РЕСПУБЛИКА ЁШ ОЛИМЛАР КЕНГАШИ вилоят бўлими расмий телеграм канали - @ryok_xorazm da эълон қилинган "Она тилим-фахрим менинг!" танловида Огаҳий номидаги ижод мактабининг жонкуяр устозлари ҳам ўз ижодлари билан фаол иштирок қилмоқдалар. Марҳамат, қуйида Огаҳий номидаги ижод мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Муҳаббат Жуманиёзова ва Барно Юсуповаларнинг Она тилимиз гўзал тарзда мадҳ қилинган шеърларидан баҳраманд бўлинг ва албатта каналга кириб, ижодкор устозларимизни қўллаб-қувватлашни 👍 унутманг.
#Огаҳий_ижод_мактаби
#Огаҳий_ижод_мактаби
#ryok_xorazm
#ona_tilim_faxrim_mening
#ishtirokchi_014
ҚАДРИНГ БАЛАНД БЎЛАВЕРСИН,
ЭЙ ОНА ТИЛИМ!
Тингласанг гар эрта саҳар булбул ноласин,
Ёқимли куй, овози-ла этади шайдо.
Англагайсан бир он тинглаб она алласин,
Гўзал тилим жозибаси ундан-да аъло.
Эшит, дўстим, жилғаларнинг майин садосин,
Шилдир-шилдир шўх сози-ла этар қалбинг ром.
Тингла, эй ёр, дилдан халқим назму навосин,
Она тилим каломидан оларсан ором.
Кошғарийни чўлу даштда қилдинг саргардон,
Бебаҳо дур, жавҳарларинг ақлин этмиш лол.
Навоийни дунёларга этдинг намоён,
Доно тилим, бебаҳосан, топма ҳеч завол.
Бутун денгиз дурларидан тизилган маржон,
Тенглашолмас сен яратган инжуларингга.
Алишмасман қанча бойлик бўлмасин, ишон,
Қалбга ором, дилга малҳам она тилимга.
Томиримда оқиб турган оби ҳаётсан,
Билсанг агар сен ғурурим, орим, нафасим,
Нурдай азиз, жонга Масиҳ бир дилдоримсан,
Қадринг баланд бўлаверсин, эй она тилим!
✍Муҳаббат Жуманиязова
Огаҳий ижод мактаби ўқитувчиси
🔸"Ona tilim - faxrim mening!" tanlovi uchun
☘@ryok_xorazm

#ishtirokchi_017
ONA TILIM
Begʻubor dil tarjimoni,
Donish-ilm, hikmat koni.
Yaratganning armugʻoni,
Ona tilim, ona tilim.
"Devon"lardan toshgan tilim,
Ne-ne dovon oshgan tilim.
Kamsitsalar-koʻksim tilim,
Ona tilim, ona tilim.
Jahon minbaridan yangrab,
Yurtboshimni dunyo tinglab.
Armon tuydik, tuydik sharaf,
Ona tilim, ona tilim.
Kelajakni yorit nurday,
Avlodlarga ganjing eltay.
Mahshargacha yangrab turgay,
Ona tilim, ona tilim!
✍Ogahiy ijod maktabi oʻqituvchisi Barno Yusupova.
🔸"Ona tilim- faxrim mening!" tanlovi uchun

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли дўстлар.
Кеча хабар берганимиздек, Хоразм телевидениясининг "Хабарлар" информацион дастурида Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг анъанавий тарздаги фаолияти карантин талаблари асосида йўлга қўйилгани ҳақида репортаж эфирга берилди. Кеча ТВ орқали репортажни томоша қила олмаганлар учун юқорида уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
#ХОРАЗМ_МТРК
#ОГАҲИЙ_ИЖОД_МАКТАБИ

Хабарингиз бор, Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг тарих фани ўқитувчиси Алламова Назокат Азадовна 1-октябрь-"Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан давлатимизнинг юксак мукофоти "Шуҳрат" медали билан тақдирланган эди. Кеча, 8-октябрь куни Огаҳий ижод мактабига Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Кенгашининг Хива шаҳар бўлими раиси Гулнора Отамуратова ташриф буюриб, қисқа фурсат бўлсада, ижод мактаби жамоаси катта ютуқларни қўлга киритаётгани ҳақида гапириб, юксак эътирофга сазовор бўлган устозни самимий табриклади ва совғалар тақдим қилди. Ўз навбатида Огаҳий ижод мактабининг педагоглари ҳам Алламова Назокатнинг жонкуярлиги ва намунали фаолиятини эътироф этиб, яна бир бора давлат мукофоти билан муборакбод қилдилар.
Қуйида ушбу жараёндан фотолавҳалар.

Октябрь ойининг тўққизинчи кунида Хива шаҳридаги Огаҳий ижод мактабининг 9-синфида тизимли равишда ташкил қилиниб келинаётган "Бир ҳафтада - бир китоб" лойиҳаси асосида Ўткир Ҳошимовнинг "Дунёнинг ишлари" асари бўйича тақдимот ўтказилди. Унда дастлаб синф тарбиячиси, ижодкор Мақсуда Бобожонова томонидан ушбу асарнинг беқиёс тарбиявий, маънавий, ахлоқий аҳамияти ҳақида атрофлича ва гўзал тарзда баён қилинди. Сўнгра ўқувчилар устоз томонидан тайёрланган саволларга жавоблар бердилар ва асардан олган таассуротлари билан ўртоқлашдилар.
Қуйида ушбу тақдимотдан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби
Қуйида ушбу тақдимотдан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби