OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.38K subscribers
24K photos
1.41K videos
3 files
3.46K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Мавжуд конларни ўзлаштириб, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига саноат ҳажми Китобда 19 фоизга, Қўшработда 10 фоизга ўсган.

Умуман, йил бошидан республика бўйича 2 мингта янги саноат лойиҳаси ишга туширилиб, йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони яратилди.

Мисол учун, “Пистали” олтин конида янги металлургия заводини муддатидан олдин ишга тушириш ҳисобига шу йил қўшимча 840 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Заводдаги қарийб 50 миллион долларлик ускуналар саноат кооперацияси асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган. Бу ҳам саноат ҳажмини оширишга қўшимча туртки бўлди.

Шу билан бирга, 34 та туман ва шаҳарда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилга нисбатан пасайган. Айрим тармоқларда, шу жумладан фармацевтика, чарм-пойабзал, тўқимачилик саноатида ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиш суръати секинлашган.

Facebook|Instagram|Twitter
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича янги имконият ва захираларни аниқлаш учун ҳудудларга ишчи гуруҳлари борди.

Мисол учун, Тошлоқда йил якунигача қўшимча 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти аниқланди.

Жумладан, ишлаб чиқаришни камайтирган 23 та саноат корхонасида қувватларни тиклаш ҳисобига 900 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича барча ҳисоб-китоблар бор. Тумандаги 22 та янги лойиҳани ишга туширишни тезлаштириш эвазига қўшимча 50 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкони бор.

Яна бир имконият – туманларда саноат кооперациясини кенгайтириб, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш.

Масалан, “Олмалиқ” комбинати маҳаллий саноат корхоналари билан кооперацияни йўлга қўйиб, полимер, қуйма эҳтиёт қисмлар, кимёвий реагент каби 1 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.

Худди шундай имкониятлар Андижон, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Хоразмда ҳам мавжуд.

Лекин бу борада вилоят ҳокимларининг маҳаллийлаштириш бўйича ёрдамчилари иши мутлақо сезилмаяпти. Уларда на таклиф, на ташаббус бор”, - деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Audio
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori talablariga muvofiq, joriy yil 1 sentyabrdan boshlab muntazam ravishda "Yong‘indan ogohlik" umummilliy kompaniyasini amalga oshirish belgilandi.

Andijon viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tomonidan tayyorlangan maxsus audiorolikni tinglash orqali batafsil ma‘lumot olishingiz mumkin.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli qarori talablariga muvofiq, joriy yil 1 sentyabrdan boshlab muntazam ravishda "Yong‘indan ogohlik" umummilliy kompaniyasini amalga oshirish belgilandi.

Andijon viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tomonidan tayyorlangan maxsus videorolikni tomosha qilish orqali batafsil ma‘lumot olishingiz mumkin.

Ushbu yo‘nalishdagi ishlarni amalga oshirishda barchadan faol bo‘lishlarini so‘rab qolamiz.


kanalimizi kuzatib boring👇👇👇👇👇👇
👉👉👉https://t.iss.one/muhofaza
Йиғилишда ҳудудлардаги саноат корхоналари, аввало, энергия ресурслари таъминоти билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратиш муҳимлиги айтиб ўтилди.

Шу муносабат билан Бош вазир бошчилигидаги комиссияга бир ой давомида барча ҳудудларга бориб:

- қўшимча ишлаб чиқаришни ҳисобга олган ҳолда, ойма-ой ҳудудларнинг энергия балансини ишлаб чиқиш;

- жорий йилда ишга тушадиган лойиҳаларни бирма-бир хатловдан ўтказиб, уларга зарур энергия ресурслари ажратишни назарда тутиш топширилди.

Энергетика вазирлигига жойларда саноат корхоналарини олдиндан хабардор қилмасдан электр таъминотидан узиш амалиётига қатъий чек қўйишга топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Андижон вилоятида саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни ташкил этиш давом этмоқда.

Хусусан, Олтинкўл туманида тиббиёт бирлашмасининг 46-оилавий поликлиникаси ходимлари “Меҳнат” МФЙ ҳудудидаги аҳоли орасида тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи, хавфли ўсмаларга қарши курашиш, кўкрак бези саратонига қарши скрининг текширувларини ўтказиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликнинг инсон учун аҳамияти бўйича кўплаб маълумотлар берилди.

Шунингдек, аҳоли орасида гимнастика машғулотлари ўтказилди. Тадбир катнашчиларига мавзуга оид йўриқнома ва қўлланмалар тарқатилди.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суд-ҳуқуқ соҳасида конституциявий талаблар асосида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда: жиноят ишлари бўйича Пахтаобод тумани суди фаолиятидан лавҳа

Сайт I Telegram
Йиғилишда саноат тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга қатор топшириқлар берилди.

Жумладан, Бош вазир бошчилигида туну-кун ишлайдиган республика штаби тузилади. Жойларда ҳам вилоят ҳокимлари бошчилигида ҳудудий штаблар ташкил этилади.

Штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади.

Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 232 та маҳаллий саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ошириш, 210 та йирик саноат лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш чораларини кўриш топширилди. Саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ва бу ишлар учун ажратилган 1,2 триллион сўмни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилди.

Йиғилиш давомида тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди.

Facebook|Instagram|Twitter
“Бахт имкон ривож чорваси” фермер хўжалиги раҳбари Фахриддин Исмоилов билан учрашув бўлиб ўтди.Унда тадбиркор томонидан ушбу натижаларга эришиш жараёнлари ва келгусида амалга ошириладиган лойиҳалари ҳамда Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган учрашувида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда яратилаётган имкониятлар тўғрисида сўзлаб берди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.