OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
3.68K subscribers
27.1K photos
1.71K videos
3 files
4.45K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Олтинкўл тумани 1-сектор раҳбари Н Ўринбоев камбағалликни қисқартириш мақсадида Уйшин, Кўмакай маҳалласида олиб борилаётган амалий ишлари давом эттирилмоқда.
Ҳозирги кунда 1-сектор ҳудудида боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий кўмакка муҳтож, кўп болали ва кам таъминланган оилалар мавжуд. Ушбу оилаларнинг Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан субсидия ажратилиб 1 сотихли намунали иссиқхоналар қуриб бериш ишлари бошланди.

Олтинкўл туман матбуот хизмати
Олтинкўл ғаллакорлари қизғин ўрим мавсумини бошлади Жорий йил, Олтинкўл туманида 4210 гектар майдонида ғалла парваришланди.Бу йил туман ғаллакорлари 16531 тонна сара дон топширишни мўлжаллаганлар .Бугун ўримнинг биринчи кунидаёқ “Жалабек дурдонаси” фермер хўжалиги дон сотиш режасини ортиғи билан бажаришга эришди. Хирмонингиз баракали бўлсин,азиз ғаллакорлар!
Олтинкўл туман матбуот хизмати
Forwarded from QUBO.UZ
Кун ҳадиси: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:  «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Каналга уланиш учун босинг 👇👇👇👇👇👇👇
https://t.iss.one/MUHSINAUZ
Сайёр семинар
Олтинкўл туманида пахтакор ва ғаллакорларнинг вилоят сайёр семинари ўтказилди. Семинарга Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Рустам Исматуллаев раҳбарлик қилди. Сайёр семинарда туман ҳокимлари, туманлардаги сектор раҳбарлар, кластерлар ва соҳага оид вилоят ва туман ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

Олтинкўл туман матбуот хизмати