2-октябрь куни Огаҳий ижод мактабининг "Истеъдодлар маркази"да 1-октябрь- "Ўқитувчи ва мураббийлар куни"га бағишлаб йиғилиш ўтказилди. Унда жамоа педагоглари самарали фаолияти эътироф этилиб, уларнинг шаънига илиқ сўзлар, самимий қутловлар айтилди. Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг бир гуруҳи Фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирланди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра давлатимизнинг юксак мукофоти " Шуҳрат" медали билан тақдирланган жонкуяр устоз, ижод мактаби тарих фани ўқитувчиси Алламова Назокат Азадовна шарафланди ва қутловлар билдирилди.
Шу билан бирга йиғилишда Огаҳий ижод мактабини анъанавий тартибда фаолият бошлаши бўйича фикрлашиб олинди ва аниқ кўрсатмалар берилди.
Қуйида ушбу жараёнлардан фотолавҳалар.
#Огаҳий_ижод_мактаби