OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.36K subscribers
23.7K photos
1.38K videos
3 files
3.37K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 декабрь куни МДҲ норасмий саммитининг маданий тадбирлар дастури доирасида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках культурной программы неформального саммита СНГ ознакомился с дворцово-парковыми комплексами города Санкт-Петербурга.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #madaniyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Диққат

⚡️"Ҳудудий электр тармоқлари" барчани огоҳлантиради

30-31 декабр ва 1-2 январ дам олиш кунлари уйингизда электр ўчиб қолмаслиги учун электрга пул тўлаб қўйинг.

Қарздор абонентлар тармоқдан автоматик узилади
👇
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
РАСМИЙ МУНОСАБАТ!

Ижтимоий тармоқлардаги турли каналлар ва саҳифаларда кўнгилни хира қилувчи ва руҳиятга салбий таъсир кўрсатувчи ўз жонига қасд қилиш ёхуд калтаклаш, самосуд ва шу каби нохуш ҳолатларни акс эттирган ҳар-хил хабарларни тарқатиш тобора оммалашмоқда.

Хусусан, сўнгги кунларда "Мирзо Улуғбек туманидаги 248-мактаб ичида эркак киши осилган ҳолатда топилди”, номли маълумот жуда кўплаб ижтимоий тармоқ воситалари орқали тарқатилди. Бу — яна бир бошқа кўнгилсиз воқеликлар юзага келиш эҳтимолига сабаб бўлиши мумкин.

Таъкидлаш лозимки, ижтимоий тармоқларда ва Интернет маконида жамиятга салбий таъсир кўрсатувчи, шунингдек, ғайриоддий ҳаракатларга тарғиб қилувчи ёки ундовчи хабарларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид.

Жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида” Қонуннинг 12 (1)-моддасига мувофиқ, зўравонликни ва шафқатсизликни тарғиб қилиш, шунингдек ўз жонига қасд қилишга даъват этишни ифодалайдиган ҳар қандай материалларни тарқатиш тақиқланган.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189 (1)-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 130 (1)-моддасида
бундай хабарларни тарқатганлик учун ёки жарима ёки мажбурий жамоат ишларига жалб қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жавобгарликка тортиш белгиланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз ваколати доирасида барча ижтимоий тармоқлардаги каналлар ва саҳифалар маъмурларини, кенг жамоатчилик вакилларини амалдаги қонунчиликка риоя этиш ҳамда сўз эркинлигини суиистеъмол қилмасликка чақиради!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пиротехника воситаларидан фойдаланиш - ҳаёт учун хавфли!
Янги йил байрами яқинлашган сайин пиротехника воситаларининг ноқонуний муомаласи мавзуси долзарб тус олади. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, турли тарғибот-ташвиқот ишларида пиротехникадан фойдаланишнинг аянчли оқибатлари тушунтириляпти. Аммо минг афсуски айримларнинг фойдаланиши, қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг юртимизга айланма йўллар орқали олиб кириб, сотишга уриниши кузатилмоқда. Унга қарши кураш тадбирларида ана шундай шахслар қилмиши фош этиляпти.
Пиротехника воситалари ҳар қачон ҳаёт учун хавфли саналади. Ўзи ва қолаверса, фарзандларининг саломатлиги, осойишталигини ўйлаган инсон ҳеч қачон ноқонуний ишларга қўл урмайди. Аммо мўмай даромад топиш илинжидаги айрим шахслар янги йил байрами арафасида пиротехника воситаларини яширинча йўллар билан олиб кириб, пулламоқчи бўлаётганлари ачинарли.   
Ноқонуний иш билан шуғуланаётган шахсларга жазо муқаррар.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўлда 19 нафар болажонга хайрия хатна тўйи ўтказилди

Янги йил байрами кунлари Андижон вилояти Олтинкўл туманида 19 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига туман ҳокимлиги томонидан хатна тўйи ўтказилди.

Тантанада туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов сўз олиб болажонларни қутлади. Таниқли санъаткорлар хизматда бўлди.

https://t.iss.one/Vodiy1uzofficial - водийнинг 1- рақамли каналига аъзо бўлинг
ХЕЧ КИМ ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛМАЙДИ

Бугун Олтинкўл туман Сектор раҳбарлари Янги йил байрами муносабати билан тумандаги ногиронлар учун ажратилган уйларда бўлиб боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оила вакилларинг қалбида шодлик, юз кўзида табассум уйғониши учун уларнинг ҳолидан хабар олдилар . Сектор раҳбарлари томонидан етказиб берилган янги йил совғалари фуқароларимиз қалбида шукроналик ҳиссини уйғотди.


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
БАЙРАМ СОВҒАЛАРИ УЛАШИЛМОҚДА

Шифохонада дардига малҳам истаб даволанаётган бемор энг аввало, яқин инсонларини кўришни истайди, уларни кутади. Чунки хаста инсон, дори-дармондан кўра ширин сўз ва таскин-тасаллидан дардига кўпроқ малҳам олади.

Беморнинг ҳолидан хабар олиш – эзгу иш. Бу нафақат хаста инсон, балки хабар олгувчининг қалбига ҳам ёруғлик бахш этади

Бугун Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов бошчилигида масъуллар туман Тиббиёт бирлашмасида даволанаётган бемор болажонларни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга сиҳат саломатлик тилаб ҳолидан хабар олдилар.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.