Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.04K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
117 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#хушхабар

Ҳамшаҳримиз - Халқаро грант ғолиби

⚡️Олмалиқ шаҳар 20-ИДУМнинг 11- в синф ўқувчиси Жасмина Анорбоева Корея Давлати KIUF Университети томонидан ўтказилган математика фани бўйича олимпиадада 9600 долларлик уч йиллик грант ютиб олиб, муддатидан олдин талаба бўлди.

@Olmaliq_shahri
#Ёшлар_ва_қонун

Шаҳримиз ёшлари фахрли ўринда

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Нурафшон шаҳрида «Ёшлар ва қонун» кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танлов 4 та шарт бўйича ўтказилди. 22 нафар туман-шаҳар жамоалари орасидан муносиблар тақдирланди.

Натижалар:
🥇-ўрин Оққўрғон тумани
🥈-ўрин Олмалиқ шаҳар
🥉-ўрин Паркент тумани

Олмалиқ шаҳар 4-умумий ўрта таълим мактабининг «Ёшлар кундалиги» жамоасини фахрли 🥈-ўринни қўлга киритгани билан қутлаймиз.

Олмалиқ ёшлари шаҳримиз шарафини турли жабҳаларда ҳимоя қилишда давом этади.

@Olmaliq_shahri
#хушхабар

Ҳосилбек - Халқаро грант соҳиби

⚡️Олмалиқ шаҳaр 7-умумтаълим мактабининг 11- б синф ўқувчиси Ҳосилбек Рахимов KIUF олимпиадасида 3-ўринни эгаллаб, 6 400 долларлик грант ютиб олиб, муддатидан олдин талаба бўлди.

@Olmaliq_shahri
❗️Хотин-қизлар диққатига! 4%лик тавсиянома олиш учун ариза беришга шошилинг!

Ҳукуматнинг 2021 йил 3 июндаги 338-сонли қарори билан эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Ўтган йилдан бошланган бу амалиёт бўйича талабаликка қабул қилиш тартиби ҳақида мана бу ерда батафсил ёзган эдим:
👉 https://t.iss.one/xushnudbek/6373

❗️Ҳужжатга киритилган асосий ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:

талабгорлар тегишли маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига электрон шаклда мурожаат қилади (илгари бир дунё қоғозбозлик талаб этиларди);

танловда иштирок этиш учун тавсиянома 1 йил муддатга берилади (аввалги тартибга кўра 3 йилга бериларди).

👩 Тавсиянома қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади?
ЖАВОБ: https://t.iss.one/xushnudbek/9700

❗️Тавсиянома олиш учун ҳужжатлар aziz-ayol.uz веб-сайти орқали жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар қабул қилинади (илгари 10 майга қадар эди). Агар мабодо сайт орқали топшириш имконини қила олмасангиз, унда яхшиси яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилганингиз маъқул.

🤷🏻‍♂️ 8 июнь дегани, бу ҳужжат топширишга атиги 3 кун қолди, дегани. 30 майдан ҳужжатлар қабул қилинади, дейилган Вазирлар Маҳкамаси қарори 3 июнда қабул қилинмоқда ва хотин-қизларга атиги 5 кун вақт бериляпти.

Бизни таълим тизимимизга теккан касал шу, одатда кечикиб ёки тақалганда қарорлар қабул қиламиз. Улгурсанг улгурдинг, улгурмасанг, ўзинг биласан, дегандек.

Юқоридаги қарорни ҳам анча вақтлироқ, масалан, йил бошида қабул қилиб, хотин-қизлар орасида яхшилаб тарғиб қилса бўлмасмиди? Ўтган йили, майли, биринчи йил, шошилинчда бўлди, карантин эди, дедик. Лекин бу йил-чи? Нега олдинроқ ҳаракат қилмаймиз? Эҳ...

Эслатиб ўтамиз, жорий йил эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони ўтган йилгига қараганда 2 бараварга оширилиб, 2 мингтага етказилган. Бу эса хотин-қизларга имкониятлар янада кўпроқ бўлади, дегани. Давлат томонидан берилган бундай имкониятдан албатта фойдаланиш керак!

P.S.: одатда “шу хабарни тарқатинг” дейишни ёқтирмайман. Аммо илтимос, имкони бўлса, шу хабарни эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга юборсангиз. Вақт қисқалигини инобатга олиб, улар тезроқ ҳужжат топширишга улгуришлари керак.

👉 @xushnudbek 👈
Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
Photo
Тавсиянома кимларга берилади?

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча 4% лик давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар (бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорнинг 0,527 баравари (393 минг 827 сўм)дан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади);

тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

икки ёки ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.

Ушбу тоифаларга тўғри келадиган хотин-қизлар 8 июнга қадар aziz-ayol.uz сайти орқали электрон равишда ариза беришлари мумкин. Мабодо муаммо ёки тушунмовчилик бўлса, яхшиси яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинларига мурожаат қилганлари маъқул.

Бу тавсиянома ўзи нима беради?

Тавсиянома хотин-қизларга нима бериши ҳақида мана бу ерда батафсил маълумот берилган:

👉 https://t.iss.one/xushnudbek/6373

Қуйидагиларни унутманг:

Тавсиянома балл қўшиб бермайди;

Тавсиянома олганларнинг ҳаммаси ўқишга 100% киради дегани ҳам эмас;

Тавсиянома танланган бешта йўналишга ҳам ўтавермайди, фақат биринчи йўналиш бўйича ҳисобланади.

👉 @xushnudbek 👈
#Тавсия

Ёзнинг илк кунлариданоқ ҳарорат кескин кўтарилди. Бундай вақтда иссиқ ҳаво туфайли организм деярли ҳамма қувватни танани керакли ҳарорат билан таъминлашга сарфлайди. Шифокорлар жазирама кунлар учун қуйидагиларни тавсия қиладилар👇

Салқинлатувчи маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Ошқозон-ичак йўлининг қон билан таъминланиши камаяди, бу иштаҳа пасайишига олиб келади. Ўзингизни зўрламанг. Таом миқдорини камайтиринг, енгил, ёғсиз таомларни тановул қилинг. «Қиздирувчи» аччиқ егуликлардан нафсингизни тийинг — уларнинг ўрнига мева-сабзавотлардан кўпроқ истеъмол қилинг.

Шўр егуликлардан бош тортинг.
Улар қон босимини оширади: бу эса аҳволни баттар ёмонлаштиради.

Тез-тез суюқлик истеъмол қилинг.
Аслида ҳар қандай салқин ичимлик бўлаверади, газланмаган сув бўлса, яна-да яхши. Уйдан ташқарига сувсиз чиқмаган маъқул — бу тана сувсизланишига олиб келиши мумкин.

Газланган ширин сув, қадоқланган шарбат, шишадаги кваслар чанқоқни қондирмайди, аксинча, кучайтиради. Бундай ичимликлар таркибида қанд кўплигидан қонни яна-да қуюқлаштиради.

Жазирамада спиртли ичимлик истеъмол қилишдан ёмони йўқ.
Алкоголь организмдан суюқликни чиқариб юборади ва сувсизланишни кучайтиради.

Таркибида кофеин бўлган ичимликлар ҳам яхши эмас. Бунга нафақат қаҳва, балки чой ҳам киради. Улар пешоб ҳайдовчи хусусиятга эга бўлиб, иссиқ ҳавода жуда зарур бўлган суюқликни организмдан чиқариб юборади.

@Olmaliq_shahri
#расмий_муносабат

"Аммофос-Максам" АЖ касаначи ходимлари билан меҳнат муносабатлари бекор қилиниши ҳақида тарқалган видеомурожаат бўйича

Батафсил:👉 https://ammofos-maxam.uz/oz/news/ammofos-maksam-ajda-xodimlarni-noqonuniy-ishdan-boshatish-togrisida-ishonchsiz-malumotlarni-rad-etish
Олмалик_ш_Ваканция_06,07_2021_2_—_копия.xlsx
4.1 MB
#бандлик

⚡️ Олмалиқ шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан жорий йил 7 июнь ҳолатига таклиф қилинаётган бўш иш ўринлари рўйхати

@Olmaliq_shahri
#қарор

📑Тошкент вилоятини ривожлантириш дастури тасдиқланди


👉Батафсил ўқиш

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Электр таъминотидаги узилишлар сабаби нимада?

Бу ҳақда Олмалиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси раҳбари Анвар Ўрозалиев жавоб берди.

📹 Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#огоҳ_бўлинг

📌Фавқулодда вазиятлар Олмалиқ шаҳар бўлими огоҳлантиради:

Очиқ сув ҳавзаларида чўмилиш қоидаларига риоя қилинг!

📹 Батафсил видеолавҳада

@Olmaliq_shahri
⚡️ 1 августдан Тошкент вилояти юридик техникумига қабул бошланади

2021/2022 ўқув йили учун техникумларга абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш 2021 йил 1 августдан 20 августга қадар (20 август куни ҳам) давлат хизматлари марказлари, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (www.my.gov.uz) ёки Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz орқали амалга оширилади.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Дайжест

❗️7 июнь: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бекобод
тумани. Ғалла ўрими бошланди.

*Чирчиқ. Кучли шамол талофатлари бартараф қилинаяпди.

*Оҳангарон тумани. "Обод маҳалла" дастури доирасидаги ишлар давом этмоқда.

*Зангиота. Дастур ва ижро. Топшириқ ва масъулият.
Мурожаат ва натижа
.

*Паркент. Ҳокимлик соати бўлиб ўтди

*Пискент. Ҳалоллик-хирмоннинг баракаси.

*Чиноз. Янги прокуратура биноси фойдаланишга топширилди.

*Юқори Чирчиқ. Туман статистикаси.

*Ўрта Чирчиқ. 4-сектор кубогида ғолиблар аниқланди.

*Янгийўл шаҳри. "Ёшлар овози" фестивали бошланди.

*Олмалиқ. Электр таъминотидаги узилишлар сабаби нимада?

*Бўка. Ҳоким "Янги Ҳаёт" маҳалласи учун қурилаётган бинони кўздан кечирди.

*Ангрен. Ўқув машғулотлари якунланиб, сертификатлар топширилди.

*Тошкент туман. "Эътибордагилар" лойиҳаси.

*Оққўрғон. "Қўмондон ва ёшлар" учрашуви.

*Бўстонлиқ. 1-сектор ҳудудига қарашли кўчаларга асфальт қоплама ётқизилди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok