Forwarded from YOZUVCHILAR UYUSHMASI XORAZM VILOYATI BO’LIMI
ХОРАЗМДАН "ЗОМИН"ГАЧА – Telegraph
https://telegra.ph/HORAZMDAN-ZOMIN-GACHA-05-24

Telegraph
ХОРАЗМДАН "ЗОМИН"ГАЧА
23 май куни кўпдан кутилган фараҳбахш, файзли кунни, ижод оламининг яна бир шодиёнасини нишонладик. Анъанавий Зомин семинарининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ёшларининг ҳудудий босқичи кўҳна ва ҳамиша кўркам шаҳримиз Хивада, айнан, қадрдон…
Forwarded from YOZUVCHILAR UYUSHMASI XORAZM VILOYATI BO’LIMI
#ЗОМИН_СЕМИНАРИ
НАЗМ ВА НАВО ФАЙЗИ
23 май куни кўпдан кутилган фараҳбахш, файзли кунни, ижод оламининг яна бир шодиёнасини нишонладик.
Анъанавий Зомин семинарининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ёшларининг ҳудудий босқичи кўҳна ва ҳамиша кўркам шаҳримиз Хивада, айнан, қадрдон маскан Огаҳий ижод мактабида бўлиб ўтди.
Кенесбой Каримов ва Бекназар Раҳимов бошчилик ташриф буюрган қадрдон Қорақалпоқ диёрининг устоз шоирлари ва ёш ижодкорлари, ҳамда пойтахтдан ташриф буюрган устоз шоир ва ёзувчилар Маъмура Зоҳидова, Наргиза Асадова, Гўзалой Матёқубова, Сувон Мели, Рустам Мусурмон, Шойим Бўтаев, Янгибой Қўчқоровлар, вилоятимиздан бир қанча устоз шоир ва ёш ижодкорлар ушбу семинар баҳона бир даврага йиғилдилар.
Шўъбаларда бошланган семинар куннинг иккинчи ярмида Огаҳий уй музейи олдида "Хива оқшомлари" шеърият кечаси билан давом этди. Бир -биридан жарангдор, нафис туйғуларни тараннум этган оқшом дилларга шукуҳ, файз улашди. Улуғ шоир Огаҳий қадамжоси янаям шукуҳ топди.
Даврада эса мумтоз ва лирик қўшиқларнинг моҳир ижрочиси, ҳофиз Музаффар Мадраҳимовнинг Огаҳий ижодидан куйлаган қўшиқлари янграганида қалблар янада тўлқинланди. Олқишлар янгради.
Устозларга бўлимнинг эҳтиром ёрлиқлари ва эсталик совғалари, гуллар, ёшларга фаоллиги учун фахрий ёрлиқлар, гуллар, эсталик учун китоб совғалари топширилди.
Оқшомнинг файзи Ичан қалъага саёҳат билан давом этди.
Бу семинар нафақат адабиётсеварлар ва шеърпарвар қалбларни бирлаштирди. Адабиётимиз ниҳолларини камол топиши, ижодда баркамоллик сари йўл очилишига замин бўлди.
Биз эса ушбу кунда бизга кўмакдош бўлган Огаҳий ижод мактаби директори Сарвар Абдуллаев ва мактаб жамоасига, Ичан қалъа музейи раҳбарияти, музей ходими устоз шоир, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Отабек Исмоиловга алоҳида миннатдорлик билдирамиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси мутахассиси, шоира
ШОИРА ШАМС