OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
9.45K subscribers
26.1K photos
1.65K videos
3 files
4.17K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШУВ!

Бугун 29.09.2023 йил куни Олтинкўл тумани прокурори Т.Арсланов ҳамда туман ҳокимнинг ёшлар бўйича ўринбосари Ф.Парпиевлар томонидан 2-сектор ҳудудидаги “Оқтумор” маҳалласининг бириктирилган ёшлари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида ёшлар томонидан ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан саволлар билан мурожаатлар билдирилиб, ҳар бир савол, масалага аниқ ва атрофлича жавоб берилиши билан бирга, ёшларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирлар белгиланди.
Шунингдек, имконияти чекланган ёшларнинг хонадонига ташриф буюрилиб, уларнинг ота-оналари билан сухбатлашилди.
Мулоқотда келиб тушган ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари юзасидан маъсулларга кўрсатма ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ёшлар билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг таянчи бўлган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.
Бугун Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов Мустақиллик мфй ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқотда ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Берлин шаҳрида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в работе Экономического форума, организованного в городе Берлине под эгидой Восточного комитета немецкой экономики.

#Mirziyoyev #forum #Germaniya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир.

Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги қанча юқори бўлса, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолар шунча тез бартараф этилади.

Бугун Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидовнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жойларининг таъмирлаш, тиббиёт, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Қилинган мурожаатлар ўз жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати