OLTINKO’L TUMAN HOKIMLIGI | matbuot xizmati
12.4K subscribers
24.7K photos
1.5K videos
3 files
3.7K links
Oltinko‘l tumanida ro‘y berayotgan jamiyat, iqtisodiyot, ilm-fan, madaniyat, sport, texnologiyalarga oid eng so‘nggi xabarlar.

2021/©
Download Telegram
Ёшлар билан учрашув ўтказилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларининг таянчи бўлган ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва қўллаб-қувватлаш бугунги кунда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир.
Бугун Олтинкўл туман ҳокими М.Обидов Мустақиллик мфй ёшлари билан учрашуви бўлиб ўтди. Мулоқотда ёшларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланиб, уларнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтарилди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар бўйича мутасаддиларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Берлин шаҳрида Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси шафелигида ташкил этилган Иқтисодий форумда иштирок этди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в работе Экономического форума, организованного в городе Берлине под эгидой Восточного комитета немецкой экономики.

#Mirziyoyev #forum #Germaniya #ishbilarmonlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
САЙЁР ҚАБУЛЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жамиятда фуқароларнинг мурожаатларига доимий эътибор ниҳоятда муҳим масаладир.

Чунки фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги қанча юқори бўлса, жамият тараққиётига тўсиқ бўладиган муаммолар шунча тез бартараф этилади.

Бугун Олтинкўл туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидовнинг фуқаролар билан қабули бўлиб ўтди.

Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жойларининг таъмирлаш, тиббиёт, моддий ёрдам ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар бўлди.

Қилинган мурожаатлар ўз жойида ҳал этилган бўлса, муддат талаб қиладиган мурожаат юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 ОКТЯБРЬ — ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Олтинкўл тумани “Оқтепа” тантаналар саройида тумани ҳокимлиги томонидан таълим муассаларида фаолият олиб бораётган фидойи устозлар учун Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам дастурхони ёзилди.
Тадбирда туманимиздаги фидойи устоз ва мураббийларга туман ҳокими Муҳаммадмусо Обидов байрам муносабати қизғин табриклаб, бир гурух устоз ва мураббийларга, меҳнат фахрийларига туман ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Тадбирда дилтортар тароналар байрам иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Доҳа шаҳрига келди. Давлатимиз раҳбарини Қатар Бош вазири - ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний кутиб олди.

По приглашению Эмира Государства Катар шейха Тамима бин Хамада Аль Тани Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев прибыл в город Доху с государственным визитом. Главу нашего государства встретил Премьер-министр – министр иностранных дел Катара шейх Мухаммад бин Абдурахман Аль Тани.

#Mirziyoyev #tashrif #Qatar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter