OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.57K subscribers
24.5K photos
1.45K videos
3 files
3.59K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Масжидларни обод этиш ҳамда уларни таъмирлаш улуғ савобли амаллардир. Мана шундай бунёдкорлик ишларининг узвий давоми сифатида, туманда 10 минг ўринли «Олтинкўл» жоме масжиди шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ қайта қурилиш ишлари олиб борилмоқда.Масжид учун тайёрланган лойиҳага кўра, ҳашаматли, намозхонлар учун жуда қулай ва шинам бўлишига алоҳида эътибор қаратилган.Бугин Олтинкўл тумани ҳокими О.Расулов ва сектор раҳбарлари мазкур масжидга қурилиш ишлари билан танишиб керакли кўрсатмаларини бериб ўтдилар. Шундан сўнг қурбонлик аталиб,Қуръон тиловат қилинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Давлатимиз раҳбари “Андижон саноат хаби”да вилоятда ишлаб чиқарилаётган мебеллар кўргазмаси билан танишди.

Глава государства ознакомился в "Андижанском промышленном хабе" с выставкой мебели, производимой в регионе.

#Mirziyoyev #safar #Andijon #mebelsozlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
"Қашқар” маҳалласида истиқомат қилувчи Кодиржон Туйчиев хамда Озода Низомовалар ўз хонадонида томорқа еридан унумли фойдаланиб келади. Хонадонда очиқ томорқадан ташқари катта ва кичик иссиқхоналар ҳам мавжуд булиб, буни ортидан мазкур хонадонлар рўзғори учун олинган ҳосилдан ва барча ҳаражатлардан ташқари 15 миллион сўмдан кўпроқ соф даромад олмоқдалар.

Бугун Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Олтинкўл тумани ҳокими О.Расулов ва сектор раҳбарлари ушбу хонадонларда бўлиб деҳқончилик ишлар билан яқиндан танишиб ва ўзининг фикр мулоҳазаларини билдирдилар.

Шундан сўнг туманидаги Хўжа ва Мақсад маҳалласидаги «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларга учун ажратилган 2 сотихдан иборат марказлашган иссиқхона фаолияти билан хам танишдилар. Хозирда марказлашган иссиқхонада 200 нафардан зиёд фуқароларнинг бандлиги таъминланган .

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
ТОЗАЛИК, ОБОДОНЧИЛИК БОР ЖОЙДА БАРАКА БЎЛАДИ.

Халқимизда "Ободлик кўнгилдан бошланади” деган мақол бежиз айтилмаган. Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланиш керак. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Бугун Олтинкўл тумандаги мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан ободонлаштириш уюшқоқлик билан давом эттирилмоқда.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.