Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.69K subscribers
33.6K photos
3.17K videos
131 files
8.67K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Дайжест

❗️21 май: БУГУН ВИЛОЯТДА

*Бўка.
15 нафар бўкалик ёшлар Ўзбекистон чемпиони!

*Юқори Чирчиқ. Ғалла-2021 ҳосили йиғим терими бошланиш арафасида.

*Пискент. Sparkassenstiftung банки томонидан Пискентлик ёшларга кредит ажратилади.

*Янгийўл тумани. Бу йилги ғалла мавсумига шай ҳолатдамиз.

*Зангиота. Секторлар ўртасида "Заковат" интеллектуал ўйини ўтказилади.

*Қибрай. Туманда лойиҳа қиймати 4 млн евро бўлган янги корхона ишга туширилди.

*Олмалиқ. Шаҳар ҳокими навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

*Нурафшон. Болажонлар учун замонавий ўйингохлар яратилмоқда.

*Тошкент тумани. Вилоят ҳокими кубоги муносибларга топширилди.

*Ангрен. "Кончилик ва металлургия саноати ходимлари куни" кенг нишонланди.

*Қуйи Чирчиқ. Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказишга бағишланган семинар.

*Чирчиқ. Спортчилар учун махсус тренинг.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
Исроил ва Фаластин ярашуви: ҳолат юзасидан турли муносабатлар билдирилмоқда

📍https://uza.uz/uz/posts/269135

@Olmaliq_shahri
#эълон

❗️ Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва шаҳримиз меҳмонлари!

🎉 Бугун соат 18:00 да "Олтин олма" хиёбонида "Олмалиқ мунаввар оқшомлари" фестивали янада ўзгача ёндашув билан ўтказилиши кутилмоқда.

Мазкур тадбирда сизлар учун таниқли хонанда San Jay ва DJ Alex Bob куйлайди.

📌 Марҳамат, тадбирга келиб, дам олиш кунингизни мароқли ўтказинг.

Концерт мутлақо бепул.

@Olmaliq_shahri
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Аёллар дафтари”га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади

Ҳукумат қарори (319-сон, 20.05.2021 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг “Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига ўзгартиришлар киритилди

📝 Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.

🔘 Эндиликда болаларнинг қуйидаги контингенти боғчага устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга бўлади:

● I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари (илгари – ногирон бўлган шахсларнинг болалари);

● кўп болали оилаларнинг болалари;

● етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;

● “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг болалари;

● контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари (илгари – ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари);

● талабалар ва педагогларнинг болалари;

● акалари ёки опалари ушбу муассасанинг тарбияланувчилари жумласидан бўлган болалар;

● кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача ташкилотлардан умумий турдаги мактабгача ташкилотларга ўтказилаётган соғайган болалар (илгари – бошқа муассасалардан ўтказилган болалар).

☑️
Илгари боғчага қабул қилиш учун имтиёзли рўйхатга киритилган болаларнинг имтиёзлари уларга йўлланма берилгунга қадар сақланиб қолади.

⚠️ Болаларни имтиёзли рўйхат бўйича қабул қилиш давлат-хусусий шерикликка асосланган нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига татбиқ этилмайди.

✂️ Жорий ўқув йилининг 31 май кунига қадар 7 ёшга тўладиган болаларнинг сўровномалари ушбу санада бекор қилинади ҳамда автоматик равишда навбатдан чиқарилади.

https://t.iss.one/huquqiyaxborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

Солиқ ҳамкор — ҳуқуқингизнинг ишончли ҳимояси

Солиқ ҳуқуқбузарликлари содир бўлганда:
- SOLIQ мобил иловасининг “Soliq hamkor” бўлими;
- tekshiruv.soliq.uz сайти;
- @soliq_hamkor_botтелеграм-боти орқали тез ва осон мурожаат қилинг

—————————————————————-

⚡️⚡️⚡️Диққат! "Солиқ ҳамкор" тизимига келган мурожаатлар асосида текширув тайинлаш тўғрисидаги буйруқ QR код билан тасдиқланади. Тадбиркор QR кодни сканер қилиш орқали буйруқни ҳақиқийлигини текшириши мумкин.

Батафсил

@Olmaliq_shahri
​​ #Қонунчиликдаги_янгиликлар

📝 Кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш нархлари арзонлашди

Ҳукумат қарори (306-сон, 18.05.2021 йил) билан кўчмас мулк объектларининго кадастр ҳужжатларини тайёрлаш ва расмийлаштириш билан боғлиқ давлат хизматлари нархлари пасайтирилди.

💰 Ҳужжатга кўра, хизмат нархлари қуйидагича белгиланди:

Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) умумий майдони 100 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк учун БҲМнинг 1 баравари (245 минг сўм);

(аввал 1,25 баравар – 367 минг 500 сўм эди)

б) умумий майдони 100 кв.м. дан 1000 кв.м. гача бўлган кўчмас мулк учун объектининг 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин);

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди).

Кўчмас мулк объектининг турар-жой фондига оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш:

а) кўп квартирали уйдаги квартирага 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин);

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди)

б) якка тартибдаги турар-жойга 1 кв.м майдони учун БҲМнинг 1,15 фоизи (2817 сўм 50 тийин).

(аввал 1,25 фоиз – 3062 сўм 50 тийин эди).

❗️Ушбу хизматлардан Ягона портал (my.gov.uz) орқали фойдаланилганда 10% чегирма берилади.

👨🏻‍💻 Кўчмас мулк объектининг кадастр ҳужжатини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: 👇 https://my.gov.uz/uz/service/294
#онлайн
#ташриф
#сайёр_учрашув

⚡️ Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазири ўринбосари Ҳ.Тешабоев Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида тадбиркорлар билан учрашиб, уларни қийнаётган масалаларни тингламоқда.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сайёр_учрашув

⚡️Олмалиқ ғишт заводи қишда 12 кун табиий газдан ўчириб қўйилганлиги ва экспорт режасини бажара олмаганлигини билдириб, масъуллардан ёрдам сўради.

📌Масала вазир ўринбосари назоратига олинди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сайёр_учрашув

⚡️ Олмалиқ "Сиркеш текстил" МЧЖ вакили корхонасидаги ойлик маош 1 500 000 сўм эканлигини таъкидлаб, ишчи-ходимлар етишмаётганидан шикоят қилмоқда.

📌 Масъуллар тадбиркорга фуқароларнинг ҳам талабларини инобатга олишини ҳамда иш режимига ўзгартириш киритиши лозимлиги ҳақида тавсия беришди.

@Olmaliq_shahri
#онлайн
#сайёр_учрашув

⚡️Вазир ўринбосари билан ўтказилаётган сайёр учрашувда тадбиркорлар божхона, катта миқдордаги кредит, суд қарори ижроси ҳамда коммунал масалалар бўйича мурожаат қилишди.

📌 Мурожаатларнинг аксарият қисми вилоят, республика даражасида ҳал бўладиган масалалар бўлиб, барчаси назоратга олинди.

@Olmaliq_shahri