10 - 11 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бухоро вилоятига ташрифи доирасида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари асосида ҳудудлараро тажриба алмашиш топшириғи берилган эди.
Куни кеча Андижон вилояти ҳокими Шухрат Абдураҳманов бошчилигидаги делегация Бухоро вилояти Қоровулбозор туманига ташриф буюришди.
Делегация аъзолари дастлаб, “Buxoro Agroklaster Chorva” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Бугунги кунда чорвачилик мажмуасида жами 3 минг бош сут ва гўшт йўналишидаги қорамол парваришланиб келинмоқда. Шундан 1 минг бош голштейн, симментал ва швиц зотли соғин сигирлардир
Шунингдек, бу ерда интенсив гидропоника усулида озуқа маҳсулотлари етиштириш ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 1 килограм буғдойдан 7 килограм “яшил озуқа”, кунлик эса 3 тонна 800 килограм етиштириб берилмоқда.
Делегация аъзолари мутахассислардан ўзларини қизиқтирган баарча саволларга жавоб олишди.
Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

👍1👎1
Делегация куннинг иккинчи ярмида Қоровулбозор туман ҳокимлиги мажлислар залида Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳманов томонидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Андижон вилояти туманларининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари ҳамда 50 га яқин андижонлик фермер ва тадбиркорлар иштирок этишди.
Йиғилишда Қоровулбозор туманидаги чўлларни ўзлаштириш масаласи муҳокама қилинди. Бунда тадбиркор ва фермерларга ерларни бўлиб бериш ва бу орқали чўл ерларини ўзлаштириш ишларини бошлашга келишиб олинди.
Эндиликда андижонлик деҳқонлар томонидан туман ҳудудидаги ўзлаштирилмаган ерларни ўзлаштириш ишлари бошланади. Ўзлаштириладиган ерларга пахта ва ғалла билан бир қаторда, узумзор ва ўрикзорлар, полиз экинлари шунингдек, чорва молларига озуқалар етиштирилади.
Йиғилиш якунида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга келишиб олинди.

👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари! Бутун республика бўйлаб минглаб ўғил қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган беллашув ҳал қилувчи паллага келди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар энди пойтахтда жам бўлишади.
Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилигига эътибор қаратинг. Энди ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.
Мусобақанинг Республика босқичи 21 – 25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади. Финал 26 август куни соат 18.00 да “Жар” стадионида бошланади.
Бу янги иқтидорлар танлови, салоҳият ва ҳамжихатлик намойиши. Маҳалла юлдузларининг катта спорт сари дадил одими! Уларнинг профессионалларга хос шижоат, техника ва маҳоратига сиз ҳам гувоҳ бўлинг!

👍2👎1
Forwarded from DAVLAT AKTIVLARI
"Ўзагрокимёҳимоя" АЖнинг 156 та мол-мулклари сотувда
➡️ "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ бино-иншоотлари (кўриш)
➡️ "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ автотранспорт воситалари (кўриш)
➡️ "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ бошқа мол-мулклари (кўриш)
➡️ "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ махсус техникалари (кўриш)
Барчасини кўриш (кўриш)
🎞 Видео қўлланма
📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (99) 207 26 14
Бизнинг ижтимоий тармоқлар
✅Telegram💬Facebook 🌍 Websitе 📸Instagram

👍3👎1
ТАЙИНЛОВ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Инсон" ижтимоий хизматлар маркази директори лавозимига Нурматов Бунёдбек Тўланбоевич тайинланди.
Бунёдбек Нурматов 1985 йилда Олтинкўл тумани Сарой-1 МФЙда таваллуд топган. 2011 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Тайинловга қадар Олтинкўл тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган.
Олтинкўл тумани ҳокимлиги Бунёдбек Нурматов Тўланбоевични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, келгусидаги фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

👍38👏7👎6✍3
Олтинкўл тумани мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг анъанавий миллий форуми бўлиб ўтди
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 2023-2024 ўқув йили олдидан илғор педагоглар, фан мутахассислари, таълим муассасалари раҳбарлари иштирокида “II устозлар миллий форуми” бўлиб ўтди.
Форумда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, устозларнинг жамиятдаги ўрни, қадр-қимматини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган ўқув йили давомида эришилган натижалар таҳлилий сарҳисоб қилиниб, янги ўқув йилида туманда таълим соҳасини янада ривожлантириш, таълим сифатини ошириш режалари белгилаб олинди.
Бугунги кунда туманда жами 81 та таълим муассасаси фаолият кўрсатмоқда. Умумтаълим мактабларида қарийб 38 минг нафар ўқувчига 2746 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда.

❤2👍2👎1🔥1