Olmaliq shahar hokimligi va olmaliqliklarga oid ma'lumotlar
3.03K subscribers
33.6K photos
3.16K videos
113 files
8.62K links
Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ва олмалиқликларга оид маълумотлар

Мурожаатлар учун: @OLMALIQHOKIMLIGI_BOT
Download Telegram
Олмалиқда оммавий қабул ўтказилди

Куни кеча Олмалиқ шаҳар "Металлург" маданият саройида Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Джахангирович Исламов бошчилигидаги
Республика ишчи гуруҳи томонидан Олмалиқ, Оҳангарон шаҳарлари, Пискент, Оҳангарон туманлари фуқаролари билан оммавий қабул ўтказилди.

🔰Қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари С.Артикова, Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров, Олий суд раиси ўринбосари И.Муслимов, Ички ишлар вазири ўринбосари Б.Мирзарахимов, Адлия вазири ўринбосари М.Икрамов, Божхона қўмитаси раиси ўринбосари Г.Шукуров иштирок этишди.

500 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган ушбу қабулда фуқаролар томонидан нафақат суд-ҳуқуқ, балки турли йўналишларда мурожаатлар қабул қилинди.

@Olmaliq_shahri
💉 Ўзбекистонда вакцинация жараёнлари қандай ташкил этилади? 

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков маълумот берди.

Оммавий эмлашни қуйидагича тартибда амалга ошириш таклиф этилмоқда:

▶️ апрель ойидан Тошкент ва Нукус шаҳри ҳамда вилоятлар марказларидаги 219 та эмлаш пунктларида бир ойда 142,3 минг эмлаш ўтказилиши режалаштирилган. Биринчи навбатда 65 ёшдан катталар ва коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфи юқори бўлган тиббиёт ходимларини эмлаш;

▶️ май ойидан қўшимча шаҳар ва туман марказларидаги 1 037 та эмлаш пунктларида бир ойда 674 минг эмлаш;

▶️ июнь ойидан барча эмлаш пунктларида COVID-19`га қарши вакцинация ишлари амалга ошириш режалаштирилган.

Нурмат Отабековнинг таъкидлашича, «коронавирусга қарши вакцина — замонавий тиббиётнинг энг юксак ютуғи, унга ишончсизлик билдирмаслик керак».

@Olmaliq_shahri
#обод_маҳалла

⚡️Айни дамда "Олмалиқсой" МФЙ ҳудудида "Обод маҳалла" Давлат дастури доирасида Иссиқлик манбаи корхонаси ходимлари томонидан кўприк панжаралари капитал таъмирланмоқда.

@Olmaliq_shahri
#COVID19

Олмалиқ шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан бугундан бошлаб, коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларининг 1-босқичи бошланди.

@Olmaliq_shahri
✔️ Хитойнинг «Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co. Ltd» компанияси томонидан Ўзбекистонда 3-босқич синовлари ўтказилган, ўзбекистонлик мутахассислар ҳаммуаллифлигида яратилган «ZF-UZ-VAC2001» вакцинасини амалиётда қўллаш тўғрисида РУХСАТНОМА (1-2-фотолар).

🇨🇳 Ҳужжатни Хитой фанлар академияси Микробиология институти, Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси ҳузуридаги Тиббиёт технологияларини ривожлантириш бўйича илмий тадқиқот маркази махсус ишчи гуруҳи тасдиқлаган.

🇺🇿 Мазкур вакцинанинг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси давлат маркази томонидан рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ГУВОҲНОМА (3-4-фотолар).

〰️〰️〰️
📄 Вакцина олган фуқаро, қандай вакцина билан эмланишидан қатъи назар, агар у икки (AstraZeneca) ёки уч маротаба (ZF-UZ-VAC2001) эмланиб, тўлиқ эмлаш курсини тамомлаган бўлса, унга эмланганлик ҳақида, махсус халқаро талабларга мос келадиган QR-кодли сертификат берилади.

https://t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#эълон

Ишга таклиф

Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги бош ҳуқуқшунос лавозимига олий маълумотли, меҳнат стажига эга малакали ҳуқуқшуносларни ишга таклиф қилади.

Телефон: +998983691214

@Olmaliq_shahri
Олмалиқда COVID-19га қарши вакцина билан 1-босқичда 11 500 нафар фуқаро эмланади

💉 Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг "Тошкент вилоятида “COVID-19” коронавирус инфекциясига қарши эмлаш жараёнига тайёргарлик ва 1 апрель кунидан бошлаб, эмлашни 1-босқичини бошлаш тўғрисида"ги кўрсатма хатига асосан, 31 март куни Олмалиқ шаҳар СЭО ва ЖС бўлими томонидан 11 500 доза, 2-босқичда 5750 нафар эмланувчи фуқаролар ва тиббиёт ходимларига “ASTRA ZENEKA” ва 8 485 доза, 3-босқичда 2 828 нафар эмланувчи фуқаролар ва тиббиёт ходимларига “ZF-UZ-VAK2001” коронавирус инфекциясига қарши эмлаш учун вакциналар, шунингдек, вакцинация учун зарур бўлган тиббий буюм ва воситалар олиб келиниб, тақсимот асосида эмлаш пунктига тарқатилди.

🦠Бугун, 1 апрелдан бошлаб Олмалиқ шаҳар Улуғбек кўчаси, 51-уйда жойлашган Оилавий поликлиникада биринчи навбатда 65-74 ёш, 75-84 ёш ва 85 ёшдан катта аҳолини ҳамда тиббиёт ходимларини биринчи навбатда коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари бошланди.

⚡️Алоҳида қайд этиш жоизки, шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов эмлаш жараёнида намуна бўлиб, оилавий поликлиникада коронавирусга қарши вакцинани биринчилардан бўлиб, қабул қилди.

📊 Эмлашдан сўнг фуқаролар ва тиббиёт ходимларида ножўя таъсирлар кузатилгани йўқ. Эмлаш ишлари давом эттирилмоқда.

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Nо comment | Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Хамдамов коронавирусга қарши вакцина билан кўнгилли равишда эмланди

Web-site | Telegram | Facebook| YouTube | Instagram
#cаломатлик

Қутириш қандай касаллик?

🌡Қутириш касаллиги – қутириш вируси (Рабиес вирус) қўзғатадиган вирусли касаллик, иссиққон ҳайвонлар ва одамларда учрайди. Одамга касалланган ҳайвонлар ялаганда, тишлаганда ва тирнаганда уларнинг сўлаги орқали юқади. Вирус юқганда марказий асаб тизимнинг оғир прогрессив шикастланиши кузатилади.

Вирус шикастланган тери ва шиллиқ қаватлар орқали инсон организимига киради ва марказий нерв системаси томон ҳаракатланади ва улар орқали бош мия ва орқа мияга тарқалади. Касаллик белгиси инсонларда номоён бўлиши муқаррар ўлимдир. Касалликни фақатгина фавқулодда эмлаш билан олдини олиш мумкин.

Қутуриш вируси- инсонларга қутурган ҳайвонлар билан мулоқотда бўлганда ҳайвонлар ялаши, тишлаши ёки тирнаши оқибатида инсонларга уларнинг сўлаги тирнаши натижасида юқади.

Ҳайвонлар қутуришнинг асосий белгиси – унинг хулқи ўзгариши ҳисобланади: яхши уй ҳайвони тажовузкор, ёввойи ва тишлашга шай бўлади баъзи ҳолларда мулойим бўлиб ёруғлик ва сувдан ўзини олиб қочади кўп миқдорда сўлаги оқади баъзи ҳолларда орқа оёқлари фалажланади.

Уй ҳайвонларга юқиш омиллари – Уй ҳайвонлари ёввойи ва дайди ит-мушуклар кемирувчилар (сичқон каламуш) билан уршиши тишлаши ечиш натижасида юқади.

Шу сабабдан шаҳримизнинг барча аҳолисидан уй ҳайвонларини эмлаш жараёнида рад қилмасдан фаол бўлишларини сўраймиз.

Эмлаш тадбири жараёнида уйда бўлмаган фуқаролар учун ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 8:00 дан 13:00 гача ветеринария бўлимида эмлаш тадбирлари ўтказилади.

Манзил: Олмалиқ шаҳар, Ипак Йўли кўчаси, 1-а уй.

☎️ 70-615-01-31

Ихтиёр Султонов,
Олмалиқ шаҳар Ветеринария ва
чорвачиликни ривожлантириш
бўлими бошлиғи.

@Olmaliq_shahri