OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
2.35K subscribers
23.7K photos
1.38K videos
3 files
3.36K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қадрли ватандошлар барчангизни Бош қомусимиз қабул қилинган кун билан самимий муборакбод этамиз!

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Forwarded from Sardorbek (ZULUNOV SARDOR)
Yangi yil archasini uy sharoitida xona ichiga o‘rnatayotganda, uni bemalol ko‘chirish mumkunligiga va eshiklarni to‘sib qo‘ymasligiga alohida e’tibor qaratish lozim. Archani tez yonuvchan o‘yinchoqlar bilan bezatish, uning pastki qismini paxta bilan qoplash, yog‘ochni yonuvchi shamlar bilan bezatish aslo mumkin emas.    

Mazkur qoidalar tabiiy shu bilan birga plastikdan yasalgan (sun’iy) archalarga ham birdek tegishli hisoblanadi. Shuni alohida ta’kidlash lozimki, plastikdan yasalgan (sun’iy) archalar yonganda o‘zidan juda ham zararli moddalar chiqaradi. Yonib turgan plastmassa tomchisi inson terisiga tushsa, hatto cho‘g‘ bo‘lgan ko‘mirdan ko‘ra ko‘proq ziyon yetkazishi mumkin.

Bayramdan keyin archani iloji boricha tezroq yig‘ib olish kerak. Plastikdan yasalgan (sun’iy) archani keyingi bayramgacha xavfsizroq joyga olib qo‘yish, tabiiy archani esa uy ichidan olib chiqish maqsadga muvofiq. Sababi, qurigan daraxt tez yonib ketish xavfi bor.

Elektr tokida ishlovchi o‘yinchoqlar bilan foydalanganda (girlyandalar) albatta sinchiklab tekshirish kerak. Birinchi navbatda, ularning izolyasiyasiga e’tibor qaratish zarur.  Shuningdek, bunday turdagi o‘yinchoqlar tegishli sertifikatga ega bo‘lgan ekanligiga ishonch hosil qilish lozim. Agar ularning yaroqlilik muddati o‘tib ketgan bo‘lsa, u holda elektr tokida ishlovchi o‘yinchoqlar inson salomatligiga xavf tug‘diradi.

Ko‘pchilik yangi yil bayramiga mushaklar va boshqa pirotexnika vositalarini xarid qilishni istaydi. Ammo shuni yodda tutish lozimki, pirotexnika vositalaridan foydalanish nafaqat yong‘inni keltirib chiqaradi, balki og‘ir jarohatlarga ham sabab bo‘ladi.

Shuning uchun, yangi yil bayramida o‘zingiz va yaqinlaringizni, ayniqsa bolalarni turli ko‘ngilsiz hodisalardan asrash maqsadida xavfsizlik qoidalariga qat’iy rioya qilishingizni so‘raymiz.

👉kanalimizi kuzatib boring👇👇👇👇👇👇

👉👉👉https://t.iss.one/muhofaza
Ижтимоий тармоқларда "Биз Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙда жойлашган, 2016 йилда қурилган, "Исломобод" махалласидаги 365 та "Намунали" уйларда яшовчи мингдан зиёд ахоли номидан мурожаат қиляпмиз. Мана бир неча йиллар мобайнида қиш фасли келса иситишда муаммо бўлади. " хабар юзасидан Олтинкўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:
Хабарда айтилган Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙда жойлашган, 2016 йилда қурилган, "Исломобод" МФЙдаги Намунали уйларга тортилган юқори босимли газ тармоқларида режим созлаш ишлари амалга оширилиб туман Газ таъминот филиали ходимлари томонидан газ таъминоти меъёрий холатга келтирилди .

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

Тумандаги «Оқтепа» тантаналар саройида қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.Тадбирда секторлар раҳбарлари, илғор фермер ва деҳқонлар, механизаторлар, сувчилар, соҳага хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва қайта ишлаш корхоналари вакиллари иштирок этдилар.Тадбир аввалида туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов касб эгаларини байрам билан самимий табриклаб, фасллар билан тиллашиб ишлаётган фермер ва деҳқонларни барча синовларни мардонавор енгиб, мўл ҳосил етиштираётгани ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муносиб ҳисса қўшаётганликларини алоҳида таъкидлади. Тадбирда бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимлари, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган байрам дастури ўйин-кулгуларига улашиб кетди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яна бир қулайлик: пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга онлайн мурожаат қилиш тартиби жорий этилди

Пенсия жамғармасида ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш, бюрократик тўсиқларни тубдан қисқартириш, маълум вақтларини тежаш, ортиқча оворагарчиликларни олдини олиш юзасидан электрон давлат хизматлари кўрсатиш тизими изчил такомиллаштириб борилмоқда.

✔️ Хусусан, тизимда кейинги йилларда бир қанча қонун ва қарорлар қабул қилиниб, пенсия ва нафақа олувчилар учун турли қулайлик ва имкониятларни яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланди. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори қабул қилинди.

🗣 Унга кўра пенсия тўловларини вақтинча тўхтатиб туришга электрон ариза юбориш хизмати жорий этилди.

Бунда, фуқаро Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Олдинги тартибга кўра, фуқаро пенсияни тўхтатиб туриш учун фақатгина Пенсия жамғармаси бўлимларига мурожаат қилишлари мумкин эди. Ушбу тизимни амалиётга жорий этиш орқали фуқаролар учун қуйидаги қулайликлар яратилди.

1. Давлат хизматларидан фойдаланишда ҳафтанинг исталган куни ва исталган вақтда ЯИДХП орқали мурожаат этиш мумкин.
2. Давлат хизматлари кўрсатиш 5 сонияда амалга оширилади.
3. Давлат хизматлари кўрсатилишида Пенсия жамғармаси ходимлари иштирок этмайди.

Бу эса ўз навбатида аҳолининг ҳамда кекса ёшдаги фуқароларнинг мушкулини осон қилишда, мавжуд муаммоларини тезкорлик билан бартараф этишда хизмат қилади.

Ушбу хизматдан фуқаролар қуйидаги ҳавола орқали фойдаланишлари мумкин:
https://my.gov.uz/oz/service/957

📌 Бундан ташқари пенсия ва нафақа таъминоти бўйича бир қанча интерактив ва масофавий хизматлардан фойдаланиш имконияти мавжуд.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

🇷🇺Татаристон Республикасидаги АО "Бесторг" (МАГНИТ) корхонаси ишга таклиф қилади.

Суҳбат: 2023 йил, 14 декабр куни соат 10:30 да

👨‍💻Иш тури: Сараловчи-тахловчи (кладовщик-отборщик)

🪙Ойлик иш ҳақи: 78 300 рубл (бажарилган ишга қараб ҳисобланади)

Номзодга қўйилган талаб:

➡️18 ёшдан юқори эркаклар
➡️РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
➡️Муқаддам судланмаган;

🤝Қуйидаги харажатлар иш берувчи томонидан амалга оширилади:

🛫
Авиа билет (3 ой мобайнида иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан)
🗂 Патент ҳаражатлари (3 ой мобайнида иш ҳақидан ушлаб қолиш шарти билан)
🏛 Ётоқхона
🍲1 маҳал иссиқ овқат

🔔Суҳбатга фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан келишлари сўралади.

🗺 Манзил: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Андижон вилояти филиали

🗺 Манзил локацияси

☎️+99855-202-33-55
☎️+99855-203-33-55

➡️Ушбу хабарни хорижда ишлаш истагида бўлган яқинларингизга ҳам юборинг

@agency_andijan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from E-AUKSION
Sanoat zonalari hududidagi yer uchastkalari uchun to'lovni 24 oyga bo'lib to'lash imkoniyati yaratildi

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2023-yil 21-noyabrdagi “Ayrim sanoat tarmoqlarida sifatli va raqobatbardosh mahsulotlar ishlab chiqarishga qaratilgan qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida” PF–198-son Farmoni bilan sanoat zonalarida yer maydonlari va bino-inshootlarni elektron onlayn-auksion orqali ijaraga berishda sotib olish to‘lovlarini 24 oy muddatda bo‘lib-bo‘lib to‘lashga ruxsat etildi. Bunga qadar 12 oy muddatga bo'lib to'lash imkoniyati berilgan edi.

Ushbu Farmon ijrosini ta'minlash maqsadida “E-auksion” elektron savdo platformasida erkin iqtisodiy zona, turistik rekratsion zona, maxsus sanoat zona, kichik sanoat zona va yoshlar sanoat zonalaridagi yer uchastkalarini sotib olishda to‘lovlarni yigirma to‘rt oy muddatda bo‘lib-bo‘lib to‘lash imkoniyati yaratilgan.

Ayni paytda 4,5 mingdan ortiq sanoat zonalaridagi yer uchastkalari e-auksion.uz saytiga savdoga chiqarilgan bo'lib, ro'yxatdan o‘tgan holda sotib olishingiz mumkin.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида пахта хомашёсини етиштириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

При Президенте Шавкате Мирзиёеве состоялось обсуждение мер по дальнейшему совершенствованию системы заготовки хлопка-сырца.

#Mirziyoyev #yigilish #paxtachilik #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли яшаш шароитлари, қишга тайёргарлик ва ободончилик ишларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳридаги маҳаллаларда бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев для ознакомления с условиями жизни населения, состоянием готовности к зиме и благоустроительной работой посетил махалли города Ташкента.

#Mirziyoyev #tanishuv #qish #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЭЪЛОН

ОЛТИНКЎЛ ТУМАНИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!

❄️ Об-ҳавонинг кескин ўзгариши туфайли коммунал соҳаларда кўплаб муаммолар юзага келиши мумкин. Шу муносабат билан куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда вужудга келган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида Олтинкўл туман ИИБда узлуксиз навбатчилик штаби ташкил этилди.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мурожаатларингизни мутасадди раҳбарлардан ташкил топган штаб аъзоларига етказишингиз мумкин.

📌 Штабнинг асосий вазифаси – аҳолидан келиб тушадиган мурожаатларни тезкор (оператив) равишда бартараф этиш чораларини белгилаш ва амалга оширишдан иборат.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
Штаб раҳбари – Олтинкўл туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари – Маматқодиров Азизбек;
☎️ Тел: (95) 149-10-50,

🏢Штаб котиби – Олтинкўл туман Қурилиш ва уй-жой коммунал бўлими мутахассиси - Тожибоев Жасур;
☎️ Тел: (97) 992-86-51

🔥 Олтинкўл туман газ таъминоти корхонаси директори – Содиқов Салохиддин
📱 Тел: (90) 169-06-60;
Тел: (99) 928-70-15 (диспетчер), 104 (ишонч телефони)

⚡️ Олтинкўл туман электр таъминоти корхонаси директори – Абдуллаев Муслимбек;
📱 Тел: (90) 545-44-00; (бош муҳандис) (93) 103 30 22
☎️ Тел: (74) 354-63-18; 95-203-56-18 (диспетчер)

🚰 Олтинкўл туман сув таъминоти корхонаси директори – Вохидов Олтинбек;
☎️ Тел: (9 4)434 85 80 ; (74) 354-64-70 (бош мухандис) (93) 410-01-82

🚒 Олтинкўл туман Фавқулотда вазиятлар бўлими бошлиғи – Хайдаров Фарходбек;
📱 Тел: (91) 482-00-01; (93) 241-15-05 (ўринбосар)
☎️ Тел: (74) 354-63-63 (диспетчер); 101 (ишонч телефони)


Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Андижондаги АЁҚШлар бензин ёқилғиси билан тўлмоқда
——————
Вилоят ҳокими бошчилигида бугун вилоятимиздаги барча АЁҚШларни АИ-80 маркали автобензин билан таъминлаш бошланди.

Ҳозирда жами 500 тонна ёқилғилар махсус автотранспортлар орқали Андижондаги 214 та хусусий ва "Ўзбекнефтгаз" бренди остидаги АЁҚШларга “Андижон нефт базаси" МЧЖ томонидан етказиб берилмоқда.

Ушбу ҳаракатлар ёқилғи танқислигини олдини олиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни бартараф этиш бўйича ҳамкор ташкилотлар ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ билан ҳамкорлигида Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан назоратга олинган.

Жараёнлар давомида АЁҚШларда ноқонуний ҳаракатлар ёки бошқа бир муаммога дуч келган фуқаролар рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармасининг +99874 223 57 00, “Андижон нефт базаси" МЧЖнинг +99874 291 11 22 ишонч рақамларига қўнғироқ қилиш орқали мурожаатларини билдиришлари мумкин.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Андижон вилояти ҳокими раҳбарлигида бўлиб ўтган йиғилишда маҳаллалардаги хонадонларда тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан “Ихтисослашган маҳалла” дастури асосида фуқароларни қўллаб-қувватлашни жадаллаштириш каби аниқ вазифалар белгиланди.

Шунга кўра Олтинкўл туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи М.Султонова бошчилигида маҳаллла хотин-қизлар фаоллари ҳамда маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизлар Асака туманидаги “Гул етиштиришга ихтисослашган” Файзиобод маҳалласи Мархамат туманидаги "Рўмол тўқишга ихтисослашган" Қорақўрғон маҳалласига хамда “ Саватчиликга ихтисослашган" Андижон туманидаги Бобоғози маҳаллаларида бўлдилар.

Тажриба алмашиш жараёнида рўмол тўқиш, гул етиштириш хамда саватчилик фаолиятлари билан яқиндан танишдилар.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.