OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.35K subscribers
23.7K photos
1.38K videos
3 files
3.36K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин. Ана шундай учрашувлардан бири бугун Олтинкўл туманида 33-ИДУМда ўтказилди. Учрашувда туман ҳокими И.Матрўзиев ҳамда ДХХ туман бўйича бўлинма раҳбарининг ўринбосари Д.Бойбобоев иштирок этди. Мулоқотлар давомида ёшларнинг орзу ва мақсадларини тингланди. Шунингдек, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган йигит-қизларнинг режалари билан танишиб, уларни жой, керакли жиҳозлар ҳамда кредит маблағлари билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида Биринчи Президент Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
Қуръон оятлари тиловат қилинди. Ислом Каримовнинг халқимиз манфаати йўлида қилган ишлари, мардлик, одиллик, камтаринлик ҳислатлари ёдга олинди.
Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, зиёлилар, шаҳар жамоатчилиги иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Первому Президенту Исламу Каримову в городе Ташкенте.
Прочитаны суры из священного Корана. Говорилось о делах Ислама Каримова во благо и в интересах нашего народа, его высоких человеческих качествах - мужестве, справедливости и скромности.
В церемонии приняли участие представители палат Олий Мажлиса, Администрации Президента и правительства, деятели науки и культуры, представители интеллигенции и общественности.

#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ОЛТИНКЎЛДА ҚИШЛОҚ ВА МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Юртимизда олиб борилаётган ҳар бир ўзгариш аҳолининг турмуш даражаси яхшиланишига хизмат қилмоқда. Хусусан, «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла» Давлат дастурлари доирасида чекка ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли яшаш манзиллари кўркам қиёфа касб этаётир.Шу кунларда Олтинкўл туманининг “6 та” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, бир неча кундан бери маҳаллларанинг ички йўллари шағаллаштириш ҳамда сув тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ХИЗМАТЛАР СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР НАТИЖАДОРЛИГИ ҲАМДА КЕЛГУСИДАГИ УСТУВОР ВАЗИФАЛАР

Батафсил инфографикада

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.