OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
3.15K subscribers
24.5K photos
1.48K videos
3 files
3.65K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Олтинкўл туманидаги 35 –мактабда ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда туман ҳокими ўринбосари, ёшлар иттифоқи, ёшлар агентлиги ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этди. Учрашув давомида ёшларнинг ўзларнинг фаолиятларини такомиллаштиришга қаратилган таклифлари ҳамда ёшларнинг ишчанлик қобилиятларига таъсир кўрсатадиган муаммолар тингланди. Хусусан, таълим кредитлари ажратиш, ёшлар бандлигини таъминлаш, ёшларни касбга ўкитиш, тадбиркорлик учун ер ажратиш, тикув машинаси олиб бериш, тадбиркорлик ташкил этиш бўйича имтиёзли кредит ажратиш каби мурожаатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, ижроси назоратга олинди. Учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан батафсил жавоб олишди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Олтинкўл туман ИИБ ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан профилактика тадбирлари ташкил этилмоқда. Худди шундай тадбир “Олтинкўл деҳқон бозори “ МЧЖга қарашли “Кўштепа” шахобчасида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирларни ташкил этиш орқали, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш,жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш мақсад қилинган. Бундай профилактик тадбирлар бозорларда, ахоли гавжум жойларда доимий равишда ташкил этилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги «Бухоро Варнет» корхонаси фаолияти билан танишди.
Умумий қиймати 120 миллион доллардан зиёд бўлган лойиҳа доирасида 260 дан ортиқ иш ўрни яратилди. Ўтган йили қарийб 20 миллиард сўмлик маҳсулот етиштирилиб, 1 миллион долларлик экспорт қилинган.
Шу ерда 2021 йил учун Бухоро вилоятида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш бўйича тақдимот ўтказилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью предприятия «Бухоро Варнет» в Бухарском районе.
В рамках проекта общей стоимостью более 120 миллионов долларов создано более 260 рабочих мест. В прошлом году произведено продукции на сумму около 20 миллиардов сумов, на экспорт поставлены товары на 1 миллион долларов.
Состоялась презентация о развитии аграрной и пищевой промышленности Бухарской области в 2021 году.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #issiqxona

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувида ёшларнинг тадбиркорлик қилиш истагидаги ташаббускорларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳудудларда «Ёшлар саноат зоналари»ни ташкил этиш масаласи илгари сурилди. Шунга асосан Олтинкўл тумани Наъмуна массиви ҳудудидан 5 гектар ер майдонида тумандаги ташаббускор ёшлари учун «Ёшлар кичик саноат зонаси» ташкил этиш юзасидан сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда ер майдони билан танишдилар. Яқин кунларда ушбу ажратилиши режалаштирилаётган ер майдонида ёш тадбиркорларнинг истиқболли лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилади.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.