ТАДБИРКОРГА ЭЪТИБОР
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли бу соҳа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Бу тармоқ ўзининг иқтисодиётимиздаги ўта муҳим ва салмоқли ҳиссаси, роли ва таъсири билан давлатимиз ва жамиятимиз тараққиётида тобора муҳим ўрин эгаллаб бормоқда. Олтинкўл тумани Ҳасан-Ҳусан маҳалласида яшовчи Абдуманноб Мирзаматов ҳам ана шундай имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз бозорларига сифатли пар кўрпа(синтефон) маҳсулотларини еткизиб бермоқда. Айни вақтда тадбиркор ўз хонадонида маҳалланинг 35 нафар хотин-қизларни иш билан таъминлаган.
Бугун туман ҳокими ўринбосари И.Матрўзиев ва сектор раҳбарлари тадбиркор хонадонида бўлиб, оилавий корхона фаолияти билан танишди. Шунингдек туман ҳокими корхона фаолиятини кенгайтириш ва махалла ёшлари ва аёлларига қўшимча иш ўринларини ташкил этиш учун имтиёзли кредитлар ва жой масаласида ёрдам беришини айтиб ўтди.
Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати

ИШСИЗ ФУҚАРОЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА.
Олтинкўл туманида томорқа тизимини янада ривожланиши учун, ҳамда аёллар ва ёшлар темир дафтарларига киритилган фуқаролар яшаш турмуши яхшилаш мақсадида Хўжа ва Мақсад маҳаллаларида 2 сотихлик марказлашган исииқхоналар ташкил этиш бўйича хабар берган эдик. Бугунга келиб иссиқхоналар қурилиш ишлари якунланиб, исиқхоналар кўчат экиш ишларига шай холатга келтирилган. Жорий йилнинг 15-феврал санасидан кўчат экиш ишлари бошланади. Бугун туман ҳокими ва сектор раҳбарлари исииқхоналар фаолияти билан танишди. Маълумот ўрнида, тумандаги ҳар бир сектор худудларида марказлашган иссиқхоналар қуриш ишлари олиб борилмоқда.
Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Бугун Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманидаги Хўжа ва Мақсад маҳалласидаги "аёллар" ва "ёшлар" дафтарларига киритилган фуқаролар учун ташкил этилган 2 сотихли марказлашган иссииқхона эгалари билан суҳбатлашди. Шундан сўнг вилоят раҳбари Сарой (Шайхислом) маҳалласида бўлиб, фуқаролар билан юзма–юз мулоқот ўтказди. Маҳаллада ишсиз аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида «Сайёра фаввораси плюс» кластери корхонаси томонидан 200 ўринли тикув-трикотаж фабрикаси ташкил этиш бўйича ўз тавсияларини берди. Мулоқот давомида маҳалла фуқаролари томонидан имтиёзли кредит ажратиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун ер ажратиш, моддий ёрдам олиш каби масалалардаги мурожаатларни эшитиб, мурожаатлар ечими юзасидан масъулларга топшириқ берди. Шунингдек, вилоят раҳбари Келажак кўчасида яшовчи Султоновлар хонадонида бўлиб, хонадон эгалари билан бир пиёла чой устида суҳбатлашиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглади.