Forwarded from TDTUOF | Rasmiy kanali
Telegraph
Buyuk sohibqiron yodi
Umumbashariyat tarixida mislsiz ahamiyatga ega bo‘lgan buyuk sohibqiron Amir Temur siymosida xalqimizning kuch-qudrati, adolatparvarligi, bunyodkorligi mujassamdir. TDTU Olmaliq filialida tashkil etilgan “Amir Temur – buyuk sarkarda” mavzusidagi ilmiy-badiiy…
🌅 Ўғиллар, набиралар, қавм-қариндошлар, амирлар ва вазирларни жазолаш йўли билан салтанатда интизом сақлаш ҳақида тузук
📍 Ҳукм қилдимки, вазирларни ортиқча сийламасинлар, чунки алоҳида иззат-икром кўрсатиб, ўзларини обрўсизлантириб қўйишлари мумкин. Бу эса салтанатга зиён етишига сабаб бўлур.
⚡️ Ғаразгўй, бузуқи ва ҳасадгўй одамларнинг вазирлар ҳақидаги уйдирмаларини эшитмасинлар, чунки бу табақадаги кишиларнинг душмани кўп бўлади, негаки, олам аҳлининг барчаси дунёталабдир. Агар вазирлар бундай одамларнинг кўнглига қарасалар, давлатга хиёнат қилган бўлурлар; қарамасалар, ундай одамлар вазирларга душманлик қилурлар.
@Olmaliq_shahri

⚡️2021 йилги закот нисоби, фитр садақа ва фидя миқдори белгиланди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати Фатво ҳайъатининг қарорини эълон қилди.
👆Инфографика

#секторда
#ҳоким_қабули
Барча фуқароларнинг мурожаатлари - эътиборда
⚡️Бугун 1-сектор раҳбари, шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов, шаҳар прокурори Музаффар Маматов ҳамда ИИБ бошлиғи Искандар Рашидов фуқароларни қабул қилиб, мурожаатларини тинглади.
🔰Қабулда 75 нафардан зиёд фуқаро иштирок этиб, асосан уй-жой, бандлик, ер масалаларида мурожаат қилишди. Асосли мурожаатларни ўрганишга жойида масъуллар бириктирилиб, ҳал этилди. Бандлик масаласида мурожаат этган ёшлар Технопарк корхонасига йўналтирилди.
🔹Ўзини Гулсара Гоипова деб таништирган фуқаро фарзанди бугунги кунда талаба бўлиб, тўлов-контракт асосида таълим олаётганлиги ҳамда камхарж оила бўлганлиги боис, контракт тўловини тўлашга қийналиб қолганлигини айтиб, ёрдам сўради.
Ушбу фуқарога шаҳар ҳокими ўз ҳисобидан 2 миллион сўм миқдорида молиявий кўмак беришига ишонч билдирди.
📌 Қабулда заиф эшитувчи, кар-гунглиги бор ўндан ортиқ фуқаро ўзларига таржимон зарурлигини, айрим ташкилотларга борганида таржимонсиз ўз фикрларини билдиришга қийналаётганликларини билдиришди.
✅ Шаҳар ҳокими агар ўзларига маъқул бўлган таржимонни тавсия қилишса, уни доимий иш билан таъминлаб, ўзларига бириктириб беришга ваъда берди.
⬜️ Ўрганиб, ечим топиладиган масалаларга тегишли муддатлар белгиланиб, масъул раҳбарларга бир қатор вазифалар юклатилди.

#ёшлар_дастури_амалда
⚡️Олмалиқ шаҳрида "Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ташкил қилинган ўқув курсининг 3-босқичини якунлаган 17 нафар ёшга сертификатлар топширилди.
🔰Эндиликда сертификатга эга бўлган ёшларга тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар ажратилиб, улар ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлайдилар.

#ёшлар_дастури
Буюк аждодимиз фаолияти ёшларга ўрнак
🖍 Бугун 7- умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларнинг билимини янада мустаҳкамлаш мақсадида буюк аждодимиз, ўрта аср давлат арбоби, буюк саркарда, кучли, марказлашган давлат асосчиси, илм-фан ва маданият ҳомийси - Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишланган “Соҳибқирон Амир Темур” мавзусида интеллектуал беллашуви ташкил этилди.
🖌Ушбу тадбирда Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальон шахсий таркиби, “Баркамол авлод” болалар ижодиёт маркази мутахассислари, шаҳар "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда мактаб фаоллари иштирок этишди.
🖌Мактабнинг 8-“В” синф ўқувчилари томонидан ташкил этилган ушбу интеллектуал беллашув Амир Темурнинг ҳикматли сўзлари, мероси, панду ўгитлари, жанг санъати ҳамда “Темур тузуклари” асари асосидаги савол-жавоблар, айтишувлар, саҳна кўриниши тарзида ташкиллаштирилиб, ғолиблар бадиий китоблар билан тақдирланишди.