Қонун ижроси назоратда
🔰Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва ОКМК ТВ телеканали ҳамкорлигида ташқи ёзувларни “Реклама тўғрисида”ги, “Давлат тили ҳақида”ги Қонунлар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли Қарори талабларига мувофиқлиги ўрганилди.
🎥 Жойларда тадбиркорлар томонидан кўплаб қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Яъни,
1️⃣ тақиқланган жойга жойлаштириш;
2️⃣ эскирган, яроқсиз ва техник талабларга жавоб бермаслиги;
3️⃣ давлат тилида ёзилмаганлиги, имло хатолар мавжудлиги;
4️⃣ ёзув ва тасвирлар миллий маънавиятимиз ва қадриятларимизга зидлиги;
5️⃣ шахснинг номи ёки тасвиридан унинг розилигисиз фойдаланиш;
6️⃣ спиртли ичимликлар ёки тамаки маҳсулотлари рекламаси.
📌Реклама тайёрлаш, тарқатиш истагида бўлган фуқаролар ва тадбиркорлардан келгусида ташқи тарғибот воситасини шаҳар ҳокимининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси (Д.Ахмедов, тел.: 97-701-77-71) билан келишган ҳолда ўрнатишларини сўраб қоламиз.
@Olmaliq_shahri

Бюджет тушуми бўйича ҳисоботлар эшитилди
⚡️ Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов ва шаҳар прокурори Музаффар Маматов бошчилигида шаҳар Давлат солиқ инспекцияси идорасида бюджет тушуми бўйича муҳокама йиғилиши ўтказилди.
📌 Унда шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Умид Шоумаров, Мажбурий ижро бюроси шаҳар бўлими, тижорат банклари, АБКМ, Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази вакиллари иштирок этиб, 2-чорак бюджет тушумлари прогнози бўйича ҳисобот беришди.
✅ Тингланган ҳисоботлар давомида иш ўринлари легализацияси, бўш турган объектларга таъсирчан солиқ қўлловлари, фаолиятини юритишга қийналган тадбиркорлик субъектларига ёрдам бериш каби масалалар таҳлил қилинди.

#хайрия
Ўксик қалбларга қувонч улашиб
✅ Халқимизда улуғ айём кунлари ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ёши улуғ инсонлар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак берилади.
✅ Жумладан, бугун Тошкент вилояти прокуратураси ташаббуси билан вилоят ҳокимлиги ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида шаҳримиздаги 80-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати ва 6-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактаб ўқувчиларига байрам совғалари улашилди.
📌 Тадбир давомида шаҳар Маданият бўлимининг ижодий ходимлари томонидан концерт дастурлари ташкил қилиниб, ўқувчиларга қувонч бахш этилди.

#бандлик
49 нафар хотин-қиз тикувчиликка бепул ўқитилди
⚡️ Олмалиқ шаҳар "Аёллар дафтари" рўйхатида турувчи 49 нафар хотин-қизларга "Ҳунармандлар уюшмаси" шаҳар бўлими томонидан бепул тикувчилик, тўқувчилик, гилам тўқиш бўйича ўқув курслари ташкил этилиб, АБКМ томонидан стипендия ҳам тўлаб берилди.
📌 Бугун ҳунар ўрганган бу хотин-қизларга ўқув курсини муваффақиятли тамомлаганлик бўйича сертификатлар тақдим қилинди. Эндиликда сертификатга эга бўлган аёллар мустақил равишда ўзини-ўзи банд қилиши ва банкдан кредит олиб, керакли ускуналарни харид қилишлари мумкин.