#вакцинация
#COVID19
Олмалиқ шаҳар СЭ ва ЖСБ томонидан 2021 йил 14 сентябрь ҳолатига эмлаш бўйича маълумот
Олмалиқ шаҳрида коронавирус инфекциясига қарши жами 1943 та эмлаш ўтказилди.
Бунда жами 1-дозада 238 нафар фукаро Хитой ва Астра зенека вакциналари билан эмланди.
Қайта эмлаш жами 1705 тани тагкил этиб,, Хитой, Moderna вакциналари билан эмлаш ўтказилди. Эмлашдан кейин ножўя ҳолатлар қайд этилмади. Эмлаш тадбирлари давом этмоқда.
Тадбир бошидан буён жами 73 101 та доза ишлатилди.
41 768 нафар аҳоли бирламчи эмланди.
Қолдиқ вакцина:
Астра зенека вакцинаси - 552 доза
Модерна РНК 1273 вакцинаси - 1834 доза
ZF.UZ.VAK 2001 - 26 804 доза мавжуд.
https://t.iss.one/OlmaliqSEOM

Олмалиққа пфайзер вакцинаси келтирилди
16.09.2021 йил ҳолатига Олмалик шаҳрида коронавирус инфекциясига карши жами 1216 та эмлаш ўтказилди.
Бунда жами 1-дозада 222 нафар фуқаро ZF.UZ.VAK2001 ва астра зенека вакциналари билан эмланди.
Кайта эмлаш жами 994 та ZF.UZ.VAK2001 ва Moderna вакциналари билан эмлаш ўтказилди.
Эмлашдан кейин ножуя ҳолатлар рўйхатга олинмади.
Эмлаш тадбирлари давом этмоқда.
Тадбир бошидан буён жами 75 677 та доза ишлатилди.
42 237 нафар аҳоли бирламчи эмланди.
Қолдиқ вакцина:
Астра зенека вакцинаси - 458 доза
Модерна РНК_1273 вакцинаси - 1610 доза
ZF.UZ.VAK2001 - 24550 доза
Спутник 2-эмлаш учун - 90 дозада мавжуд.
Бугун Олмалиқ шаҳрига Пфайзер вакцинаси олиб келиниб, оилавий поликлиникаларига тарқатилди.
Коронавирусга қарши эмлаш ишларига қўшимча 25 нафар патронаж ҳамширалари жалб қилинди ва "Хавфсиз иммунизация" бўйича ўқитилиб эмлаш ишларига тайёрланди.
2021 йил 16 сентябрь ҳолатига марказий поликлиникада Пфайзер вакцинаси билан 6 нафар фуқаро эмланди.
Эмлаш ишлари ҳисобот давридан кейин ўтказилганлиги сабабли бугунги ҳисоботга киритилмаган.

#Covid19
Қанча ўқувчида касаллик аниқланса, мактаб карантинга ёпилади?
⚡️Мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида "Covid 19" коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича профилактика ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни белгилаш тартибига асосан таълим муассасасида 14 кунлик давр мобайнида 5 ва ундан ортиқ
синф/гуруҳда коронавирус касалланиши қайд этилган тақдирда ҳудудий санэпидхизмати томонидан эпидемиологик ўрганиш ўтказилади ва унинг натижаси бўйича таълим муассасаси фаолияти ҳудудий санэпидхизмати қарори билан 14 кун муддатга тўхтатилиши мумкин.
✨Ҳозирда шаҳримиздаги 5- сонли мактабда 6 та синфда 8 нафар ўқувчида ПЦР таҳлилида короновирус инфекцияси аниқланганлиги сабабли, Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат Санитария врачи Б.Юсупалиевнинг жорий йил 21 сентябрдаги қўлланмасига асосан СЭО ва ЖСБ нинг 14-сонли қарори чиқарилди.
✨Бугунги кунда мактабда короновирус инфекциясини тарқалишини олдини олиш мақсадида 14 кунга вақтинча иш фаолияти онлайнга ўтказилди.
Таълим муассасасида санэпидхизматнинг тавсиясига мувофиқ мукаммал тозалов ва дезинфекция ишлари амалга оширилади.
@Olmaliq_shahri

Forwarded from Toshkent viloyati Sanepid boshqarmasi / RASMIY❗️🇺🇿
ҲАМКОРЛИКДАГИ СЕМИНАР-ТРЕНИНГ
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги "Layner" дам олиш масканида "COVID-19 ва бошқа юқумли касалликларга қарши курашишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон чегараларида соғлиқни сақлаш масалаларида бошқарувни янада такомиллаштириш” лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилмоқда.
Семинар-тренинг АҚШнинг Ўзбекистондаги СДС ташкилоти, Халқаро меҳнат миграцияси (МОМ) ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда АҚШнинг Атланта шаҳридаги СДС ташкилотидан тренер Сэди Уорд ва СДСнинг Қозоғистондан лойиҳанинг ҳудудий координатори Гульжан Муратбаева иштирок этмоқда.
Республиканинг тиббиёт олийгоҳлари эпидемиология кафедраси ўқитувчилари, СЭО ва ЖСХ мутахассислари, Малака ошириш институтининг эпидемиология кафедраси ўқитувчилари иштирок этаётган семинар-тренингда келгусидаги фаолиятларида аҳамият қаратиш лозим бўлган жиҳатларга алоҳида тўхталиб ўтилмоқда.
▶️@toshvilsanep

ЛЕЙШМАНИОЗЛАР ТЎҒРИСИДА НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?
Касалликнинг тери-лейшманиоз шакли Ўрта Осиё (Туркманистон, Ўзбекистон), Кавказ орти, Афғонистонда Яқин шарқ, Африка давлатларида кенг тарқалган. Касаллик искаптопар чаққан жойда тери қопламининг зарарланиши ва яраларнинг пайдо бўлиши билан характерланади. Аҳоли миграциясининг ривожланиши ушбу касалликни нафақат эндемик, балки бошқа географик ҳудудларда ҳам тарқалишига сабаб бўлмоқда.
Эндемик ўчоқлар асосан чўл ва ярим чўл ҳудудлари, қишлоқ ва шаҳар четларида учрайди. Ёзги мавсумийлик искаптопарларнинг фаоллашган даври билан бевосита боғлиқ бўлади.
Ўзбекистонда тери лейшманиозининг ўзига хос клиник белгилари, қўзғатувчи биологиясининг ўзига хослиги ва касалликнинг эпидемиологик тарқалишига кўра иккита тури учрайди: зооноз ва антропоноз.
Касаллик резервуари республиканинг чўл ҳудудларида кенг тарқалган катта қум ва қизил думли сичқонлар ва бошқа кемирувчилар ҳисобланади. Тери-лейшманиоз касаллиги билан барча ёшдагилар касалланиши мумкин.
Касаллик тез-тез учраб туради, яширин даврининг – 1 ҳафтадан 1-2 ойгача қисқалиги билан ажралиб туради. Касалликнинг энг авж олган вақти, яъни мавсумийлиги ёзнинг охири ва куз ойларига тўғри келади.
Касаллик асосан искаптопарлар яшайдиган шаҳар ва шаҳар типидаги поселкаларда учрайди. Маҳаллий аҳоли ўртасида асосан болалар, четдан келувчилар орасида барча ёшдагилар кўпроқ касалликка чалинади. Касалликка ёзги ва кузги мавсумийлик хос бўлиб, бу тарқатувчиларнинг фаоллиги билан боғлиқдир.
Касалликка барча ёшдагилар берилувчан. Зооноз тери лейшманиозидан узоқ яширин даври (бир неча ойдан йилгача давом этади) ва иккита ўзига хос бўлган жиҳати, яъни, бемор юзи, қўл ва оёқларида яранинг аста секин пайдо бўлиши ва терининг камроқ зарарланиши билан ажралиб туради.
Лейшманиознинг тери турларида клиник кўрсатмага асосан бемор шифохонага ётқизилади. Даволаш ўтказилмаганда ҳам соғайиш кузатилади. Бемор соғайгандан кейин турғун иммунитет ҳосил бўлади.
▶️@sanepidxizmat