OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.35K subscribers
23.8K photos
1.39K videos
3 files
3.39K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Йиғилишда келгуси ўқув йилидан кадрлар етишмайдиган, оғир мактаблар олдиндан танланиб, улар учун мақсадли давлат буюртмаси жорий қилиниши белгиланди.

Яъни, келгуси йиллардаги талабни ҳозирдан аниқлаб, зарур мутахассисликлар бўйича муаллимларни олдиндан тизимли тайёрлаш йўлга қўйилади.

Мақсадли буюртма асосида ўқитувчиларни тайёрлаш тўлиқ давлат грантига ўтказилади. Келгуси ўқув йили учун педагогика олийгоҳларининг қабул квоталарини белгилашда ушбу янги тартиб назарда тутилади.

Мактаб таълимида бошқарув тизими
ҳам ўзгаради.

Жорий йилда директорликка номзодларни ўқитиш ва билимини баҳолашни амалга оширувчи “Директорлар мактаби” ташкил қилинди. Мактабда таълим жараёнлари Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа нуфузли хорижий ҳамкорлар тажрибаси асосида йўлга қўйилади.

Энди директорликка номзодлар фақат сертификати бор ва захирага киритилган кадрлар орасидан танланади ва муддатли контракт асосида ишга олинади.

Директорлар ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади. Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.

Иқтисодиёт ва молия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларига келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни киритиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
6 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача маош оладиган ўқитувчилар сони 23 мингга етди, 10 миллион сўмдан юқори ойлик олувчилар 1 мингдан ошди

Количество учителей, получающих зарплату от 6 миллионов до 10 миллионов сумов, достигло 23 тысяч, число получающих свыше 10 миллионов сумов превысило 1 тысячу

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилади

В 500 школах по республике будут внедрены учебные программы и система оценки Президентских и специализированных школ

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда ўқувчи ўринларини кўпайтиришга алоҳида тўхталди.

Келгуси йилда Инвестиция дастури доирасида мактаблар қурилишига 3 триллион сўм ажратилади. Бунинг ҳисобига 150 минг янги ўқувчи ўрни яратилади.

Бунда асосий эътиборни 2 коэффициентдан юқори қувватда ишлаётган 595 та мактабни кенгайтиришга қаратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган 61 та коллеж биноси ўрнида мактаблар ташкил қилинади. Бу ҳам қўшимча 42 минг ўқувчи ўрни, дегани.

Хусусий шериклик асосида келгуси йилда 50 та (35 минг ўқувчи ўрни) мактабни барпо этиш ишлари бошланади.

Хусусий секторга қўшимча шароитлар яратиш орқали йилига камида 25 минг ўқувчи ўрни ташкил қилинади. Бунинг учун тадбиркорларга хусусий мактаб ташкил қилиш учун кредитнинг 7 фоиз қисми бюджетдан қоплаб берилади.

Янги мактаб қуриш учун ер майдонлари фақат мактаб қуриш учун мақсадли аукционга чиқарилади.

Умуман, бу ишлар орқали келгуси йилнинг ўзида 250 минг ёки ўтган йилга нисбатан 2 карра кўп ўқувчи ўрни яратилади.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари мактаб таълими қамровини янада ошириш юзасидан мутасаддиларга қатор топшириқлар берди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига келгуси йилда 50 та, 2025 йилда яна камида 100 та мактабни хусусий шериклик асосида қуриш бўйича инвесторлар билан келишувга эришиб, амалий ишларни бошлаш топширилди.

Умуман, 2030 йилгача ҳар йили 100 тадан мактаб қурилишига хусусий шерикларни жалб қилиш вазифаси қўйилди.

Вазирлар Маҳкамаси ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига бир ой муддатда мактабларга четдан 1 миллиард доллар жалб қилиш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар ва лойиҳа таклифларини тайёрлаб, хорижий ва халқаро молия ташкилотлари билан амалий ишларни бошлаш топширилди.

Вилоят ҳокимларига 1 ноябрга қадар демографик ўсиш, аҳоли жойлашуви ва зичлигини ҳисобга олган ҳолда, келгуси йилда янги мактаблар қуриш учун ер участкаларини аниқлаш, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда 1 февралга қадар янги мактабларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиб, тендерларни эълон қилиш бўйича топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президентимиз яна бир бор мактаб таълими келажагимиз масаласи эканига эътибор қаратди.

“Мана шу имкониятдан фойдаланиб, юртимиздаги барча ўқитувчи ва муаллимларни, ўз мактабини соғинган ва “мен ҳам ўқувчи бўламан!” деб қувончи ичига сиғмай турган фарзандларимизни, уларнинг ота-оналарини яқинлашиб келаётган янги ўқув йили билан чин дилдан табриклайман.

Қадрли ўқитувчи ва муаллимлар, мактаб директорлари ва уларнинг ўринбосарларига мурожаат қилмоқчиман.

Азиз устозлар, мактаб таълими соҳасидаги ислоҳотларимизни амалга оширишда мен сизларни ўзимнинг энг яқин ёрдамчим, деб биламан.

Сизлар бир ҳақиқатни албатта яхши тушунасиз. Яъни, биз мактаб таълимини янада яхшилаш бўйича қабул қилаётган чора-тадбирларимизнинг пировард натижаси аввало сизларга, сизларнинг фидокорона меҳнатингизга боғлиқ.

Мен сизларнинг тимсолингизда ўз ҳаётини дунёдаги энг улуғ ва олижаноб ишга – янги авлод тарбиясига бағишлаган, ўз касбига содиқ ва фидойи инсонларни кўраман.

Бугун сизлар таълим-тарбия бераётган, қалбини, онгини эзгулик билан тўлдираётган миллионлаб фарзандларимиз эртага Янги Ўзбекистон бунёдкорлари бўлиб бизнинг сафимизга киради.

Ватанимиз, халқимиз сизларнинг бундай олижаноб хизматларингизни ҳеч қачон унутмайди.

Ўқитувчилик касбини эъзозлаш, унинг меҳнатини қадрлаш
бундан буён ҳам эътиборимиз марказида бўлади
, - деди давлатимиз раҳбари.

Йиғилиш якунида вазирлар ва ҳокимларнинг кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Азиз Олтинкўлликлар!

Мустақиллигимизнинг 32 йиллиги муносабати билан “Янги хаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида 29 август куни соат 18:00 да туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтадиган байрам дастурига таклиф этамиз!
Шунингдек, тадбирда иштирок этиш мутлақо бепул.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Бироздан сўнг "Кўксарой" қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш маросими бошланади.

Скоро в резиденции "Куксарой" с участием Президента Шавката Мирзиёева начнется церемония вручения государственных наград по случаю тридцать второй годовщины независимости Республики Узбекистан.

Facebook|Instagram|Twitter
“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ barcha elektr energiyasi iste’molchilarini yaqinlashib kelayotgan О‘zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 32 yilligi bilan tabriklagan holda, bayram munosabati bilan e’lon qilingan qо‘shimcha dam olish kunlari (1-3 sentabr) davomida qarzdorlik tufayli xonadoningizda elektr energiyasi ta’minotida uzilishlar bо‘lishini oldini olish maqsadida foydalanilgan elektr energiyasi uchun mamlakatimizda mavjud tо‘lov tizimlari (Click, Payme, Paynet) hamda banklarning mobil ilovalari orqali tо‘lovlarni amalga oshirishlari mumkinligini yana bir bor eslatib о‘tadi.

Ma’lumot uchun:
respublikamizda elektr energiyasini hisobga olish va nazorat qilishning avtomatlashtirilgan tizimi (ASKUE)ning joriy etilishi munosabati bilan qarzdorlar avtomatik tarzda tarmoqdan ajratiladi.

“Hududiy elektr tarmoqlari” AJ Matbuot xizmati

Rasmiy kanallarimiz
👇👇👇

Facebook | Telegram | YouTube | Instagram | Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент фармонига мувофиқ марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф «Олий Даражали Имом Бухорий» ордени билан тақдирланган эди. Бугун ушбу мукофотни унинг ўғли, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом хатиби Муҳаммад Юсуф Исмоил Муҳаммад Содиқ қабул қилиб олди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маросимда Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайянга "Дўстлик" ордени топширилди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 32 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНГАН БАЙРАМ ДАСТУРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Олтинкўл туман Марказий ўйингоҳида мамлакатимиз бўйлаб “Янги хаёт учун, Янги Ўзбекистон учун” шиори остида кенг нишонланаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишланган байрам шодиёналари бўлиб ўтди.
Байрам дастурини туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов очиб берди. Шодиёнага ташриф буюрган қадрли тумандошларимизни ва азиз меҳмонларимизни қутлуғ айём билан табриклади ва сўнгги ойларда туманда амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида гапириб ўтди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда Андижонда юртимиз мустақиллигининг 32 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзламоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
#Live

Байрам тадбири бошланиши олдидан юртимизнинг ғурурбахш давлат мадҳияси янгради.

Саҳифа: @andpress