OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.37K subscribers
23.9K photos
1.4K videos
3 files
3.43K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
САЛОМАТЛИК – ТУМАН БОЙЛИК

Вилоят хокимининг ташаббусига асосан ўтказилаётган "Саломатлик ойлиги" давомида айни кунларда Олтинкўл туманида ҳам соғломлаштириш тадбирлари кенг кўламда ўтказилмоқда. Бугин «Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам» шиори остида туман таълим муассасаларида пиёда юриш ва бадантарбия машғулотлари ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси бўлган бу каби тадбирлар аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
СОҒЛОМ ҲАЁТ САРИ БЕШ МИНГ ҚАДАМ

Ҳозирда Андижон вилоятида эълон қилинган “Саломатлик ойлиги” доирасида Олтинкўл тумани мактабгача ва мактаб таълими ходимлари эрталабки бадантарбия машқларини ўтказдилар. Мазкур эрталабки бадантарбия машқлари туман аҳолисига намуна бўлиш мақсадида доимий ташкил этишлари режалаштирилган. Мазкур бадантарбия машғулотлари давомида “Саломатлик учун 5000 қадам”, “Мусиқий гимнастика” ҳамда “Нафас машқлари”ни юқори кайфиятда бажардилар.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юқори сифат - қулай нарх

🔐 Мол-мулкингиз дахлсизлигини истасангиз 💪 "Қўриқлаш" бош бошқармаси хизматларидан фойдаланинг!

📹 YouTube да кўриш: https://youtu.be/64L2CcPIWHU
——————
🌍web_site💬Facebook📸InstagramTelegram📹You tube🕊Twitter
АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯРМАРКАЛАР ИШ БОШЛАДИ

Жонажон юртимизда яқинлашиб келаётган энг азиз айём – Мустақиллик байрами шукуҳи кезиб юрган айни ушбу қутлуғ кунлар арафасида Олтинкўлликлар Андижон шаҳридаги Ёйилма МФЙ да аҳолини сифатли ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ишга туширдилар.
Мустақиллик байрамининг 32 йиллиги арафасида аҳоли учун ташкил этилган ярмарка ҳудудинини оммабоп қиёфа касб этишини таъминлаш, аҳоли дастурхонига озиқ-овқат маҳсулотларини сифатли ва янада арзон нархларда етказиб беришга хизмат қилади.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмат.