Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#фуқаролар_қабули

Фуқаролар қабули тўғридан-тўғри ёритилмоқда

⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокими бошчилигида шаҳар корхона, ташкилот раҳбарлари 1-сектор штабида бугун фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.

Қабул жараёни шаҳар ҳокими Қобил Хамдамовнинг фейсбукдаги саҳифасида тўғридан-тўғри онлайн эфирга берилди.

Саҳифа ҳаволаси: https://www.facebook.com/100067538062442/videos/124339409827327/

@Olmaliq_shahri
#бандлик

Миграция бўйича ҳамкорлик

⚡️Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази миграция бўлими орқали Россия Федерацияси Владивосток шаҳридаги "Русский Минтай" заводида ишлаш истагини билдирган фуқаролар билан бугун ЗООМ платформаси орқали заводнинг ходимлар бўлими мудири суҳбат ўтказди.

📌Суҳбатда шаҳримиздан 52 нафар фуқаро иштирок этиб, улардан 30 нафари яқин кунларда чартер рейсда Россияга учишни режалаштирмоқда.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади

“Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–5148-сон, 16.06.2021 й.) қабул қилинди.

🗓 Қарорга кўра, 2021 йил 1 августдан Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

☑️ Баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди.

🏃🏻‍♂️Спорт синовлари 15 турдаги машқлардан иборат бўлади.

➡️ Иштирокчиларга 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади.

🏅Спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун “Жисмоний тайёргарлик даражаси” кўкрак нишони таъсис этилади.

🔰 Шунингдек, улар ёш кўрсаткичларидан келиб чиқиб 1 йил мобайнида қуйидаги имтиёзлардан фойдаланади:

сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат тўловининг 50 фоизини чегирма билан тўлайди ва муддатли ҳарбий хизматга биринчилар қаторида устунлик билан юборилади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) “Темурбеклар мактаби”га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга киради;

бепул тарзда давлат туман (шаҳар) кўп тармоқли тиббиёт муассасасида бир марталик чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади;

махсус талабларни бажарган ғолибларга (I ўрин) умумий фойдаланишдаги давлат йўловчи ташиш шаҳар транспортида бепул ҳамда ҳудудлараро ҳаракатланишда 50 фоиз чегирмали тўлов билан имтиёзли юриш ҳуқуқи берилади (такси, шу жумладан йўналишли такси мустасно);

фарзандлари яшаётган жойдаги мактаб, боғча, шунингдек, ёзги соғломлаштириш оромгоҳларига навбатсиз жойлаштирилади;

барча давлат органлари ва ташкилотларининг ходимларига иш жойи ҳисобидан дам олиш масканлари ва санаторийларга бепул йўлланмалар тақдим этилади;

республика миқёсида ишга ёки ўқишга қабул қилинишида жисмоний тайёргарлик талаб этиладиган имтиҳон (ОТМ спорт йўналишларидан ташқари), синов, амалий машғулотларда устунлик (имтиҳонда максимал балл ёки амалий машғулотлардан озод қилиниши) берилади.

🖥 2021 йил 1 августгача спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) ва ягона электрон базаси фаолияти йўлга қўйилади.
Прокурор тадбиркорлар билан учрашди

⚡️Олмалиқ шаҳар прокурори Музаффар Маматов мутасадди ташкилотлар, идоралар раҳбарлари ҳамкорлигида сектор ҳудудидаги тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.

📌Учрашув давомида ҳудуддаги ишлаб чиқариш корхоналари ўз маҳсулотлари билан кўргазмали равишда иштирок этишди.

Учрашув мобайнида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф, мулоҳаза ва мурожаатлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

@Olmaliq_shahri
#Депутатлар_билан...
#Ёшлар_ойлиги
#30_июн

⚡️Олмалиқ депутатлари "Ёшлар ойлиги"ни э'лон қилди.

📆Жорий йилнинг 20-июн кунидан 20-июлга қадар Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши "Ёшлар ойлиги"ни э'лон қилди. Ойлик доирасида қуйидагилар режалаштирилган.

Депутатларнинг ёшлар билан “Депутат ва ёшлар” очиқ мулоқотлари ташкил этилади. Мурожаатлар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилади;
Ҳар бир депутат “Ёшлар дафтари”га киритилган камида 2 нафардан ёшларнинг доимий ишга жойлаштиради;
Ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол ва стол тенниси турлари бўйича “Депутат кубоги” мусобақалари ўтказилади;
Депутатлар томонидан ёшларнинг машхур шахслар билан учрашувлари ташкил этилади;
Депутатлар томонидан ёшларнинг Тошкент шаҳри ва бошқа ҳудудларга саёҳатлари ва бошқа лойиҳалар уюштирилади.

@olmaliq_deputatlari
#Õzbekiston_yoshlari_birlashaylik!
#Jonli_ijro_tanlovi

O‘zingizni "karaoke"da sinashdan charchadingizmi?

🤔 Balki, haqiqiy sahnaga chiqish vaqti kelgandir!
Jonli ijro bobida mahoratingizni sinab ko‘rishni istasangiz,

👉 26-iyun kuni "Oltin olma" xiyoboniga soat 18:00 da kelib, "Jonli ijro" kõrik-tanlovida ishtirok eting!

"Mardlar"ni maydonda sinaymiz 👍

Murojaat qiling:
Õzbekiston Yoshlar ittifoqi Olmaliq shahar Kengashi telegram sahifasi 📧
+998 93 588 23 25

https://t.iss.one/yoshlar_ittifoqi_olmaliq
#Дайжест

❗️18 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*ДХА. "Келажак лидерлари" — Кадрлар захирасини шакллантиришнинг янги модули.

*Пискент. АОКА раҳбари ахборот соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассислар билан учрашди.

*Қуйи Чирчиқ. Аҳолига ер тарқатиш ишлари давом этмоқда.

*Паркент. Ҳоким фуқаро мурожаатларини тинглади.

*Юқори Чирчиқ. "Фуқаролар қабули" бўлиб ўтди

*Оққўоғон. Ҳоким "Тарих ва Ўлкашунослик" музейи мажмуасига ташриф буюрди.

*Тошкент тумани. Сектор раҳбарлари “Айри ота” маҳалласида ёшлар билан учрашди.

*Ўрта Чирчиқ. 33 миллион сўм кредитдан 180 миллион соф фойда.

*Оҳангарон тумани. Кореялик инвесторлар томонидан замонавий иссиқхоналар қурилади.

*Бўстонлиқ. Туман ҳокими "Обод қишлоқ" дастури доирасидаги ишлар билан танишди.

*Олмалиқ шаҳри. Фуқаро мурожаати назоратга олинди.

*Ангрен шаҳри. Туманда марказий ва ички йўллар таъмирланмоқда.

*Чирчиқ шаҳри. "Ёз-2021" мавсумининг соғломлаштириш майдончалари ўз фаолиятини бошлади.

*Қибрай. Тумандаги 5 та фермер хўжалиги ғалла режасини биринчилардан бўлиб бажарди.

*Бекобод тумани. Туман маданият бўлимига "Ҳоким совғаси" топширилди.

*Паркент. Прокурор тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон

УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИНИНГ 4-СИНФИНИ ТАМОМЛАГАН ЎҚУВЧИЛАР
ОТА-ОНАЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Ҳурматли ота-оналар! Олмалиқ шаҳар Халқ таълими бўлими тасарруфидаги математика фани чуқур ўргатиладиган 20-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 2021-2022 ўқув йили учун 5-синфга математика фанидан ихтисослаштирилган синфга танлов асосида ўқувчиларни қабул қилишини эълон қилади.

Танловда иштирок этиш учун ҳужжатлар 2021 йил 10 июнидан 10 июлга қадар ОНЛАЙН шаклда my.maktab.uz сайти орқали қабул қилинади.

Танлов 2021 йил 12-30 июль кунлари Республика Давлат тест маркази ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ҳудудий органларининг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигининг ҳудудий органлари томонидан ўтказилади.

Бундан ташқари 2021-2022-ўқув йили учун 9,10,11-синф ўқувчилари учун мактабимизнинг математика ҳамда инглиз тили фанлари чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфларнинг бўш ўринларига танлов эълон қилинади.

Аризалар онлайн ёки 20-ИДУМ олдида жойлашган БЎСМда қабул қилинади.
Фарзандларингизга юқори малакали, олий тоифали ўқитувчиларимиз таълим беради.
Ўқитувчиларимизнинг 2020-2021–ўқув йилида 18 нафар ўқувчилари фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этиб, 6 нафари вилоят босқичига ҳамда 2 нафари республика босқичига йўлланма олди.

Математика фанидан Халқаро олимпиаданинг шаҳар босқичида 9-синф ўқувчиларидан:
Дониёр Сайфиддинов - 1-ўрин
Суннатилла Исроилов - 2-ўрин
Рашид Мирсаидов - 3-ўринни эгаллади.

Академик лицей ҳамда умумий ўрта мактаблар ўртасида математика фанидан ўтказилган “Қўқон“ш олимпиадаси вилоят босқичида мактабнинг 9 нафар ўқувчиси қатнашди. 1,2- ўрин билан 3 нафари Республика босқичида қатнашишга муваффақ бўлди.

КИУФ университети томонидан ўтказилган математика фан олимпиадасида мактабимиз ўқувчиси Жасмина Анарбоева 9600 долларлик 3 йиллик грант соҳибаси бўлиб, муддатидан олдин талаба бўлди.

Шунингдек, дарсдан сўнг мактабимизда фан тўгараклари ҳамда математика, инглиз тили фанларидан қўшимча дарс машғулотлари бепул ташкил этилган.

Мурожаат учун: 99894-400-53-56, 99893-617-06-19, 99888-878-50-40.
Манзил: Олмалиқ шаҳар, Улуғбек кўчаси, 35-уй.
Транспортлар: 2 ва 18-линия маршрутлари қатнайди.

Ҳужжатларни телеграмда онлайн қабул қилиш манзили: @kichkina_shahzoda1
Телеграм канали: @Olmaliq20IDUM

БЎШ ЎРИНЛАР УЧУН ТАНЛОВ ЎТКАЗИЛАДИГАН САНА ВА ВАҚТИ @Olmaliq20IDUM ТEЛEГРАМ КАНАЛИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Мактаб маъмурияти.