OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.35K subscribers
24.4K photos
1.44K videos
3 files
3.55K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Фукароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, уларни қийнаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида Бугун Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов иштирокида навбатдаги сайёр қабул бўлиб ўтди. Қабулда аксарият мурожаатлар алимент, уй-жой, моддий ёрдам, тиббиёт, оилавий масалалар бўлди. Мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, қолган қисмини мутасаддилар томонидан ўрганишлар олиб борилиши ва муаммоларни ҳал қилиниши бўйича топшириқлар берилди.
Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
НАВБАТДАГИ ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ...

Мамлакатимизда ёшлар бандлигини таъминлаш, уларда тадбиркорликка қизиқишини уйғотиш, уюшмаган ёшларни ўзлари танлаган соҳада фаолият бошлашига кўмаклашиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бугун туманидаги Жалабек МФЙ ёшлари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов иштирок этди. Учрашув давомида ёшларнинг ўзларнинг фаолиятларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари ҳамда ёшларнинг ишчанлик қобилиятларига таъсир кўрсатадиган муаммолар тингланди.

Хусусан, таълим кредитлари ажратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга ўқитиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тикув машинаси олиб бериш, тадбиркорлик ташкил этиш бўйича имтиёзли кредит ажратишда ёрдам сўраган мурожаатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга туман раҳбаридан батафсил жавоб олишди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
МУАММОЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА
Олтинкўл туманида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганишмоқда.
Хусусан, бугин Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов1-сектор ҳудудидаги Жалабек маҳалласида хонадонма-хонадон юриб ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганиш ишлари билан танишди. Шунингдек туман рахбари фуқароларнинг муаммо ва таклифларини тинглаб, масъулларга билдирилган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берди.
Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бу_муҳим

⚡️Давлат органлари ва ташкилотларида иш вақти, меҳнат меъёрларига риоя қилиш

Ушбу тартиб - самарали давлат хизматини кўрсатишнинг асосий омилларидан бири. 

Ҳурматли раҳбарлар, сиз роликда кўрсатилган қайси бир ташкилотни бошқаряпсиз?

Қадрли давлат хизматчиси, сизчи, ушбу қаҳрамонларимиз ҳолати ва натижаларини кўриб, қайси бирида ўзингизни кўрдингиз...

🟢Хулоса чиқариш ўзимиздан...

🔰 Давлат ташкилотларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига улашиш тавсия этилади.

Каналга уланиш - @argos_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ХАТЛОВ ЖАРАЁНЛАРИДА МУРОЖААТ ВА МУАММОЛАР УЙМА-УЙ ЎРГАНИЛМОҚДА
Олтинкўл туманида туман ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари томонидан хонадонма-хонадон юриб, ижтимоий-иқтисодий ҳолатларини ўрганишмоқда.
Шунингдек, ҳатлов жараёнларда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатлар, таклифлар рўйхатга олиниб ижроси бўйича сектор штабларига топширилмоқда.
Бугунги кун ҳолатига, туманда ташкил этилган хатловда 1987 та хонадонга кириб борилди.
Туманда хатлов жараёнлари сектор ҳудудларида жадаллик билан давом этмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.