OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.36K subscribers
23.7K photos
1.38K videos
3 files
3.37K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
МЕҲР-МУРУВВАТ ВА САХОВАТ ИНСОННИ УЛУҒЛАЙДИ

Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир. Олтинкўл туманида Кўмакка муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб келинмоқда . Олтинкўл туман ҳокимининг топшириғига асосан туман ҳокимлиги ходимлари Кўшкўприк маҳалласида яшовчи Сотволдиева Гулнора хонадонида бўлиб, хонадон аъзоларининг яшаш шароити билан танишдилар. Оилавий шароитини инобатга олиб, уйининг том қисмини ёпиб бериш учун 50дона шифер ҳамда 500 кг кўмир олиб берилди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда АНДИЖОНДА "КЎЧА" ҚОИДАСИ... сарлавҳаси остида тарқалган видеолавҳа юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади;
Мазкур видеолавҳада акс эттирилган ҳолатни ўрганиш мақсадида ҳозирда ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Якуний натижалар бўйича батафсил ахборот берилишини маълум қиламиз.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев чарм-пойабзал саноатидаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда тармоқдаги муаммоларни ҳал этиб, соҳани тизимли ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Жорий йилда амалга оширилиши мўлжалланган жами 421 миллион долларлик 248 та лойиҳа тўғрисида маълумот берди. Жойларда 16 та ихтисослашган кичик саноат зонаси ташкил этиш, ишлаб чиқарувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва соҳа учун кадрлар тайёрлашни яхшилаш белгиланди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел совещание по приоритетным задачам в кожевенно-обувной промышленности.
Обсуждены меры по решению проблем отрасли и ее системному развитию.
Представлена информация о 248 проектах на общую сумму 421 миллион долларов, запланированных на текущий год. Определены меры по созданию 16 специализированных малых промышленных зон, финансовой поддержке производителей и улучшению подготовки профильных кадров.

#Mirziyoyev #yigilish #iqtisodiyot #charmpoyabzal

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MINENERGY.UZ
Республикамиз электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Бугун, 25 январь куни соат 11:00 да энерготизимда йирик носозлик юзага келиб республикамизнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда.

Айни пайтда мутахассислар томонидан носозликни тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.

Келтирилган ноқулайликлар истеъмолчилардан учун узр сўраймиз.

▶️@minenergy_uz
Forwarded from MINENERGY.UZ
Бугун соат 10:57 да Марказий осиё ягона электр тармоғида катта авария бўлиши оқибатида Қозоғистоннинг Олма-ота, Шимкент, Тарас, Туркистон (вилоятларида) ва атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келди.

Бунинг натижасида Қирғизистон электр тармоғида, жумладан Бишкек, Ўш, Жалолобод ва бошқа барча шаҳарларда электр энергия ўчиши кузатилди.

Ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғи бу авариянинг салбий таъсири натижасида Тошкент ИЭСи, Сирдарё ИЭСида авария ҳимоя воситалари ишлаб кетиб бу иккала станцияни ҳам автоматик равишда ўчишига олиб келган. Бу ҳолат ўз ўрнида Талимаржон ва Тўрақўрғон ИЭСларининг ўчишига ҳам олиб келган.

Натижада Фарғона ва Тошкент шаҳри ва вилояти, Фарғона водийси ҳудуди, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари тармоқларида электр энергияси ўчди.

Ҳозирги вақтда қўшни давлат тармоқларидан узган ҳолатда ҳар бир ИЭСларни алоҳида ишга тушириб, босқичма-босқич тармоқларни улаб, ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.

Авария тавсилотлари бўйича қўшимча равишда ахборот берилади.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати

▶️@minenergy_uz
▶️
@prminenergy
Ҳурматли юртдошлар!

Мамлакатимиз электр энергияси таъминоти ва бошқа тармоқлар ишини нормаллаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Жумладан, ҳудудларда электр таъминоти босқичма-босқич тикланмоқда.

Аввал айтиб ўтилганидек, вазият шахсан Президентимиз назорати остида, қилинаётган ишлар ҳақида давлатимиз раҳбарига мунтазам ахборот бериб борилмоқда.

Бундан ташқари, аҳолининг ҳаётий эҳтиёжларини таъминлаш билан боғлиқ барча соҳалар ҳамда ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, тиббиёт муассасалари (шу жумладан туғруқхоналар, COVID-шифохоналар ва ҳоказолар) электрогенераторлар билан таъминланди.

Табиий газдан қарздорлик учун автоматик равишда ўчириш тўхтатилди.

Шу билан бирга, ҳозирча электр таъминоти тикланмаган жойларда уй-жойларни ёритиш ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тавсияларига амал қилишингизни сўраймиз.
МАҲАЛЛАЛАР ОБОД БЎЛМОҚДА

Шу кунларда Олтинкўл туманининг “Чаққон-2” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, бир неча кундан бери маҳалланинг ички йўллари шебен ётқизилмоқда. Ушбу маҳалланинг “Гўзал ҳаёт” кўчаси фуқаролари туман ҳокимининг қабулида бўлиб, ичимлик суви тармоғини тортиш бўйича мурожаат қилишган эди. Бугун Олтинкўл туман ҳокими И.Матрўзиев ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири И.Юсупов ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда Чаққон-2 маҳалласида бўлди.Мазкур маҳаллага сув тармоғи тортиш ишлари бошланиб бунинг натижасида 67 га яқин хонадонда истиқомат қилувчи, 415дан ортиқ аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Тумандаги бошқа худудларда ҳам кўчаларни шағаллаштириш ҳамда шебен ётқизилш ишлари режа асосида олиб борилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.