла
#жараён

Вилоят ҳокими Олмалиқда бўлди

⚡️Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов бошчилигида сектор раҳбарлари Олмалиқ шаҳрида бўлиб, "Обод маҳалла" дастури бўйича ташкиллаштирилган иш жараёнини кўздан кечиришди.

@Olmaliq_shahri
Бугун Ўзбекистонга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди.

Бу ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг Ўзбекистонга келтирилган 6-партияси ҳисобланади:

1. 27 мартда — 1 млн доза;
2. 27 апрелда — 1 млн доза;
3. 18 майда — 1 млн доза;
4. 19 майда — 500 минг доза;
5. 10 июнда — 1 млн доза партиялари келтирилган.

Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.

Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутиляпти.

@Olmaliq_shahri
#ободлик

Ички йўллар равон бўлмоқда

⚡️Бугун Олмалиқ шаҳар "Теракли" МФЙ, "Теракли" кўчасининг 1477 метр узунликдаги қисмига асфальт қопламаси ётқизилди.

📌 Шаҳримизнинг чекка жойида жойлашган ушбу маҳалланинг "Теракли" кўчаси шу вақтгача асфальт кўрмаган эди. Маълумот ўрнида кўчани асфальтлаштириш ишларига жами 583 млн.сўм маблағ сарфланганлигини айтиш жоиз.

@Olmaliq_shahri