OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.33K subscribers
23.6K photos
1.38K videos
3 files
3.34K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолияти кўриб чиқилди.
Бу йил 41 та кластерда ҳосилдорлик 40 центнердан ошган бўлса, 9 тасида 30 центнердан камлиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳосилдорлик пастлиги ва таннарх юқорилиги ҳисобига Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида рентабеллик 10-11 фоиздан ошмаяпти.

Шу боис, келгуси йилдан пахта уруғчилиги бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади.

Келгуси йили балл бонитети паст, сув оғир бўлган ва ҳосилдорлиги 30 центнердан ошмайдиган ҳар бир вилоятдаги 1 тадан туманда 70-80 центнердан юқори ҳосил берадиган пахта уруғини четдан олиб келишга рухсат этилади.

Шу билан бирга, 30 центнердан паст ҳосил бераётган навларни экиш тўхтатилиб, улар уруғчилик институтлари томонидан ишлаб чиқилган янги серҳосил навлар билан алмаштирилади.

Қишлоқ хўжалиги вазири ва вилоят ҳокимларига бу бўйича тегишли топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айрим кластер ва фермерлар ўртасида ҳисоб-китоб интизоми бузилгани қайд этилди.

20 та кластерда ҳисоб-китоблар жойида бўлса, 122 та кластернинг Қишлоқ хўжалиги жамғармаси олдида қарздорлиги бор, 27 та кластер эса фермерларга 2022 йил пахта ҳосилидан тегишли маблағларни тўлаб бермаган. Шу каби, фермерларнинг ҳам кластерлар олдида қарздорлиги бор.

Йиғилишда шу муносабат билан кластерларни ташкил этиш, улар билан фермерлар ўртасидаги муносабатлар бўйича янги тизим жорий қилиниши белгиланди.

Ҳар бир вилоятда янги кластерларга молиявий кўрсаткичлари, ишлаб чиқариш қувватлари ва техника таъминоти бўйича талаблар қўйилади. Улар камида икки босқичли қайта ишлашни йўлга қўйган бўлиши шарт бўлади.

Фермерлар бир вилоят ичидаги хоҳлаган кластери билан фьючерс шартномаси тузиши мумкин бўлади. Улар фьючерс шартномасидан ортган ҳосилни биржа орқали сотишига ҳам имконият яратилади.

Шунингдек, келгуси йил ҳосили учун пахта етиштиришга 60 фоиз аванс кўринишидаги имтиёзли кредитлар тўғридан-тўғри фермерларга ажратилади.

Мутасаддиларга кластер ва фермерларни молиялаштиришни янги тартибини йўлга қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Бу йилги пахта ҳосилини тўлиқ қайта ишлаш натижасида 2024 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 9,6 миллиард долларга, экспортни эса 4,5 миллиард долларга етказиш ҳисоб-китоб қилинди.

Бунинг учун газлама-мато, бўяш ва тикувчилик бўйича янги қўллаб-қувватлаш механизмлари яратиб берилади:

- бўялган матони 50 фоиздан кам бўлмаган қисмини ички бозорга сотган корхоналар ижтимоий солиқни 1 фоиз ставкада тўлайди, уларга мол-мулк солиғини 3 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади;

- 2025 йил 1 январга қадар пахта ва сунъий толани импорт қилишда транспорт харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади;

- тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналари учун зарур технологик ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини импорт қилишда улар божхона божидан озод қилинади.

Юқоричирчиқда газлама ишлаб чиқариш ва бўёқхоналар ташкил қилиш, Қорақалпоғистонда сунъий тола, газлама-мато ишлаб чиқариш ва бўёқхона ташкил этиш бўйича лойиҳалар бошланган. Ушбу корхоналар келгуси йил ишга туширилиб, тадбиркорларга саноат ипотекаси асосида берилади.

Ҳудудлар раҳбарларига шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисоб-китоб қилишга кўрсатма берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳосилдорлиги паст 16 минг гектар боғ ва 10 минг гектар токзорларда йилига ўртача 100 миллион доллар даромад бой берилаётгани таъкидланди. Лекин, ҳеч бир туман ҳокими бу борада айтарли иш қилмаётгани танқид қилинди.

Хусусий инвестицияларни жалб қилиб, яроқсиз боғ ва токзорлар ўрнида янги интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш муҳимлиги таъкидланди.

Келгуси йилдан бошлаб боғ ва токзорларга ҳосилдорлиги ва тушумига қараб табақалашган ер солиғи ставкалари жорий қилинади.

Давлат корхоналари балансидаги носоҳавий боғ ва токзорларни тадбиркорларга таклиф қилиш топширилди.

Томорқаларда эртаки ва такрорий экинлар майдонини 1 миллион 61 минг гектарга етказиб, 500 минг аҳолини банд қилиши зарур.

Томорқа эгаларига зарур мини техника учун божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда паррандачиликда озуқа масаласи маҳсулот таннархини пасайтириш имконини бермаётгани таъкидланди.

Нарх барқарорлигини таъминлаш мақсадида йил якунига қадар чорва ва парранда гўшти ишлаб чиқаришга бюджетдан 230 миллиард сўм субсидия ажратилади, дон маҳсулотларини сақлаш учун 8 та йирик омборхона ташкил этилади.

Паррандачиликни кенгроқ кредитлаш муҳимлиги қайд этилди.

Мамлакатимизда биринчи тартибли парранда наслининг ота-оналик линияси йўқлиги боис, йилига 3 миллион бош жўжа импорт қилинмоқда. Шу муносабат билан биринчи тартибли ота-оналик соф линиясини олиб келиш чораларини кўриш топширилди.

Келгуси йилда 1 миллион тонна балиқ етиштириш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга Cловения тажрибаси асосида 50 та замонавий кичик ҳовузларни ишга тушириш, 35 минг гектар сунъий ҳавзаларга аэратор ўрнатиб, ҳосилдорликни 3-4 баробар ошириш, хонбалиқ, лосось, осётр каби совуқ сув балиқларини етиштирувчи хўжаликларни 35 тага етказиш бўйича топшириқлар берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда сут ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш масаласи кўриб чиқилди. Сариёғ экспортига чекловни бекор қилиш, сут етиштирувчи ва қайта ишловчи корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқиш бўйича Ҳукуматга топшириқ берилди.

Йирик чакана савдо тармоқларида сотилаётган қуруқ ва табиий сутдан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни алоҳида белгилаш амалиётини жорий этиш, кўчма гўшт-сут шохобчаларини ташкил қилиш зарурлиги таъкидланди.

Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, улардан маҳсулот пулини олишдаги муаммолар, аҳолида маҳсулот сифати ва нарх-навоси бўйича шикоятлар кўплиги Рақобат қўмитаси фаолиятидаги жиддий камчиликлардан далолат экани таъкидланди.

Шу муносабат билан қўмита раиси Ш.Шорахметовнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Халқаро молия ташкилотларидан қишлоқ хўжалигига жалб қилинган маблағлар тўлиқ ҳажмда ишлатилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Бунинг асосий сабаблари - маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилаётгани, кредит ажратиш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддатлари олти ойдан бир йилгача чўзилаётгани, маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани, натижада тадбиркорларда қизиқиш кам.

Бўш маблағларни озиқ-овқат лойиҳалари, лаборатория ва техникаларга йўналтириш зарурлиги, ушбу ресурслар банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратилиши кераклиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтириладиган, кредит учун тақдим қилинган лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати 2 ойгача қисқартириладиган бўлди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилишини таъсирчан назорат қиладиган Ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Кун тартибидаги асосий масалалардан ташқари давлатимиз раҳбари бюджетга тушумларни таъминлаш ва куз-қиш мавсумида газ таъминотини яхшилаш масалаларига тўхталди.

Айрим туман ва шаҳарларда тушумлар ҳажми улардаги саноат ишлаб чиқариши ва экспортнинг ўсишига, киритилган инвестицияларга, умуман, мавжуд салоҳиятига мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

Ҳокимлар ва масъул раҳбарларга айланма солиқ, алкоголь ва тамаки акцизининг йиғилувчанлиги устидан қатъий назорат ўрнатиш, хуфиёна айланмага қарши курашни кучайтириш топширилди.

Куз-қиш мавсумида аҳоли ва тадбиркорларга табиий газни сифатли ва узлуксиз етказиб бериш, соҳадаги ҳисоб-китобни тартибга солиш, газдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тармоқ ва ҳудудларнинг ҳисоботи эшитилди.


Facebook|Instagram|Twitter
Олтинкўл туманида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғига асосан жорий йилнинг 1-ноябр кунидан 30-ноябр кунига қадар ўтказилаётган "Жисмоний ва жанговар тайёргарлик" ойлиги муносабати билан тумани ИИБ шахсий таркиби ўртасида хизмат интизомига қатъий амал қилишлари ҳамда жисмоний ва жангаворлигини ошириш борасида мунтазам равишда ўқув машғулотлари ўтказилиб келинмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from E-AUKSION
Ko'p qavatli turarjoy qurish uchun yer kerakmi?

80 ta yer uchastkalarini e-auksion.uz orqali sotib oling!

▪️Qoraqalpog'iston Respublikasida 10 ta (ko'rish)
▪️Farg'ona viloyatida 21 ta (ko'rish)
▪️Toshkent viloyatida 3 ta (ko'rish)
▪️Sirdaryo viloyatida 4 ta (ko'rish)
▪️Qashqadaryo viloyatida 15 ta (ko'rish)
▪️Xorazm viloyatida 12 ta (ko'rish)
▪️Andijon viloyatida 5 ta (ko'rish)
▪️Buxoro viloyatida 3 ta (ko'rish)
▪️Jizzax viloyatida 5 ta (ko'rish)
▪️Surxondaryo viloyatida 2 ta (ko'rish)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Балиқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати (Музаффар Каримов)
Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлат хизматчилари хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслиги шарт

Давлат хизматини ривоэлантириш агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, Уларнинг ишдан ташқари вақтда ҳам қуйидаги мажбуриятлари бор.

▫️
Расмий эълон қилинган маълумотлардан ташқари давлат хизмати фаолиятига оид масалаларни муҳокама қилмаслик;

▫️Дабдабабозлик, шуҳратпарастлик, гуруҳбозлик, маишатбозлик, ичкиликбозлик ва бошқа салбий иллатларга йўл қўймаслик;

▫️Жамоат жойларида (кафе, ресторан ва бошқа кўнгилочар масканларда) ўзини тутиш қоидаларига риоя этиш, атрофдагиларнинг эътиборини тортувчи ортиқча ва салбий ҳаракатларга йўл қўймаслик;

▫️жамоат тартиби ва хавфсизлигига қарши қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этмаслик, мазкур ноқонуний ҳаракатларга бошқаларни жалб этмаслик ёки даъват қилмаслик;

▫️хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахсларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмаслик;

▫️иш фаолияти билан боғлиқ маълумотларни ишга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар иштирокида муҳокама қилмаслик;

▫️ўзи фаолият юритган давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат хизматига доғ туширувчи хатти-ҳаракатлардан тийилиш;

▫️ташқи кўринишини белгиланган меъёрлар доирасида сақлаш, камтарона кийиниш, атрофдагиларнинг эътиборини ўзига ортиқча жалб қиладиган тарзда кийинмаслик.

🟢 Бу ерда батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва тайёргарлик кўриш бўйича тузилган ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Олтинкўл туманида тумани ҳокими 1 сектор раҳбари бошчилигида кунлик олиб борилган иш натижалари кўриб чиқилиб ва таҳлил қилинмоқда

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, ўтган йили кўзга ташланган муаммоларни ҳозирдан назоратини кучайтириш, эскирган электр тармоқларини янгилаш, аҳоли томонидан газ, сув, кўмир таъминотидаги келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этиш шунингдек барча ҳудудларда кўп қаватли уйлар, ижтимоий соҳа объектлари атрофларини ободлигини таъминлашда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати