Қадрли дўстлар.
Хабарингиз бор, Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг тарих фани ўқитувчиси Алламова Назокат Азадовна 1-октябрь-"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофоти "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эди. Кеча, 8-октябрь куни Огаҳий ижод мактабига Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг Хива шаҳар бўлими раиси Гулнора Отамуратова ташриф буюриб, қисқа фурсат бўлсада, ижод мактаби жамоаси катта ютуқларни қўлга киритаётгани ҳақида гапириб, юксак эътирофга сазовор бўлган устозни самимий табриклади ва совғалар тақдим қилди. Ўз навбатида Огаҳий ижод мактабининг педагоглари ҳам Алламова Назокатнинг жонкуярлиги ва намунали фаолиятини эътироф этиб, яна бир бора давлат мукофоти билан муборакбод қилдилар.
Қуйида ушбу жараёндан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби

Октябрь ойининг тўққизинчи кунида Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг 9-синфида тизимли равишда ташкил қилиниб келинаётган "Бир ҳафтада - бир китоб" лойиҳаси асосида Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асари бўйича тақдимот ўтказилди. Унда дастлаб синф тарбиячиси, ижодкор Мақсуда Бобожонова томонидан ушбу асарнинг беқиёс тарбиявий, маънавий, ахлоқий аҳамияти ҳақида атрофлича ва гўзал тарзда баён қилинди. Сўнгра ўқувчилар устоз томонидан тайёрланган саволларга жавоблар бердилар ва асардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Қуйида ушбу тақдимотдан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби
Қуйида ушбу тақдимотдан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби
Shuningdek, "Bir haftada bir kitob" loyhasi asosida O‘tkir Hoshimovning "Dunyoning ishlari "asarini 6-sinf o‘quvchilari sinf tarbiyachisi, jonkuyar ustoz Atayeva Momojon rahbarligida taqdimot qildilar. Taqdimot barcha o‘quvchilarning faolligida o'tdi. Jumladan, Muhammadjonov Jo‘shqinbek, Karimova Sarvara, Ozodova Hosila , Jumabayeva Nilufarlar asardan olgan his-tuyg'ularini, bilimlarini namoyon qildilar. Asarni deyarli hamma o‘quvchilar o‘qigani ularga berilayotgan savollarga javoblaridan yaqqol ko‘rinib turdi.
#Ogahiy_ijod_maktabi.
#Ogahiy_ijod_maktabi.