OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.32K subscribers
23.6K photos
1.37K videos
3 files
3.34K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ҳарбий Ватанпарварлик тадбирлари давом этмоқда

Бугун Олтинкўл туманда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳаракатлари доирасида Сув юлдуз ҳамда Орс МФЙдаги 18 ,19-умумтаълим мактабларида 14014 харбий қисм ҳарбий оркестри хамда фахрий қоровуллари ташриф буюриб ўқувчилар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадхияси ижро этилиб, фахрий қоровул ижросида ҳарбий чиқишлар намойиш этилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ҳашар — элга ярашар!

Азиз Олтинкўлликлар жорий йилнинг 10 февраль куни туманимизни барча ҳудудларида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари ўтказилади.

Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳашари доирасида маҳаллалар, таълим муассасалари, аҳоли пунктлари, кўп қаватли уйлар ва қабристонларни ҳамда болалар майдончаларини тартибга келтирилади.Ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар, ёлғиз қариялар, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашилади.

Азиз, юртдошлар! Барчангизни туманимизни обод қилишга белни маҳкам боғлаб эзгу ишларга ўз ҳиссангизни қўшишга чорлаймиз.


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги "Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-4716-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 февралдаги "Аҳолига деҳқон хўжалигини ташкил этиш учун ижара ҳуқуқи асосида ажратилаётган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 62 сонли қарорлари ижроси бўйича Олтинкўл туман Оқтепа массивида кўргазмали семинар ўтказилди.
Семинарда тумандаги Туман ўринбосари, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Туман Ўсимликлар ҳимояси ва карантини бўлими ,ирригация бош мутахасилари , ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва қишлоқ хўжалигига алоқадор ташкилотлари раҳбарлари, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари қатнашдилар.
Туманда деҳқон хўжаликлари ташкил этиш учун ажратиб берилган майдондан унумли фойдаланиш бўйича тушунчалар, кўрсатмалар берилди.


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўллик ёшларга Германия ва Корея каби давлатлардаги бўш иш ўринлари таништирилди

Туман ҳокимлигида республика ишчи гуруҳи вакиллари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги масъуллари ва ташқи миграция боғлиқ ташкилот масъулларининг тумандаги 300 дан ортиқ уюшмаган ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Учрашувда давомида вилоятимизда ҳамда чет элда қонуний ишлаш бўйича иш ўринлари таклиф этилди.

Жараёнда ёшлар томонидан масъулларга саволлар ва мурожаатлар билдирилди. Ёшларнинг кўп сонли саволларига чет элга ишлаш учун давлат томонидан бориш тартиби, шунингдек, иш жараёнида улар қандай ҳақ-ҳуқуқларга эга эканлиги тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко “Кўксарой” қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экдилар.

Президенты Шавкат Мирзиёев и Александр Лукашенко вместе посадили дерево на Аллее почетных гостей в резиденции «Куксарой».

#Mirziyoyev #tashrif #Belarus #daraxt

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко Тошкент шаҳридаги Технопаркка ташриф буюрдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев и Президент Республики Беларусь Александр Лукашенко посетили Технопарк в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #tashrif #Belarus #texnopark

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X