Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
2.96K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
121 files
8.63K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
#Тантана

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган бугунги ҳарбий парад юқори савияда ўтиб, аҳолига кўтаринки руҳ бахш этди.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг билим даражаси қандай? Нега баҳолар ошириб қўйилмоқда?

https://bit.ly/2Nejhgw

Каналга қўшилиш
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Янги кадастр паспорти ҚАЧОНДАН ЖОРИЙ ЭТИЛАДИ?

2019 йил 12 декабр
ь куни кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг “Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чоратадбирлари тўғрисида” 987-сонли қарори қабул қилинди.

Паспорт босқичма-босқич жорий этилади:

● 2020 йил 1 мартдан бошлаб
– Тошкент шаҳрида, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида;

● 2020-­2022 йилларда босқичма ­босқич – бошқа вилоятларда ва Қорақалпоғистонда.

2020 йил 1 мартдан бошлаб Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганлигини тасдиқлаш юзасидан мурожаат қилинганда, ариза берувчига давлат хизматлари марказлари орқали янги намунадаги кадастр паспорти берилади.

Ергеодезкадастр” давлат қўмитасига бир ой муддатда Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда ДСҚ билан биргаликда янги намунадаги кадастр паспорти шакли ва унинг тавсифини тасдиқлаш топширилди. Икки ой муддатда паспортларни етарли миқдорда ишлаб чиқарилишини ҳамда давлат хизматлари марказларига етказиб берилишини таъминлаш зарур. Бунда молиялаштириш учун чет эл инвесторларининг маблағлари жалб этилади.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан норматив­ҳуқуқий ҳужжатларга бир ой муддатда тегишли ўзгартиришлар киритилиши керак.

@Olmaliq_shahri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Шогирдларимиз_ижодидан

Ўтган ҳафта, 9 январь куни "Ҳоким ва ёшлар" учрашувида ёшларимиз ҳокимдан блогерлар билан учрашувни ташкил этиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган эди.

Эртаси куни "Тошкент вилоятининг энг фаол блогери-2019" номинацияси ғолиби Дилфуза Рўзиева блогерликка қизиққан олмалиқлик ёшлар билан учрашиб, суратга олиш, видеога олиш, пост ёзишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида ёшларга мастер-класс ўтиб берди.

Юқоридаги лавҳа ушбу учрашувнинг илк маҳсули, десак ҳам бўлади. 4-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Суҳроб Боймирзаев 11 январда бўлиб ўтган ҳарбий параддан тайёрлаган видеолавҳа.

Томоша қилиб, ўзингиз баҳо беринг!

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
#Ватанпарварлик_ойлиги

“Қуролли Кучлар - буюк келажак кафолати”

10 январь куни Олмалиқ тиббиёт коллежида 14 январь -Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Ангрен шаҳар ҳарбий қисм шахсий таркиби иштирокида “Қуролли Кучлар - буюк келажак кафолати” мавзусида тантанали тадбир ташкил этилди.

Ушбу тадбирга захирадаги подполковник Валерий Мельничук, Афғонистон уруши қатнашчиси, Қизил юлдуз ордени соҳиби, захирадаги майор Солижон Мирзахмедов, шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник Фаёз Сирочевлар ташриф буюриб, ўқувчи-ёшларга тинчликнинг бебаҳо неъматлигини, ҳарбийлик шарафли касб эканлиги ҳақида сўзлаб беришди.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар ҳарбий қисм шахсий таркиби ўқувчиларни ҳарбий қуроллар билан батафсил таништириб, ўқувчилар иштирокида ҳарбий мусобақа уюштирди. Мусобақада фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган ўқувчи-ёшларга фахрий ёрлиқлар тақдим этилди. @Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q
#Онлайн

ОКМК АЖ тасарруфидаги 34-сонли Мактабгача таълим муассасасида Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси ташаббуси билан "Мен ҳам Ватанимга хизмат қиламан" шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.

@Olmaliq_shahri
Каналимизга уланиш👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEzL6uu-qLwFn1aW4Q