OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
3.68K subscribers
27K photos
1.71K videos
3 files
4.44K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
#Биз_сиз_биланмиз

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

Бугун Андижон вилояти ҳокими Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Андижон филиали негизида
COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморлар учун ташкил этилган шифохонада бўлди.

Батафсил: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ТАЙИНЛОВ

Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимига Солиева Шахлохон Адхамжоновна тайинланди.

Тайинловга қадар Солиева Шахлохон Адхамжоновна, “Ҳунарманд” уюшмаси Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Андижон вилояти ҳокимлиги Солиева Шахлохон Адхамжоновнани янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.

Изоҳ: Низамова Мавлюдахон Шералиевна, вилоят ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича котибият мудири вазифасида фаолиятини давом эттиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
ОТМ қабул: Андижонда қайси мактаб энг яхши натижага эришди?

Андижон вилоятида олий таълим муассасаларига битирувчиларининг ўқишга қабул қилиниши бўйича энг юқори натижага эга бўлган Топ-10 мактаблар рейтинги:

1. Марҳамат тумани 3-ДИМИ - 100%
2. Бўстон тумани 26-ДИМИ – 94,4%
3. Қўрғонтепа тумани 18-ДИМ – 88,5%
4. Пахтаобод тумани 37-ИДУМ – 82,8%
5. Шаҳрихон тумани 2-ДИМИ – 80,8%
6. Андижон тумани 10-ДИМИ – 78,9%
7. Пахтаобод тумани 21-ДИМИ – 78,9%
8. Хўжаобод тумани 23-ИДУМ – 78,3%
9. Асака тумани 24-ДИМИ - 74,2%
10. Балиқчи тумани 38-ДИМИ – 73,1%

Андижон вилояти ҳокимлиги олий таълим муассасаларига қабул қилинган битирувчиларга келажакдаги ўқиш ва ишларида омад тилаб, ўз касбига ҳалол, виждонан ёндошиб юқори натижаларни қайд этган таълим муассасалари меҳнат жамоаларига миннатдорчилик билдиради.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Олтинкўл туманида қурилиш ишлари давом этаётган янги корхонада бўлди. Собиқ Андижон чарм бино иншоотлари “ТАЪМИНОТ ИШОНЧ ГАВХАРИ” МЧЖ га нол қийматида берилиши натижасида 600 та янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда. Вилоят раҳбари тадбиркорлар билан учрашиб давом этаётган ишларни кўздан кечирди. Умумий қиймати 79 млрд. 560 млн сўм бўлган лойиҳада ун ишлаб чиқариш, қоп ишлаб чиқариш янги тикув цехи барпо этилиши кўзда тутилган. Вилоятимизда қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоқларидан бири бўлмиш пахтачиликда долзарб палла. Эрта баҳордан қилинган меҳнатларнинг маҳсулини нест нобуд қилмай йиғиб териб олиш ишлари авж палада. Туманнинг Андижон массиви “Қўштепа Миришкори” фермер хўжалиги пахта майдонида бўлган вилоят раҳбари теримчилар билан учрашди. Уларга ўз совғаларини улашди. Туман мутасаддиларига теримчиларга етарли шароитларни яратиб бериш, терим пулларини ўз вақтида бериб бориш зарурлигини таъкидлади.

Олтинкўл тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter