OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
9.45K subscribers
25.9K photos
1.65K videos
3 files
4.14K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
«МАҲАЛЛАБАЙ» ЎРГАНИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг Андижон вилоятига бўлган ташрифи давомида берилган топшириқларини ижросини таъминлаш мақсадида Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев ҳамда тумандаги иқтисодий соҳа мутахассислари билан «Маҳаллабай» ишлаш тизими бўйича Қашқар маҳалласида бўлди. «Маҳаллабай» тизимида ишлашдан кўзланган асосий мақсад оилавий тадбиркорликни ривожлантириш орқали тумандаги "Аёллар ва Ёшлар дафтари"да бўлган фуқароларни доимий иш билан таъминлаш, шунингдек, уларга тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олинди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
ОЛТИНКЎЛЛИК ЁШЛАРНИНГ 124 ЛОЙИҲАСИ

Олтинкўл туман ҳокими И. Матрўзиев Наъмуна массиви ҳудудидан 5 гектар ер майдонида тумандаги ташаббускор ёшлари учун «Ёшлар кичик саноат зонаси»да бўлиб, қурилиш ишлари билан танишди. 5 гектарли майдонда 124 нафар тадбиркор йигит-қиз томонидан озиқ-овқат, текстил ва тўқимачилик, қурилиш ва мебел ишлаб чиқариш каби 124 та лойиҳа амалга оширилади.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда «Президент Андижонда антенна остида яшаётган оилани кўрадими?» сарлавҳа остидаги видео мурожаати бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;

Батафсил: Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | 3 ой ичида жами 1600 дан зиёд иш ўрни яратилади
#23june #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

Олтинкўл туманида аҳоли бандлигини таъминлаш, олис қишлоқларда сектор раҳбарлари томонидан оғир ҳудуд деб топилган манзилларда янги қувватларни ишга солиш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича тизимли ишлар давом этмоқда. Хусусан, туманда «Сайёра фаввораси плюс» пахта тўқимачилик кластери қошидаги янги тикувчилик корхонаси иш бошлади. Лойиҳа қиймати 3 миллиард бир юз миллион сўм бўлган жамиятда хозирда 200 нафар қишлоқ аҳолисининг бандлиги таъминланди. Олтинкўл туманининг Шохислом маҳалласида йил бошида аҳоли билан Вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов учрашуви бўлиб ўтганди. Вилоят раҳбари ҳудудда ишсизликни бартараф этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича кўрсатмалар берган эди. Натижада кўриб турганингиздек, мана бундай замонавий барча қулайликларни ўзида мужассам этган тикувчилик корхонаси иш бошлади. Бугун очилиш маросимида Сенаторлар ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этдилар. Ушбу корхона истиқлолимизнинг 30 йиллик байрамига муносиб тухфа бўлди.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати